Бугун Марҳамат туманида Олий суд масъуллари ҳамда вилоят судлари раҳбарияти томонидан сайёр қабул ўтказилди. Унда 46 нафар фуқаронинг жиноят ишларига оид, фуқаролик ишлари бўйича, иқтисодий судларга дахлдор ҳамда оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқувчи низолар билан боғлиқ мурожаатлари кўриб чиқилди ва ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Тадбир доирасида суд ҳукмига кўра, ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган 4 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди. Шунингдек, 1 та жинояти иши бўйича судланувчи суд залида қамоқдан озод қилинди. Бундан ташқари, 5 нафар фуқарога нисбатан юритилган маъмурий иш тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 271-моддаси 10-¹-бандига асосан тугатилди.
Фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан турли келишмовчиликлар сабабли алоҳида яшаётган ва никоҳдан ажратиш ҳақида судга мурожаат қилган битта оила яраштирилди.
Шунингдек, бола уч ёшга тўлгунига қадар таъминот ундириш ҳақидаги 2 та, вояга етмаган бола таъминоти учун алимент ундириш билан боғлиқ 17 та ариза кўрилиб, қарздорлардан алимент пуллари ундирилиши белгиланди ҳамда оталикка эътироз ва тўланаётган алимент миқдорини камайтириш ҳақидаги 2 та даъво ариза қаноатлантирилди.
Бундан ташқари, юридик фактни белгилаш ҳақидаги 2 та фуқаролик иши бўйича аризалар қаноатлантирилди.
Қабул доирасида туманлараро иқтисодий суди томонидан 1 та иқтисодий иш бўйича тадбиркорлик субъектининг даъво талаблари қаноатлантирилиб, тадбиркор фойдасига 473,2 млн. сўм ҳақдорликлари ундирилиши белгиланди.
Сайт I Telegram