Избоскан туман ҳокимлиги матбуот хизмати | РАСМИЙ КАНАЛ


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Web-sayt: http://izboskanpress.uz/
Facebook: http://fb.com/izboskanpress
Telegram: https://t.me/izboskanpress_uz
YouTube: http://youtube.com/@izboskanpress
Биз билан боғланиш учун: https://t.me/Izboskangamurojaatbot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Ижтимоий тармоқлар орқали "Избоскан тумани Тўрткўл маҳалласи Коллеж кўчасидаги фуқаролар мурожаат қилишмоқда" сарлавхаси орқали тарқалган мурожаат юзасидан
РАСМИЙ МУНОСАБАТ.
Ҳозирги кунда Избоскан тумани Тўрткўл МФЙда 1079 та хонадонлар суюлтирилган газдан фойдаланиб келмоқда. Тўрткўл МФЙ ахоли хонадонларида жами 1419 дона маиший газ баллонлари мавжуд бўлиб, Тўрткўл МФЙ ахоли хонадонларига хусусан Коллеж кўчасига 6-март 2025 йил куни 109 дона суюлтирилган газ етказиб берилди. Охирги маротаба етказиб берилган кун 63 кунни ташкил қилмоқда.
Хозирда Тўрткўл МФЙда Коллеж, А.Навоий, Кандабўйи, Хўжабоғи Шахристон кўчаларига суюлтирилган газ навбат асосида етказиб берилишини маълум қиламиз.

👇@Izboskanpress_uz каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🌙 Рамазон — саҳоват,
бирдамлик ва бағрикенглик ойи.

👇
@Izboskanpress_uz каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
❗️2025 йил 1 мартдан бошлаб фуқароларга ёшга доир пенсияларни белгиланган ёшга тўлиши муносабати билан алоҳида мурожаат талаб этмаган ҳолда проактив шаклда тайинлаш тартиби жорий этилади

Бу ҳақда АОКАда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлим бошлиғи Камолиддин Хожибеков иштирокида ўтказилган брифингда маълумот берилди:

🗣Пенсия тайинлашда “проактив” тизим – бу пенсия олиш ҳуқуқи билан боғлиқ жараёнларни автоматлаштириш ва такомиллаштиришга қаратилган тизимдир.

🗣Мазкур тизим дастлаб 55 ёшга тўлган аёлларга ва 60 ёшга тўлган эркак фуқароларга татбиқ этилиши режалаштирилган.

🗣Адлия вазирлиги томонидан фуқаро умумий белгиланган пенсия ёшига тўлган санада автоматик тарзда фуқаронинг паспорт (идентификация ID-карта) маълумотларини бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг “Пенсия” ахборот тизимига электрон шаклда юборади.

🗣Ички ишлар вазирлигининг “Манзил” ахборот тизимига пенсия ёшига тўлган фуқаронинг маҳалла фуқаролар йиғини кесимида яшаш жойи тўғрисидаги маълумотларни олиш учун ахборот тизими орқали электрон сўров юборади.

🗣Пенсия жамғармаси пенсия ёшига тўлган фуқаронинг номига расмийлаштирилган мобил телефон рақамига пенсия тайинлаш масаласи кўриб чиқилиши тўғрисида СМС-хабар юборади.

🗣Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими белгиланган муддатда “Пенсия” ахборот тизимидаги мавжуд пенсия ёшига тўлган фуқаронинг иш стажи, иш ҳақи, устама олиш ҳуқуқини берадиган электрон маълумотлар асосида дастлаб фуқаронинг пенсияга бўлган ҳуқуқини аниқлайди, пенсия миқдорини ҳисоблайди ва пенсия тайинлайди.

🗣Фуқаро тайинланган ёшга доир пенсия миқдоридан норози бўлганида ёки меҳнат фаолиятини давом эттириб, ёшга доир пенсияга кейинчалик чиқиш хоҳишини билдирган тақдирда, хабарнома олганидан сўнг 10 кун ичида Пенсия жамғармаси бўлимига ташриф буюрган ҳолда ариза бериш орқали тайинланган пенсияни рад қилиши мумкин.

🖊Батафсил

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube |📱 X


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
6 март - Андижон вилояти ташкил этилган кун

Жаннатдан бир чимдим, жон Андижоним.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram| Telegram


Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати dan repost
Коррупцияни енгиш учун биринчи навбатда унинг ортиқча ҳашамат ва дабдаба деган “ўқ илдизларини” қуритишимиз шарт.

Энг ачинарлиси, бунга таниқли шахслар бош-қош бўлаяпти, одамлар уларга тенглашаман деб, ўзини “ўтга-чўғга” ураяпти.

