Arroziy.uz


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Xorazm viloyati "Imom Faxriddin ar-Roziy" o'rta maxsus islom bilim yurti matbuot xizmati rasmiy Telegram sahifasi.
Manzil: Urganch tuman Qoramon qishlog'i, Kattabog' mahallasi, Hamkorlik ko'chasi, 41/1-uy.
🌐 arroziy.uz
📞 (95) 606 92 55

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


Тарих мобайнида ёзилган энг қисқа ва балоғатли мактуб:

"Умар ибн Хаттобдан Миср ҳокими Амр ибн Осга: Менга етиб келишича, ҳукм мажлисларида сен суяниб ўтирар экансан. Эй Оснинг ўғли, тавозели ўтир! Акс ҳолда ҳокимликдан оламан!".

✍️Имом Фахриддин ар-Розий ислом билим юрти матбуот хизмати.

🌐@arroziyuz |📲 Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг🗣

📝Telegram •🎞 YouTube •📝 Facebook •💻 Instagram


Нарсаларнинг энг ширини – умидга етиш, энг аччиғи душманнинг зафар қучиши.

Изоҳ. Агар сиз айни пайтда асалдан кўра қалампирга хоҳишингиз бўлса, қўлга киритган қалампирингиз сиз учун асалдан шириндир. Умид – нарсаларнинг хоссасига шу даражада таъсир этиш қувватига эга туйғу. Умиднинг ижобий натижаланиши эса унинг қувватини янада оширади. Мағлубият энг аччиқ қалампирдан ҳам аччиқроқдир. Қалампирни шундоқ ёнингизда турган кимдир тотса, у қанчалик “оҳ-вой”лаб алам чекмасин, сиз бу аччиқни сезмайсиз. Аммо душманингиз кимнингдир устидан ғалаба қозонса, сиз бу ҳолатдан қанчалик узоқда бўлманг, худди ўзингизнинг курагингиз ерга теккандек мағлубият аламини тортасиз.

“Унвонул баён”дан.

✍️Имом Фахриддин ар-Розий ислом билим юрти матбуот хизмати.

🌐@arroziyuz |📲 Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг🗣

📝Telegram •🎞 YouTube •📝 Facebook •💻 Instagram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari

📹 УБУДИЯТ-ГЎЗАЛ СИФАТ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

#muftiy_minbari@muslimuzportal

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


‼️‼️‼️ ✅✅✅

Қайта тирилишга иймон келтириш

🎙Билим юрти мудири Давронбек домла Абдуқодиров

✍️Имом Фахриддин ар-Розий ислом билим юрти матбуот хизмати.

🌐@arroziyuz |📲 Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг🗣

📝Telegram •🎞 YouTube •📝 Facebook •💻 Instagram


Абдуллоҳ ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар:
"Инсонларнинг Аллоҳга энг севимлиси — уларга энг кўп фойда келтирувчисидир."

Имом Шофеъий (раҳматуллоҳи алайҳ) айтдилар:
"Ҳақиқий инсон ўзгаларга шодликда ҳам, қийинчиликда ҳам вафо ила мудом ёрдам берганидир.
Инсонлар орасида энг карамлиси — бошқаларнинг эҳтиёжларини қондирган кишидир.
Эҳсон қўлини ҳожатманд кимсадан узма. Зеро, маълумдирки, ким инсонларнинг эҳтиёжини қондиришда давом этса, кунлар унинг шарафини қайта-қайта тасдиқлайди. Аллоҳнинг сенга берган ушбу фазлига шукр қил. Зеро, сени ўзгалар учун ҳожатбарор қилди, сени ўзгаларга муҳтож этмади.

Кўпчилик одамлар ўтдилар, аммо уларнинг фазилатлари ҳализамон барҳаёт, яна кимлардир ҳаёт, аммо улар одамлар орасида гўёки ўлик каби."

✍️Имом Фахриддин ар-Розий ислом билим юрти матбуот хизмати.

