"10 ой ичида бир мактабнинг ўзида 4 ўқувчи ҳаётдан кўз юмди...
НАВОИЙ ВИЛОЯТИДА ЎҚУВЧИЛАР ЎЛИМИ: 30-МАКТАБДА 10 ОЙ ИЧИДА ТЎРТ ЎҚУВЧИ ҲАЁТДАН КЎЗ ЮМДИ
Навоий вилояти, Кармана туманидаги 30-мактабда яна бир даҳшатли ҳодиса юз берди – 28 феврал куни 8-синф ўқувчи Жасмина Испандиёрова ўзини осиб, ҳаётдан кўз юмди. Энг ачинарлиси, у дарс вақтида ҳеч кимдан сўрамай мактабдан чиқиб кетган ва уйида жонига қасд қилган. Агар ўқувчининг йўқлиги ўз вақтида аниқланиб, ота-онасига хабар берилганда, балки унинг ҳаётини сақлаб қолиш мумкин эди.
Бу эса мактабдаги тўртинчи ўлим ҳолати. Охирги 10 ой ичида ушбу таълим даргоҳига борган тўрт ўқувчи турли сабаблар билан вафот этган.
🔹 Декабрь ойида 9-синф ўқувчиси ва 11-синф ўқувчи қизи ўз уйларида ўзини осган.
🔹 Ундан олдин эса яна бир ўқувчи дарс пайтида синф раҳбари томонидан жавоб бериб юборилгандан кейин чўмилиш учун кетиб, чўкиб кетган.
Мактабда такрорланиб турган бу ҳолатлар жиддий муаммолар борлигини кўрсатмоқда.
Ота-оналар, маҳаллий аҳоли ва жамоатчилик бу масалага эътибор қаратиб, масъул идоралардан аниқ чоралар кўришни талаб қилмоқда.
Айни пайтда эса бошқарма раҳбари бу ҳолатларни яширишга уринаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда." дея ижтимоий тармоқларда хабар беришмоқда.
Расмий муносабат кутиб қоламиз.
http://t.me/antikorruz