Андижон шаҳрида Судьялар олий кенгаши ташаббуси ҳамда Кенгаш ҳузуридаги Ўзбекистон Судьялар клубининг аёл судьялар жамоаси ҳамкорлигида очиқ мулоқот ташкил этилди. Андижон вилояти судларида фаолият кўрсатаётган аёл судьялар иштирокида ўтказилган тадбирда одил судловни амалга ошириш, тизимда гендер тенгликни таъминлаш, бу борада амалга оширилаётган ишлар ҳамда яқин истиқболдаги вазифалар хусусида фикр алмашилди.
Бугун жамиятнинг бирор-бир жабҳасини фаол хотин-қизларсиз тасаввур қилиш қийин. Жумладан, одил судловни амалга оширишда аёл судьялар муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. 2024 йилда аёл судьяларнинг сони 34 нафарга кўпайиб, жами 225 нафарга етди (15 фоиз). Уларнинг 21 нафари раҳбар судьялик лавозимларига тайинланган. Аёл судьяларимизнинг 3 нафари Халқаро аёл судьялар ассоциацияси аъзоси ҳисобланади. Айни пайтда Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг судьялик лавозимига тайёрлаш курсида 39 нафар хотин-қизлар таҳсил олмоқда.
Барча судья бир хил мақом ва мажбуриятга эга эканлиги эътиборга олинса, тизимдаги опа-сингилларимиз жамиятда қонунийлик ва ижтимоий адолатни таъминлашда эркак ҳамкасблари билан баробар меҳнат қилаётгани яна бир карра ойдинлашади. Ваҳоланки, уларнинг зиммасида одил судлов фаолиятини самарали амалга оширишдан ташқари саранжом уй бекаси, меҳрибон она сифатида фарзандлар тарбиясидек қатор масъулиятлар ҳам бор. Шундан келиб чиқиб, аёл судьяларнинг зиммасидаги масъулият ва мажбуриятлари билан бирга ижтимоий муҳофазаси билан боғлиқ масалаларга алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада бир қатор таклифлар ўртага ташланди.
Шунингдек, аёл судьяларнинг психологик ҳолати, айниқса, судда стрессларни енгиш, иш ва шахсий ҳаёт ўртасидаги мувозанатни таъминлаш, Судьялар одоби кодекси қоидаларига риоя этиш ҳамда тизимда коррупциянинг барвақт олдини олиш каби масалалар хусусида ҳам очиқ, жиддий, аммо самимий оҳангда гаплашиб олинди.
Сайт I Telegram