⚡️ “Раҳбар аёллар мактаби” ўқув дастури иштирокчилари билан очиқ мулоқот ташкил этилди
Сўнгги йилларда мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ҳамда гендер тенглигини таъминлаш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Хусусан, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Давлат бошқаруви академияси, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида “Раҳбар аёллар мактаби” ўқув дастури асосида хотин-қизлар учун 3 та мавсумда малака ошириш ўқувлари ташкил этилди.
Бугун Андижон вилоятдаги ташкилотларда фаолияти ижобий, ташаббускор, ўз соҳаси бўйича билим, кўникмалари етарли бўлган навбатдаги мавсумда малака ошириш имкониятини қўлга киритган хотин-қизлар иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди.
Унда Дастур доирасидан ўрин олган бошқарувда стратегик қарор қабул қилиш, рақамли трансформация, замонавий менежмент, дипломатик протокол ва этикет, раҳбар аёлнинг маънавий ахлоқи ва имиджига оид назарий ҳамда амалий машғулотлар юзасидан батафсил тушунчалар берилди.
@argos_andijan