Бу пост «Шено»га боришни ўйлаб юрганлар учун, биламан бундай кузатувчиларим кўп. Арзийдими дейишса, Ха дейман. Менга ёқди❤️, бир хафта ишни паузага қўйиб бу ерга келсангиз тикланасиз, танангизни тўлиқ чекап қиласиз, стрессни назоратга туширасиз, организм умумий ҳолатини текширасиз, саратон ва бошқа касалликлар бор йўқлигини билиб оласиз, биоэнергетик шифокор билан энергия блок (зажим) нуқталарини топасиз ва уларни очиш учун махсус практикалар қиласиз, тўғри нафас олишни бошлайсиз. Организмни оч қолдирмасдан оч қолиши хисобида мутант бўлган ўлмас ва келажакда саратонга айланиш хавфи бор клеткаларни ўлдириб, организмда янги клеткалар пайдо бўлишига ёрдам берасиз. Ҳам ментал, ҳам жисмонан, ҳам руҳан тикланиш учун имконингиз бўлади.
Бу клиника Швейцариянинг энг сўнгги тиббий ускуналари, қон текширувлар, суякдан тортиб то тананинг тери ҳолатини текширадиган аппаратлар, хуллас янги чиққан методлар, ташхис қўйиш ва даволашни йўлга қўйган (фақат оғир касалликларни эмас)
Умуман олганда йилда бир ҳафтани ўзингизнинг соғлиғингизга бағишланг, бирор клиника, санаторий, даволаниш марказига бориб текширувлардан ўтинг!
Дунё иши ҳеч қачон тугамайдиган бир замонда, соғлиғингиз бутун бўлсагина завқланиб яшашингиз мумкинлигини унутманг, акс ҳолда бир жойингиз оғриб турса, миллионларнинг нима фойдаси бор, агар ўша миллионларни ўзингиздан, соғлиғингиздан аяб яшасангиз?!