Айтишларича, афсонавий актёр Иннокентий Смоктуновский ҳар сафар театрда Княз Мишкин (Ф.Достоевский "Телба") ролини ижро этгач, тўғри касалхонага олиб кетишаркан. Актёр образга бутун вужуди, руҳияти ила чуқур кириб кетгани сабаб доим соғлиғини йўқотаркан. Ҳатто шифокорлар ҳам олдиндан билишаркан: "Бугун Смоктуновский Мишкинни ўйнайди, демак ростмана ақлдан озади, тайёр туришимиз керак...". Ҳа, аслида ҳақиқий санъат – чинакам изтироб, азоб дегани, ҳақиқий санъаткор эса у учун ҳамма нарсани, ҳатто ҳаётини-да қурбон қилишга тайёр ШАХСдир.
Манба: @shohruxabdurasulov
@andyoshlartheatr
Манба: @shohruxabdurasulov
@andyoshlartheatr