Raqobat qo‘mitasi dan repost
ЎҚУВ КУРСЛАРИНИНГ НАВБАТДАГИ ДАСТУРИ БЎЛИБ ЎТДИ
🖥 Жорий йилнинг 28-31 январь кунлари Қўмита ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан “Ҳуқуқни қўллаш амалиёти” мавзусида навбатдаги ўқув курслари ташкил этилди.
⬆️ Мазкур ўқув курсларда Қўмитанинг ҳудудий органлари ходимлари иштирок этишди.
✈️ Курс якунида Қўмита раиси ўринбосари Ф. Карабаев томонидан иштирокчиларга махсус сертификатлар топширилди.
🌐 Ушбу курслар мамлакатимизда рақобат муҳитини такомиллаштириш ва қонунбузарликларнинг олдини олишда давлат органлари ходимларининг малака ва кўникмаларини оширишга хизмат қилади.
Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz
веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X

🖥 Ўқув дастури доирасида:
🔍 Товар, молия ва рақамли бозорларни таҳлил қилиш, бозорга киришдаги тўсиқларни аниқлаш усуллари, монополияга қарши тартибга солиш механизмлари бўйича мутахассислар томонидан батафсил тушунтиришлар берилди.
🔍Картель келишувлар, инсофсиз рақобат амалиётлари ва уларни аниқлаш усуллари бўйича амалий машғулотлар ўтказилди.
🔍 Тендер савдолари ва давлат харидлари жараёнида рақобат қонунчилигини бузилиш ҳолатлари муҳокама қилинди.
🔍 Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, давлат томонидан тартибга солинадиган нархлар устидан назорат механизмлари бўйича тренинглар ўтказилди.