Президент Шавкат Мирзиёев хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказиб, муҳим масалаларни белгилаб берди:
☑️ Девелоперлар учун янги имкониятлар: Банклар янги массивлардаги ерларни сотиб олиб, тадбиркорларга ижара ёки лизинг асосида тақдим этади. Шу орқали 50 минг квадрат метр нотурар жой айланмага киритилади, 70 миллиард сўм тушум ва 150 минг иш ўрни яратилади. Лизинг шартлари ижарадан 15-20% арзон бўлади.
☑️ Банклар рақамлаштиришни тезлаштиради:
▪️2025 йилда масофавий хизматлар ҳажми 30% га оширилади.
▪️Кадастр, солиқ ва адлия базалари банклар тизимига интеграция қилинади, натижада гаров қўйилган мулк учун нотариусга бориш талаби бекор бўлади.
▪️Онлайн кредит олиш жараёни соддалаштирилади.
☑️Тадбиркорларга янги имтиёзлар:
▪️Тадбиркорлар учун ижтимоий солиқ Имтиёзли режими 3 йилга узайтирилади. Бу имтиёз хизмат кўрсатиш соҳасидаги, 30 ёшгача бўлган ва камида 3 млн сўм ойлик оладиган ходимларга нисбатан қўлланилади.
▪️Қурилиш, савдо ва умумий овқатланиш соҳаларида ишчилар билан кунбай ёки ишбай шартнома тузиш имконияти берилади.
☑️ Ёшлар учун IT ва чет тилларини ўрганиш имконияти: IT ва чет тилларига ўқитувчи тадбиркорлар бир йил давомида ижара тўламайди. Бу орқали ҳар бир вилоятда камида 5 та давлат объектини тадбиркорларга ижарага бериш ва 100 мингдан ортиқ ёшларни ўқитиш режалаштирилмоқда.
☑️ Электропоездлар тезроқ йўлга қўйилади: Тошкент – Янгийўл – Чиноз – Сирдарё йўналишида замонавий электропоезд қатновини тезлаштириш бўйича топшириқ берилди.
☑️ Автомобиллар учун кредит шартлари яхшиланади: Ҳозирда автосалонлар тўловни тўлиқ амалга оширган харидорларга чегирма беради, лекин банклар бу чегирмаларни кредитга қабул қилмайди. Ушбу чеклов бекор қилинса, кредит ставкалари 4% га арзонлашади. Маҳаллий автомобиллар учун чегирмаларни кредитга қўллаш имкони яратилади.

Рақамлашув ва хизматларнинг соддалаштирилиши натижасида банклар, тадбиркорлар ва фуқаролар учун янги имкониятлар очилмоқда.