- Кечирасиз, бу ер нечигача ишлайди?, сўради қиз инглиз тилида қўриқчидан
- Қаер?, хайрон бўлиб сўради харбийлар формасини кийган ва тинмай «Хажи ялла, ялла» деб хуноб бўлиб турган Каабатуллох қўриқчиси, - Ал Харамми? 🤯, афтидан ана шу смайликни эслатган харбий хайратини яширолмай саволга савол билан жавоб берди.
- Ха, Каабани нечида ёпасизлар зиёратчилар учун? Онам отельда қолдилар, орқасидан борсам улгураманми?
- Бу ер хеч қачон ёпилмайди! Олиб келавер онангни!, деди харбий бир кунда минг хил савол эшитиб, бунақасини эшитмагани учун кулиб қўйди…
💫 Макка биласизми қандай жой? Бу юқори энергетик вибрациялар нуқтаси.
Қаранг, дунёда, 190дан ортиқ мамлакат бор, хар бирида ўнглаб, юзлаб шахар ва ороллар бор. Океан, денгизлари бор жойлар бор, жами 8 миллиарддан ортиқ инсон яшайдиган оламда 24 соат тинимсиз минглаб инсонлар бир пайтда бир хил харакат қиладиган жойни айта оласизми? Черков, ибодатхона, синагога, масжидлар… қаер хеч қачон ёпилмайди? Қаерда одам сони соат 2,3,4 кечаси бўлишига к
қарамасдан йилда 365 кун тинмайди? Камаймайди? Одамлар уйқу нималигини билишмайди? Бундай ер битта ва у 🕋 Каабатуллох атрофи ✨
Бошқа бундай жой йўқ!!!
Каабатуллохни илмий нуқтаи назардан ўрганиб, бу ер дунё қуруқлигининг қоқ марказида жойлашан “олтин кесишма” ⚡️ нуқтасида турганини билдим. Бу эса ўта юқори энергетик марказ🪐.
Ана энди, минглаб зиёратчиларни олинг, ҳаммаси ҳалол ҳолатда, эркаклар бир хил эҳромда, аёллар оддий, безаксиз кўйлакларда - бир хил юришади! Аллоҳ олдида хамма бир ҳиллигининг рамзи. Гаражида роллс ройси, хусусий самолёти бўлмайдими, у Покистоннинг узоқ қишлоғидан келган оддий қоровул билан бир хил статусда! Бу ерда унинг “положенец” экани ҳеч кимга қизиқ эмас! Худога ҳам умуман бунинг қизиғи йўқ. Бу ерда мансаб ва пулинг билан ибодатингни кимгадир қилдириб сотиб олмайсан, гуноҳингни ҳам ўчиролмайсан…
Одамлар Каабани бир хил тавоф қилиб, гуноҳи учун Худодан кечирим сўраб, яхши фикрларда юриб, дуо ўқийди, шукр қилади.
Табиийки бундай ҳолатда коллектив фикр ва энергия кучи ҳисобида бу ер юқори энергетик вибрациялар 🌪️майдонига айланади, буни эса бу ерга келган ҳар бир инсон ҳис қилади… 🙏🏻❤️
Сиз нима дейсиз?
#makkah