🌐@arroziyuz |📲 Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг🗣

📝Telegram •🎞 YouTube •📝 Facebook •💻 Instagram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Хитойдаги мактабда болаларга телефон ўйнаш ёки китоб ўқиш ҳақида ибратли видео қўйиб беришибди.

П.С.: Эй бродарим сен дунёга жуда катта ишларни қилиш учун келгансан. ундай бўлмаганида эди сен Инсон бўлиб яралмаган бўлар эдинг. Дунёда мувофақиятга эришган ҳар бир киши ўз мақсадлари йўлида нафсининг хоҳишларидан вос кеча олганлардир. Бу дунёда ҳамма ҳам мақсадларига эриша олмайди, лекин сен эришишинг мумкин чунки сен тириксан ва сенда имкон бор!

✍️Имом Фахриддин ар-Розий ислом билим юрти матбуот хизмати.

🌐@arroziyuz |📲 Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг🗣

📝Telegram •🎞 YouTube •📝 Facebook •💻 Instagram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#бугун

🌞 ✅✅✅✅✅

Ассалому алайкум! Сешанба тонги муборак бўлсин! ☘️

📆 Бугун:
🔹 сешанба куни,
🔹 21-Январ, 2025,
🔹 21-Ражаб, 1446.

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин! 🌼

✍️Имом Фахриддин ар-Розий ислом билим юрти матбуот хизмати.

🌐@arroziyuz |📲 Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг🗣

📝Telegram •🎞 YouTube •📝 Facebook •💻 Instagram


#Кун_Ҳикмати
Бировларнинг қулашидан хурсанд бўладиган кимса асло юқорига кўтарила олмайди!

✍️Имом Фахриддин ар-Розий ислом билим юрти матбуот хизмати.

🌐@arroziyuz |📲 Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг🗣

📝Telegram •🎞 YouTube •📝 Facebook •💻 Instagram


Мисрлик ёзувчи Анис Мансурнинг ота-она ҳақида ёзган энг гўзал сўзлари

"Ота-онанг сени ташлаб кетганларидан сўнг афсусланасан. Чунки сен уларга бирор ёрдам ёки бирор нарса таклиф қилганингда, улар "ҳожати йўқ", "керак эмас қўявер" дейишарди, сен эса уларга ишонардинг, виждонингни тинчлантирар эдинг – ҳақиқатан отамга керак эмас, онам ҳеч нарса истамаяпти, деб ўйлардинг.

Оталарингиз ва оналарингиз "ҳеч нарса керак эмас" деганларида уларга ишонманг. Улар буни сизни ўйлаб, сизни ҳолатингизни инобатга олиб ёки сиздан ҳижолат бўлиб айтишади... Сиз улардан сўрамасдан, уларга такаллуфлик қилмасдан, улардан рухсат олмасдан беринг, ҳадя қилинг.

Кўпчилик одамлар алдангани каби сиз ҳам отангизнинг қарилигига алданманг. Онангизнинг ёши улуғлиги, ожизлиги ёки соддалиги сизни алдаб қўймасин. Чунки уларнинг ҳар бирининг ичида эркалатишга ва эътиборга муҳтож бўлган бир бола яшайди."

✍️Имом Фахриддин ар-Розий ислом билим юрти матбуот хизмати.

🌐@arroziyuz |📲 Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг🗣

📝Telegram •🎞 YouTube •📝 Facebook •💻 Instagram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Инсонга берилган энг улуғ неъматлардан бири

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

✍️Имом Фахриддин ар-Розий ислом билим юрти матбуот хизмати.

🌐@arroziyuz |📲 Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг🗣

📝Telegram •🎞 YouTube •📝 Facebook •💻 Instagram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari

📹 ГУНОҲ ҚИЛГАН МЎМИН ҲАҚИДА АҲЛИ СУННАНИНГ ЭЪТИҚОДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

#muftiy_minbari@muslimuzportal

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


‼️‼️‼️ ✅✅✅

Аллоҳ таолога ширк келтиришнинг турлари

🎙Билим юрти мудири Давронбек домла Абдуқодиров

✍️Имом Фахриддин ар-Розий ислом билим юрти матбуот хизмати.

