Андижон тумани 22-мактаби ўқувчилари Қўқон университетининг "Очиқ эшиклар куни" тадбирида иштирок этдилар
📍Андижон тумани 22-мактаби ўқувчилари учун Қўқон университетига саёҳат ташкил этилди. Улар университетда ўтказилган "Очиқ эшиклар куни" тадбирида иштирок этиб, мазкур олий таълим даргоҳининг имкониятлари ва таълим жараёнлари билан яқиндан танишдилар.
‼️Саёҳат давомида ўқувчилар университетнинг ўқув бинолари, лабораториялари, кутубхонаси ва спорт мажмуаси билан танишдилар. Шунингдек, улар учун университет маъмурияти ва профессор-ўқитувчилари томонидан махсус тақдимотлар ўтказилди. Ушбу тақдимотлар орқали ўқувчилар университетдаги таълим йўналишлари, қабул жараёни ва талабалар учун яратилган имкониятлар ҳақида батафсил маълумот олдилар.
❗️Андижон тумани 22-мактаби раҳбарияти ва ўқувчилари Қўқон университети маъмуриятига ушбу имконият учун ўз миннатдорчилигини изҳор этадилар!
✍️Андижон тумани ММТБ матбуот хизмати
https://t.me/uzedu_uzedu