Бу борада айрим раҳбарлар ўзининг камтарона турмуш тарзи билан барчага намуна бўлиш ўрнига
, бундай сохта қадриятлар асирига айланиб, ноқонуний даромад топишга интилаётгани ҳам бор гап”,

- деди Президент.

Шу боис давлатимиз раҳбари парламент палаталари, маҳаллий кенгашлар, жамоатчилик вакиллари, маҳалла раислари, нуронийларни бу масалага бош-қош бўлиб, аҳоли орасида тушунтириш ишларини кучайтиришга чақирди.

Facebook|Instagram|X


Коррупцияни олдини олиш – давлат хизматига профессионал ва фидойи кадрларни танлаш ҳамда уларни “ҳалоллик вакцинаси” билан эмлашдан бошланади”,

- деди Президент.

Кадрларни ўқитиш, тарбиялаш ва жой-жойига қўйишда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Давлат бошқаруви академиясининг етакчи сифатидаги роли сезилмаётгани қайд этилди.

Кадрларни баҳолашда эски намунадаги “объективка”дан воз кечиб, илғор IT технологиялар асосида ходимнинг малакаси ва салоҳияти, эришган натижаларини баҳолайдиган тизимга ўтилиши белгиланди.

Лавозимга қўйишда ходимнинг қайси олийгоҳни битиргани ёки қаерда ишлагани эмас, қандай билим-тажрибага эгалиги ва кўрсатган натижалари асосий мезон бўлади. Бу борада номзоднинг камчиликлари билан бирга яхши тарафларини ҳам холисона айтиш керак.

Бундан буён маҳаллада одамлар билан ишлаган, уларнинг муаммосини ўз кўзи билан кўриб, ҳал қилган ёшлар орасидан раҳбар кадрлар танлаб олиниши кераклиги таъкидланди.

Ишга қабул қилишни очиқ ва шаффоф ўтказиш, давлат хизматчилари реестрини белгилаш, кадрларни коррупцияга мойиллигини ўрганиш бўйича фармон лойиҳасини киритиш топширилди.

Facebook|Instagram|X


Прокуратура, ички ишлар, солиқ раҳбарлари яхшилаб эшитиб олсин: сектор ишидан озод қилиш бу – эски даврга қайтиб, аҳоли ва тадбиркорларга ҳар қадамда тўсиқ, коррупцияга шароит яратиш, дегани эмас”,
- деди давлатимиз раҳбари.

Туманда жиноятчиликни жиловлашга ҳоким бош бўлиб, барча ишларни мувофиқлаштириши, унинг бу борадаги ўрни ҳеч қаерга йўқолмаслиги кўрсатиб ўтилди.

Ҳар ҳафтада прокурор ва ички ишлар бошлиғи билан ҳудуддаги вазиятни муҳокама қилиб бориши шарт ва зарурлиги қайд этилди.

Бош прокуратура, Ички ишлар, ДХХ академиялари, Юридик ва Жамоат хавфсизлиги  университетларига жиноятчиликни олдини олиш бўйича ҳудуд ва соҳалар бириктирилган эди. Лекин улар криминоген вазият мураккаб маҳаллаларга олимларини юбормаётгани, ушбу маҳаллаларни намунали қилишда жонбозлик кўрсатмаётганига эътироз билдирилди.

Миллий кенгаш ҳар чоракда ушбу олийгоҳлар раҳбарларидан ҳам ҳисобот сўраб бориши кераклиги таъкидланди.

Умуман, Сенат камида 1 та ҳудудда жиноятчиликни кескин қисқартириш бўйича, Қонунчилик платаси эса камида 1 та соҳада коррупцияга барҳам бериш бўйича таклифлар бериб бориши бу борадаги ишлар натижадорлигини янада оширишига ишонч билдирилди.

Бундан буён, вазир ва ҳокимлар лавозимга қўйилишидан олдин коррупцияни олдини олиш бўйича аниқ режасини парламент ва маҳаллий кенгашлар олдида ҳимоя қиладиган тизим жорий этиш таклиф қилинди.

Facebook|Instagram|X


Ҳуқуқ-тартибот идоралари асосан коррупцияни аниқлаш ва жазолаш билан ишлаб, коррупциявий омилларни таг-томири билан йўқотадиган превентив чораларни эътиборсиз қолдираётгани қайд этилди.

Коррупцияни олдини олиш, омиллари билан ишлаш учун 117 та вазирлик ва идорадаги “коррупцияга қарши ички назорат” тузилмаларида 1 минг 285 ходим ишламоқда. Лекин, коррупциявий омилларни бартараф этишда уларнинг ўрни ҳам, масъулияти ҳам сезилмаётгани қайд этилди.

Ҳар йили бизнес муҳитини яхшилаш, инвестиция жалб қилиш, янги иш ўринлари яратишда бюрократия ва тўсиқларга барҳам бериш бўйича ўнлаб қарорлар қабул қилинмоқда.