🌐@arroziyuz |📲 Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг🗣

📝Telegram •🎞 YouTube •📝 Facebook •💻 Instagram


📆 🔠🔠🔠🔠🔠🔠

🕓 Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 06:40

🕓 Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 18:04

✍️Имом Фахриддин ар-Розий ислом билим юрти матбуот хизмати.

🌐@arroziyuz |📲 Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг🌐

📝Telegram •🎞 YouTube •📝 Facebook •💻 Instagram


Илмдан ҳам юқори турадиган неъмат бу фаросатдир. Ҳамма ҳам илмдан насиба олиши мумкин, аммо ФАРОСАТ бу Аллоҳдан лутфдир.

✍️Имом Фахриддин ар-Розий ислом билим юрти матбуот хизмати.

🌐@arroziyuz |📲 Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг🗣

📝Telegram •🎞 YouTube •📝 Facebook •💻 Instagram


#ХУШХАБАР

“РЎЗАГА ОИД ФАТВОЛАР” КИТОБИНИНГ ТЎЛДИРИЛГАН НАШРИ ЧОП ЭТИЛДИ!


📚 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигидаги Фатво маркази уламолари томонидан “РЎЗАГА ОИД ФАТВОЛАР” номли китоб халқимиз томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинган эди. Эндиликда ушбу китоб янги маълумотлар билан бойитилган ҳолда қайта тўлдирилган нашри чоп этилди.

🔹Китобда ҳанафий уламолари томонидан фиқҳ ва фатво китобларида келтириб ўтилган Рўзанинг турлари, шартлари, рўзани очувчи омиллар, қазо ва каффоротни вожиб қилувчи ишлар ва рўзага доир энг муҳим масалалар содда ва равон услубда ёритилган. Шунингдек, мавзуга тегишли замонавий масалаларнинг ечимлари ва кўп сўраладиган саволларга жавоблар ҳам китобдан ўрин олган.

🤲 Аллоҳ таоло ушбу китобни юртимиз мўмин-мусулмонларига манфаатли айласин!

📖 Китобнинг ҳажми: 222 бет
📂Муқоваси: Юмшоқ
📇Нашриёт: “Matbaachi”
👉 Нархи: 25 000 сўм
Улгурчи олувчилар мурожаат қилишлари учун:
☎️
+998917806633
📨
@fatvo_reception
📍
Манзилимиз

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Ҳар кўнгил аслида, биргина Севгилига қайтувчидир. Фақат қибласи нотўғри. "Топдим" деб ўйлаган нарсаси, ҳақиқатда қидирган нарсаси эмас. Қайси биридир, гул юзли бир гўзалга мафтун. Яна қайси биридир, оҳу боқишли гўзалга мажнундир. Базиси эса дунёга берилган, базиси мол-мулкига алдангандир. Уларнинг ҳар бирлари, аслида бир Севгили тарафидан синалгандир!

Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу

✍️Имом Фахриддин ар-Розий ислом билим юрти матбуот хизмати.

🌐@arroziyuz |📲 Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг🗣

📝Telegram •🎞 YouTube •📝 Facebook •💻 Instagram


#Расулуллоҳ_мўъжизалари
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ёлғон тўқигани учун Аллоҳ ҳалок қилди

Саид ибн Жубайрдан ривоят қилинади:
«Бир киши Ансор қишлоқларидан бирига келиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мени сизларга жўнатди ва мени фалончига уйлантириб қўйишларингни буюрди”, деди. Қишлоқ аҳлидан бир киши туриб: “Бу одам биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ҳали билмаган нарсани келтирди. Унинг ҳурматини жойига қўйиб туринглар, мен бу ҳақда суриштириб келай”, деди. Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келиб, бу хабарни етказди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Али ва Зубайрни розияллоҳу анҳумо жўнатиб, дедилар: “Боринглар, уни ушласангиз, ўлдиринг!»
Саид айтади:
Али ва Зубайр келганида уни илон чақиб ўлдирган ҳолида топдик. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бориб, воқеани айтишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким мен айтмаган нарсани Расулуллоҳ айтди, деб менга гап тўқиса, жойини жаҳаннамдан ҳозирлайверсин”, дедилар.

