Энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш масаласида Прокуратура органлари томонидан ўрганишлар ўтказилмоқдаҚиш мавсумини беталафот ўтказиш, жисмоний ва юридик истеъмолчиларни ёқилғи-энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш, энергия ресурсларини иқтисод қилиш ҳамда талон-торожликларнинг олдини олиш билан боғлиқ масалаларни ўрганиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг ўринбосари Шерзод Мухаматов Амударё туманида бўлиб, айни кундаги вазият билан яқиндан танишди.
Хусусан, Шерзод Мухаматов раҳбарлигида соҳа мутахассислари томонидан “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятига қарашли Амударё туман электр таъминоти корхонаси ва “Ҳудудгаз Қорақалпоғистон” акциядорлик жамиятига қарашли “Амударё тумангаз” газ таъминоти бўлимининг диспетчерлик хизматлари, истеъмолчилар мурожаатларини қабул қилиш марказлари, автомобилларга сиқилган газ қуйиш компрессор шохобчаларига газ тарқатиш станцияси ҳамда табиий газ сақлаш захира омборининг ҳолати муфассал ўрганилди.
Батафсил:
https://amunews.uz/news/10191📌Amudaryo tumanining
https://t.me/amunewsuz kanaliga a’zo bo‘ling!
Sayt |
OnlineTV |
ATVga tabrik |
YouTube