Масалан, 6,5 минг турдаги маҳсулотни ишлаб чиқариш ва олиб киришда тадбиркорларга мувофиқликни баҳолаш мажбурияти юкланган. Шундан 3 минг 700 турдаги товар бўйича ҳар бир партияга алоҳида сертификат олиш шарт.

Шундай рўйхатлар санитария, карантин, ветеринария идораларида ҳам бор. Божхона эса бу рўйхатларни ҳаммаси билан ишлайди.

Тадбиркорларни қийнаб, коррупцияга омил бўлаётган бундай рўйхатларни қисқартириш бўйича бу идораларнинг комплаенс ходимлари ҳеч қандай таклиф бермаган.

Facebook|Instagram|X


Барчамиз яхши тушунамиз, коррупцияга қарши кураш жараёни ҳеч қачон аниқ муддат билан чекланмайди. Ушбу масалада фақат давлатнинг саъй-ҳаракати билан кутилган натижага эришиб бўлмайди. Бу – бутун жамиятимизнинг иши”,

- деди Президент.

Кадрларда фидойилик, иллатларга қарши курашишда ҳамжиҳатлик етишмаётгани бу борадаги энг катта камчилик сифатида кўрсатиб ўтилди.

Мамлакатимиздаги тинчлик ва барқарорликни қадрлаш, кечаги кун билан бугунги кунни фарқини яхши тушуниш, маҳаллада, тўй-маракада ортиқча исрофгарчиликка йўл қўймаслик, ҳалоллик ва шукроналик билан ҳаёт кечиришни тушунтириш ишлари бўйича жамиятимизда яхши тажрибалар етишмаслиги қайд этилди.

Давлатимиз раҳбари бу борада турган энг муҳим вазифаларга тўхталиб ўтди.

Facebook|Instagram|X


💥 Бугун, 5-март «Барча кўнгилсизликларни унутиш ва хатоларни кечириш куни».

Мағрур бўлишдан кўра бахтли бўлиш яхшироқдир. Эски хатоларни кечиринг, яқинингизга қўнғироқ қилинг, смс ёзинг ва шунчаки яхши кўришингизни айтинг. Бу ярашув ва тушуниш сари биринчи қадам бўлади.

Ҳеч ким мукаммал эмаслигини унутманг. Агар сиз атрофингиздаги ҳаммани кечирсангиз, ўзингиз ҳам кечириласиз!

👇
@Izboskanpress_uz каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!


Shavkat Mirziyoyev_press-service dan repost
Президент Шавкат Мирзиёев камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш, инвестиция ва экспорт кўрсаткичлари бўйича ҳисобот билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с отчетом по вопросам сокращения бедности и обеспечения занятости, а также по инвестиционным и экспортным показателям.

#Mirziyoyev #hisobot #bandlik #investitsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Избоскан ТТБ dan repost
Шу муносабат билан бугуннинг ўзида ушбу жиҳозларни таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Шу билан бирга, муассасанинг моддий-техника базасини назорат қилиш учун масъул бўлган хўжалик бўлими мудираси С.З.нинг фаолияти танқидий кўриб чиқилиб, амалдаги меҳнат қонунчилиги асосида интизомий чора кўриш юзасидан тиббиёт бирлашмаси буйруғи ишлаб чиқилди ва ҳуқуқий хулоса олиш учун туман Адлия бўлимига тақдим этилди.

Шунингдек, тиббиёт бирлашмаси тизимидаги муассасаларни замонавий ва барқарор жиҳозлар билан таъминлаш мақсадида “Ташаббусли бюджет” порталига 1,5 миллиард сўмлик лойиҳа тақдим этилди. Агар мазкур ташаббус ғолиб деб топилса, тиббиёт муассасаларининг жиҳозланиш ҳолати янада яхшиланади ва беморлар учун янада қулай муҳит яратилади.


Избоскан ТТБ dan repost
Жорий йилнинг 4-март куни IZBOSKAN NEWS Телеграм каналида Избоскан тумани Кўп тармоқли марказий поликлиникасига оид фото ва видеолавҳалар эълон қилинди. Ушбу ҳолат юзасидан тезкор ўрганиш ишлари олиб борилди.

Маълумот ўрнида, поликлиника ташриф буюрувчи беморлар ва уларнинг қаровчилари учун қулайлик яратиш мақсадида тиббий хизмат хоналарининг кутиш жойларига 38 та суянчиқли ўтириш жойи ўрнатилган. Бироқ, вақт ўтиши давомида 5 та ўтириш жойи жисмонан эскириб, янгилашни талаб этаётгани маълум бўлди.

Муносабат давоми кейинги постимизда…


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Избоскан туман прокурори кубоги
••••••••••

Избоскан туманида олимпия спорт турларини ривожлантириш, ёшларни спортга кенг жалб қилиш мақсадида ёшлар ўртасида спортнинг юнон
рум кураш тури бўйича мусобақалар бўлиб ўтди.

