🏦 АСАКАБАНК – ИШОНЧЛИ МАҲАЛЛА БАНКИРИ ВА ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРУВЧИ ҲАМКОР
5 февраль куни Республика Ишчи гуруҳи томонидан Фарғона вилояти, Ўзбекистон тумани 3-сектор ҳудудидаги “Яккатут” ва “Қушқоноқ” маҳаллаларида аҳолининг томорқалардан самарали фойдаланиши, тадбиркорликка жалб этилиши ҳамда банк кредитларидан оқилона фойдаланиш ҳолатлари ўрганилди.
Шу доирада “Яккатут” маҳалласида яшовчи Илҳомжон Олимов фаолияти алоҳида эътиборга лойиқ. У “Маҳалла банкирлари” кўмагида “Асакабанк” Қўқон БХМ томонидан ажратилган 50 миллион сўмлик кредит эвазига ўз томорқасида (5 сотих майдонда) иссиқхона ташкил этиб, қулупнай етиштиришни йўлга қўйди. Натижада Илҳомжон Олимов барқарор даромад манбаига эга бўлиб, маҳалла аҳолиси учун намунавий тажриба кўрсатмоқда.
Шу билан бирга “Қушқоноқ” маҳалласининг тадбиркорлик муҳитини яхшилаш, аҳолини бизнесга жалб этиш ва банк кредитларидан самарали фойдаланиш борасидаги ишлар ҳам кўриб чиқилди. Ишчи гуруҳи аъзолари ушбу маҳалла тадбиркори — Лочинбек Маматоҳунов фаолияти билан танишдилар. У “Асакабанк” Қўқон БХМ томонидан ажратилган 100 миллион сўм миқдоридаги кредит ҳисобига ўз хонадонида касаначилик асосида чақалоқлар кийимларини тикиш билан шуғулланиб, муваффақиятли натижага эришмоқда.
Асакабанк томонидан ажратилган мазкур кредитлар аҳоли ўртасида нафақат томорқалардан самарали фойдаланиш, балки тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш ва янги иш ўринлари яратиш имкониятларини янада оширмоқда. Банкимиз келгусида ҳам тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли фаровонлигини таъминлаш мақсадида ўз кўмаги ва ташаббусларини давом эттиради.

🏦 Асакабанк – муваффақиятли бизнес йўлида ишончли ҳамкор!