Сахий ва бахилИмом Термизий “Сунани Термизий” асарида “Сахийлик” деб номланган алоҳида боб ажратган ва мазкур бобда саховатга оид қуйидаги ҳадисни келтирган:
«Сахий Аллоҳга яқин, жаннатга яқин, инсонларга яқин ва жаҳаннам оловидан узоқдир. Бахил эса, Аллоҳдан узоқ, жаннатдан узоқ, одамлардан узоқ ва жаҳаннам оловига яқиндир. Албатта, жоҳил сахий Аллоҳ таолога бахил обиддан кўра суюклироқдир».
Шарҳ: Абдуллоҳ Муборакфурий «“Туҳфа ал-аҳвозий би шарҳ “Жомиъ ат-Термизий”» асарида мазкур ҳадисни қуйидагича шарҳлаган: «Дарҳақиқат, сахий мўмин мол-давлатини керакли ўринга сарфласа, Аллоҳнинг раҳматига яқинлашади, жаннатга олиб борадиган йўлни қисқартиради ва одамларнинг муҳаббатини қозонади. Чунки инсонлар сахий одамларни яхши кўрадилар. Бахил эса, закот каби зиммасидаги фарз вазифаларни бажармагани учун Аллоҳнинг раҳматидан, жаннатдан узоқлашади, одамлар қалбида унга нисбатан ҳурматсизлик уйғонади».
😎
@asrsaxovat