Куни кеча Избоскан тумани “Янги авлод” маҳалласи ҳудудида жойлашган ёпиқ футбол аренасида юнон
рум кураш бўйича 18-30 ёшлар ўртасида “Избоскан туман прокурори кубоги” мусобақаси ўтказилди.

Ўтказилган мусобақа якунида мазкур тадбирда фаол иштирок этиб, юқори натижа кўрсатган ёш спортчилар Избоскан туман прокурори томонидан диплом, медал ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

👇
@Izboskanpress_uz каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!


Президент Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалиги соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга оид тақдимот билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией по развитию международного сотрудничества в сфере сельского хозяйства.

#Mirziyoyev #taqdimot #qishloqxujaligi #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
👨 Сизнинг овозингиз муҳим, сўровномада иштирок этинг!

🔝 Ҳар бир кўча кесимида ичимлик суви, канализация ва йўллар қопламаси ҳолати бўйича аниқ маълумотларни тўплаш мақсадида онлайн хатловга старт берилди.

Мазкур хатлов 10 мингта мактаб, 7 мингта болалар боғчалари, 3 800 та тиббиёт муассасалари, 880 та спорт иншоотлари ва бошқа ижтимоий объектлар инфратузилмасига оид геопорталини яратишда муҳим аҳамият касб этади. Геопортал келгусида давлат инвестиция дастурларини ишлаб чиқиш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Нима учун хатлов муҳим?

🎤Ҳар бир маҳалла бўйича аҳолининг ичимлик суви, канализация ва аҳоли пунктларидаги йўллар қопламасининг сифати бўйича бирламчи маълумотлар тўпланди.

🎤Сўровнома орқали аҳоли иштирокида техник хатоларни бартараф этиш ҳамда тўпланган маълумотлар қайта текширилади.

🎤Ижтимоий объектлар геопортали Стратегик ислоҳотлар агентлигининг “Деливерй Унит” гуруҳи ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан “Ўзбекистон — 2030” стратегияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПҚ-454-сонли қарори билан тасдиқланган "йўл харитаси"нинг 6-бандига асосан шакллантирилмоқда.

Қай тарзда иштирок этиш мумкин?

🎤Сўровнома @real_holat_bot Телеграм-боти орқали онлайн тарзда ўтказилади. Ушбу платформага Телеграм иловасида @real_holat_bot ҳавола орқали тўғридан-тўғри ўтиш мумкин. Сўровномада иштирок этиш учун шахсий маълумотлар киритиш ва шахсни тасдиқлаш талаб қилинмайди.

Сўровнома қачон ўтказилади?

🎤Сўровнома 2025 йил 3–15 март кунлари ўтказилади. Сўровномада иштирок этиш вақтида маҳалла жойлашуви, кўча номи, сув таъминоти, канализация ва йўллар қопламаси ҳолатини кўрсатиб ўтиш лозим. Агар кўчангизда мактаб бўлса, унда ичимлик суви бор ёки йўқлигини белгиланг. Маълумотларни тўғри ва аниқ киритишни ҳамда сўровномани охиригача ўтишни унутманг.

🎤Оммавий ахборот воситалари қўшимча маълумот учун Телеграм орқали @DeliveryUnitTashkent билан боғланишлари мумкин.

https://t.me/hudud_inform


Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
6 март - Андижон вилояти ташкил этилган кун

Жаннатдан бир чимдим, жон Андижоним.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram| Telegram


Рамазоннинг навбатдаги куни ифторлиги!

2025 йил 2 март, якшанба

⏰Ифторлик вақти - 18:12


Ифторлик (оғиз очиш) дуоси:

Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъала ризқика афтарту. Фағфирли Я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту.


Маъноси: Эй Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни афв қилувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгил.

👇@Izboskanpress_uz каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!


📅 1-мартдан қонунчиликда нималар ўзгаради!

🔹Айрим боғчаларнинг педагог кадрлари учун мобиль малака ошириш хизматлари йўлга қўйилади.

🔹Янги тажриба жорий этилади.

🔹Ер қаъридан фойдаланиш мониторинги “Геомониторинг” АТ орқали амалга оширилади.

🔹Мусиқа маданияти фани ўқитувчиларининг малакаси янгича тизим орқали оширилади.

🔹Айрим ота-оналарга фарзанди учун моддий ёрдам берилади.

🔹Судда иш юритиш тарафлар келишуви сабабли тугатилганда давлат божи қайтариб берилади.

🔹Айрим трактор ва комбайнларга GPS қурилмаси ўрнатилмаса давлат рўйхатидан ўтказилмайди

👇@Izboskanpress_uz каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!



20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.