Избоскан туман ҳокими Каримов Элёрбек Раҳматиллаевичнинг туманимиз аёлларига йўллаган БАЙРАМ ТАБРИГИ
Ассалому алайкум, Азиз аёллар!
Муҳтарама онахонлар, қадрли опа-сингиллар!
Бугун мана шундай дилбар, қутлуғ баҳор айёмида Cизни ва Сиз орқали мунис оналаримизни, ҳурматли опа-сингилларимизни, сулув қизларимизни 8-март– “Халқаро хотин-қизлар куни” билан чин қалбимдан муборакбод этаман.
Бу қутлуғ айёмда ҳурматли аёлларимизга энг самимий, энг эзгу тилакларимизни изҳор этар эканмиз, биринчи навбатда муқаддас ва мўътабар Она сиймосига таъзим қиламиз.
Аёлнинг нафосати, назокати, вафо ва садоқати, ақл-заковати ҳамда фидойилиги - дунёдаги энг буюк санъат асарлари, қўшиқ ва қасидалар, меъморий обидалар аёллар шаънига бағишланишига асос бўлиб келади.
Мунис ва меҳрибон опа-сингиллар!
Барчангизни бугунги баҳор ва нафосат, гўзаллик байрами билан яна бир бор самимий табриклайман. Иқболингиз баланд, умрингиз узоқ, ризқ-у насибангиз зиёда бўлсин!
Ҳамиша соғ-омон бўлинглар!
Элёрбек Каримов
Избоскан туман ҳокими