✍️Имом Фахриддин ар-Розий ислом билим юрти матбуот хизмати.

🌐@arroziyuz |📲 Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг🗣

📝Telegram •🎞 YouTube •📝 Facebook •💻 Instagram


Қаноат – бойликнинг боши ва тақвонинг асоси.

Изоҳ. Бойлик моли кўплиги билан эмас, бандага муҳтожлиги йўқлиги билан белгиланади. Мол-дунёси қанча очларни тўйдириши мумкин бўлган кимсалар бор, ҳар куни минг тилло топса ҳам оч-наҳор, дунё илинжида хор-у зор, бандаларга қараб қолган кўзлари мўлтираган, юзлари сарғайган. Топгани бир маҳалга ёки ундан кўпроққа етадиган фақир-мискинлар бор, эҳтиёжини кимсага билдирмайди, ўзини, кўзини тўқ тутади, борига қаноатли, муҳтожлиги фақат Оллоҳга. Ана энди айтинг, ким бой: мол-дунёси ошиб-тошиб ётса ҳам бандаларга мўлтираётган оч кўзларми ёки муҳтожлиги фақат Оллоҳга бўлган тўқ кўзларми?!
Ризқ Оллоҳдан эканига ишонган инсон уни бошқа жойдан изламайди, ризқнинг Эгаси билан боғланади. Яратувчи билан бандаси ўртасидаги боғланиш тақво асосига қурилсагина натижа беради. Суфён Саврий айтган экан: «Оллоҳдан қўрқ, чунки мен тақволи кишининг муҳтож бўлганини кўрмадим». Қаноат бизни бандага муҳтож бўлмасликка ўргатади. Кимки Оллоҳдан ўзгасига муҳтож эмас экан, у ҳақиқий бойдир.

“Унвонул баён”дан.

✍️Имом Фахриддин ар-Розий ислом билим юрти матбуот хизмати.

🌐@arroziyuz |📲 Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг🗣

📝Telegram •🎞 YouTube •📝 Facebook •💻 Instagram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#бугун

🌞 ✅✅✅✅✅

Ассалому алайкум! Душанба тонги муборак бўлсин! ☘️

📆 Бугун:
🔹 душанба куни,
🔹 20-Январ, 2025,
🔹 20-Ражаб, 1446.

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин! 🌼

✍️Имом Фахриддин ар-Розий ислом билим юрти матбуот хизмати.

🌐@arroziyuz |📲 Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг🗣

📝Telegram •🎞 YouTube •📝 Facebook •💻 Instagram


Ҳикматли сўзлар:

1. Энг яхши ҳаракот – намоздир, энг яхши саканот – рўзадир, энг фойдали яхшилик – садақадир, энг покиза сир – вазминликдир, энг ботил амал – риёдир. Нафс пасткашликдан халос бўлмайди, агар у миш-миш ва мужодалага берилса. Энг яхши амал – холис ниятдан содир бўлгани. Энг яхши ният – илмдан келиб чиққанидир.

2. Ҳасан Басрий айтадилар:
"Икки ёмон ҳамроҳ бор: динор ва дирҳам. То улардан ажралмагунингча сенга уларнинг фойдаси тегмайди".

3. Маъмун айтадилар:
"Одамлар уч тоифага бўлинади: бирлари таомга ўхшайди, уларнинг бўлиши шарт. Бошқалари дорига ўхшайди, фақат касал бўлганда керак бўлади. Учинчи тоифа эса дардга ўхшайди, улар доим ёқимсиз".

4. Маймун ибн Меҳрон айтадилар:
"Учта нарса яхшига ҳам, ёмонга ҳам адо этилади: омонат, аҳдга вафо ва силаи раҳм".

✍️Имом Фахриддин ар-Розий ислом билим юрти матбуот хизмати.

🌐@arroziyuz |📲 Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг🗣

📝Telegram •🎞 YouTube •📝 Facebook •💻 Instagram

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.