Rasul Kusherbayev dan repost
❗️Президент Фармони билан 500 нафарга яқин шахс афв этилди
Конституция қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан Президентимиз билиб-билмай жиноят содир этган, ҳозирги вақтда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон ва тузалиш йўлига қатъий ўтган жазо муддатини ўтаётган 483 нафар шахсни афв этиш ҳақида Фармон қабул қилди.
Афв этилган шахсларнинг 107 нафари жазодан тўлиқ озод қилинади, 275 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинади, 7 нафарига тайинланган жазо енгилроқ жазо билан алмаштирилади. Шунингдек, 94 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилади.
Афв этилганларнинг 25 нафарини чет эл фуқаролари, 32 нафарини аёл, 5 нафарини 60 ёшдан ошган эркаклар, 274 нафарини ёшлар (шулардан, 104 нафари вояга етмаганлар) ҳамда 6 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.
👉 @r_kusherbayev