2-сон "Ёшлар" маданият маркази қошидаги "Замин" халқ театри жамоаси қатнашчиларининг театр санъатига бўлган қизиқишларини янада орттириш, уларни соҳадаги таълим жараёнлари билан яқиндан таништириш мақсадида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтига саёҳат ташкил этилди.
Улар институтнинг драма ва кино актёрлиги йўналиши бўйича 3-курсда тахсил олаётган талабаларнинг ижодий имтихон жараёнини ҳам кузатиш имконига эга бўлдилар. Ушбу талабалар орасида ангренлик Нозима Эгамбердиева ҳам борлиги албатта биз учун фахрдир.
@angrenmadaniyat