Футболчилар орасида 2024 йил лауреатларини танлашда икки факторга кўпроқ урғу бердим: терма жамоамиз сафидаги ўйинлари ва умуман йил давомида юқори савияда ўтказилган ўйинлар. Легионерларимиз тўп сураётган аксарият чемпионатлар анча юқорироқ даража бўлгани учун табиийки, номзодлар ҳам кўпроқ легионерлар ичидан танланиши тушунарли. Шунингдек, ПФЛнинг ўзида ҳам алоҳида “энг яхшилар” аниқланди.
Хуллас, Аббос Файзуллаев ҳам Россия чемпионатида ўз даражасини пасайтириб юбормагани, қўшимча равишда терма жамоамизда сўнгги ўйинларда асосий футболчилардан бирига айлана олгани, хусусан, жамоамизнинг охирги уч голига муаллиф бўлгани кўпроқ тош босди ва мен уни биринчи ўринга қўйгандим. Албатта, Абдуқодирнинг иккинчи йўналишдаги меҳнатлари ажойиб, у кучли бешликда ўзини кўрсата оляпти. Аммо Ўткир Юсуповнинг Шимолий Корея ва Эронга қарши ўйинлардаги сейвлари ҳозирча муҳимроқдек туюлди ва дарвозабонни 2-ўринга қўйдим. Ҳусанов учинчи, умид қиламанки, унинг ютуқлари келажакда салмоқлироқ бўлади.
Мураббийларга келсак, Рўзиқул Бердиевга овоз бергандим. Икки йил олдин Мессига мундиалдаги ютуғи учун “Олтин тўп” топширилганда, бир фикр менга ёққанди – “Мессида “Олтин тўп”лар кўп, баъзи йилларда лойиқ бўлган, баъзиларида баҳслашиш мумкин. Аммо сўнгги ўн йилликнинг, балки футбол тарихининг энг яхши футболчиси фаолиятидаги энг муҳим совринни ютган йили “Олтин тўп”ни олмаслиги мантиқсиз”.
Худди шу ўлчов. Балким Бердиевнинг яхшироқ “Насаф”лари илгари бўлгандир, балким “Пахтакор” ёки “Навбаҳор”нинг ёмонроқ мавсуми бунга сабаб бўлгандир, аммо ниҳоят қаршиликлар узоқ кутилган чемпионликка эришган йили Рўзиқул Бердиев энг яхши бўлолмаслигини тасаввур қилолмадим. Аммо якун бошқача бўлибди, Темур Кападзени табриклайман – унинг ҳам яхшироқ ишлари ҳали олдинда.
Бошқа йўналишлардаги ғолибларга ҳам мукофот муборак бўлсин.
Айтганча, шу ерга ёзиб қўяй, ваъда бераман, терма жамоамизнинг жаҳон чемпионатига расман олиб чиққан голни урган футболчини 2025 йил сўровномасида 1-ўринга қўяман. Насиб. :)
@aslanov_futbol