ФАХРИЙЛАР.2020 dan repost
ТОЖИКИСТОНДАГИ ФУҚАРОЛАР УРУШИ.
Айрим харбий можоралар Совет Иттифоқи тарқалиб кетгандан сўнг хар давлатни ўзини тарихига ёзилди.
Хозир у можораларни ижтимоий тармоқлардан топиб ўқишга хар ким ҳам қунт қилавермайди.
Афғон уруши ва бошқа харбий можоралар хақида ёзганим тинчликни қадрига етиш ва муаммоларни уруш йўли билан хеч ҳал қилиб бўлмаслигини кўрсатишдир.
1990 йиллардаги СССРнинг ошкоралик ва демократия даврида Тожикистонда ҳам жиноий тўдалар фаоллашиб қолишдилар.
"Ислом Ўйғониш партияси","Тожикистон Демократик партияси" тузилиб феврал ойида катта намойишлар бошланди.
Намойишлар ортида 1985 йилда Тожикистон Коммунистик партияси биринчи котиби лавозимидан бўшаган Рахмон Набиев турар эди.
Намойишчилар мамлакатда реформалар ўтказишни ва амалдаги Тожикистон Республикаси 1-президенти Қаҳҳор Маҳкамовни истеъфога чиқишини талаб қилишар эдилар.
1991 йил 24 ноябрда мамлакатда президент сайлови ўтказилди, унда 56 фоиз овоз олиб Рахмон Набиев ғолиб бўлди ва мамлакат президенти этиб сайланди.
"Ислом Ўйғониш партияси","Тожикистон Демократик партияси" ва "Растохез" миллий демократик харакати аъзолари,улар қўллаб- қувватлаган вакил Давлат Худоназаровни кам овоз олишига сабаб сайлов варақаларини сохталаштирилгани деб норозилик билдиришдилар.
Оммавий тартибсизликларни ҳукумат бартараф қилолмай қолди.
1992 йилнинг баҳоридан гармлик ва помирликлар,кулобликлар ва ленинободликлар ўртасидаги можораларни бир муросага келтирилмаган президент Р.Набиев Душанбедан қочишга уринди,лекин бунга йўл қўйишмади.
Кулобликлар ва хисорликлар "Тожикистон халқ фронти" харакати ташкилотини тузадилар.Бу ташкилот Қўрғонтепа,Кулоб,Гарм ва Тоғли Бадахшон жангари гуруҳлари билан урушиб кетади.
Мағлубиятга учраган исломий гуруҳлар аламидан тинч аҳолини(айниқса рус,ўзбекларни) қирғин қилиб чекинадилар.
1992 йил сентябрда Тожикистон халқ фронти қўшинлари Хисор водийсини эгалладилар.
У ерда янги Хисор- Турсунзода гуруҳини ташкил қилиб, "Тожикистон Ислом Ўйғониш партияси"га қарши жангга кирадилар.
1992 йил октябрида уруш энг қизғин нуқтасига чиқади.
Фарғонадан харбий хаво десант бўлинмаси Тожикистон халқ фронтига кўмакка келади.
2 декабр куни президент Р.Набиев истеъфога чиқарилиб, ўрнига Эмомали Рахмонов сайланди.
15-махсус харбий бригадаси сафида хизмат қилган генерал- майор А.Чубаровнинг хотираларида Қўрғонтепадаги жанглар шавкатсиз бўлганлиги кексалар,аёллар ва болаларни мурдалари ариқларда қолиб кетганлиги,тана қисмларини кесиб олинганлиги ҳақида ёзади.
10 декабрда Тожикистон халқ фронти пойтахтни эгаллаб, помирликлар ва қоратегинликларга қарши террорни бошлаб юборадилар.
1993 йил уруш Гарм,Ромит ва Дарвоз худудларига кўчди.
Ўзбекистон ҳукумати Тожикистон халқ фронтини қўллаб-қувватлаб турди.
1994 йилдан бошлаб Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ташаббуси билан ўндан ортиқ тинчлик бўйича музокаралар бўлиб ўтди,аммо томонларнинг бир келишувга келолмаслиги урушнинг чўзилиб кетишига сабаб бўлди.
1997 йил 27 июн куни Москвада, Кремлда Тожикистон президенти Э.Рахмонов ва Бирлашган тожик мухолифати етакчиси Саид Абдулла Нурий ўртасида тинчлик сулҳи имзоланди.
Келишувга асосан Бирлашган тожик мухолифати етакчиларидан Тожикистон ҳукумати таркибига бир нечтаси киритилди, муҳолифатнинг 5000 кишилик аскарлари Тожикистон армияси сафига хизматга қўшилди.
Уруш оқибатида юз мингдан ортиқ одам халок бўлди,600 мингдан зиёд кишилар бошқа мамлакатларга кочоқ бўлиб ўтиб кетдилар.
Зиёлилар,олимлар чет элларга кўчиб кетдилар.
Урушнинг мамлакат иқтисодиётига етказган зарари 10 миллион доллардан ошди.
ТОЖИКИСТОН ҲУКУМАТИГА МУҲОЛИФАТДА БЎЛГАН ПАРТИЯ ВА ТАШКИЛОТЛАР.
1. Бирлашган тожик муҳолифати(БТМ) таркибидаги "Ислом Уйғониш партияси".
Раиси Мухиддин Кабирий- Интерпол кидирувида.
2.БТМ таркибидаги "Группа-24" гурухи.
Раҳбари Умарали Қувватов- БАА давлатида хибсда.
3.БТМ рахнамоси Саид Абдулла Нурий -Эронда қочқинда.
4.БТМнинг дала қўмондони Алоуддин Давлатов(лақаби Али Бедак)- 2011 йил ўлдирилган.
5.БТМнинг дала қўмондони,"Адолатли тинчлик ўрнатиш харакати" раҳбари полковник Махмуд Худойбердиев- Турк ияда ,Интерпол қидирувида.
6." Растохез" миллий демо