Тергов Департаменти раҳбариятига эътироз ёҳуд Департамент терговчилари айрим Қонунлардан хабари йўқми?
Адвокат Эсонов қамоқдаги мижози 1,5 ойдирки оила аъзолари билан учрашолмаётганини айтмоқда.
"Афсуски, бу терговчи Ўзбекистон Республикасининг 29.09.2011 йил кунги “Жиноят ишларини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисидаги”ги 298-Қонунининг 22-моддасини ўқимаган кўринади.
Чунки, у бизнинг қонуний талабимизни ҳеч бир асос бўлмаган ҳолатда рад қилди ва фақат биргина “Тергов якунидан кейин берилади” деган жумлани қайта-қайта такрорлади холос. Биз бу ҳолат юзасидан тегишли идораларга шикоят қилдик. Бу каби ҳолатлар амалиётда жуда кўплаб кузатилиши ҳам айни ҳақиқат.
Юқоридаги Қонуннинг 22-моддасида эса “Ушлаб турилганга жиноят ишини юритаётган мансабдор шахснинг ёки органнинг ёзма рухсати асосида қариндошлари ва бошқа шахслар билан ойига давом этиш муддати икки соатгача бўлган битта учрашув, қамоққа олинганга эса ҳар бирининг давом этиш муддати икки соатгача бўлган кўпи билан иккита учрашув (шу жумладан ушлаб турилган даврида берилган учрашув) берилиши мумкин” деб кўрсатилган.
Айрим терговчилар, ЖПКнинг 230-моддасида кўрсатилган “Ушлаб турилган шахсга қариндошлари ва бошқа шахслар билан учрашувга материаллар қайси терговчи ёки суриштирувчининг иш юритувида бўлса, фақат ўша терговчи ёки суриштирувчининг ёзма рухсати асосида ижозат беради” деган қоидани ўқиб, “айбланувчининг оила аъзолари мен рухсат берсамгина айбланувчи билан учрашади, бўлмаса йўқ”, деб хато фикрга борадилар. Ўз ҳаққини билмаган содда одамлар эса шундай экан деб ўз ҳуқуқидан фойдаланмасдан қолаверади.
Ҳурматли терговчилар! Сиз ёзиб берадиган рухсатнома сиз учун аслида ҳеч нарсани ҳал қилмаслигини яхши биламиз. Сизга рухсатнома бериш учун мурожаат қилган ҳимоячиларга ва айбланувчининг оила аъзоларига “мумкин эмас”, “тергов сири билан боғлиқ”, “терговга ҳалал бериши мумкин” деган ўринсиз важларингизни айтиб, терговга ҳеч қандай таъсири бўлмаса-да, уларга атайин рад жавобини беришга шошилманг!
Сиз учун арзимасдек туюлган бу бир вароқ қоғоз айбланувчининг яқинлари учун катта нарса. Улар бу рухсатномани олишни кунлаб кутишини, яқини билан кўришишга анча кун тайёргарлик кўришини, ундан ҳам муҳими улар ҳам энг аввало сиз қатори инсон эканини, бу ишда уларнинг умуман айби йўқлигини унутманг!", дейди адвокат.
P.S. Мана шундай амалиётлар ортидан берилган чегараси қаерда тугаши номаълум "ваколатлар" терговчи ва прокурорларни "қутуртиради". Жавобгарлик эса уларга амалда йўқ...
👉@bahodirahmedoff👈