Адвокатлар палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Huquq


Адвокатлар палатаси

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Huquq
Statistika
Postlar filtri


O’zR ADVOKATLAR PALATASI dan repost
Расмий муносабат!
 
Сўнгги кунларда YouTube ижтимоий тармоғида адвокатлар ҳақида салбий муносабат билдирилган видеомурожаат кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси томонидан оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар доимий равишда кузатиб борилади ва адвокатурага оид барча хабарлар таҳлил қилиниб, зарур ҳолларда муносабат билдирилади.
Юртимиз равнақи учун хизмат қилаётган билимли, фидоий, забардаст адвокатларимиз меҳнати камситилишига ёки адвокатура институтига қаратиладиган ҳар қандай салбий фикр ва ноҳақ айбловларга йўл қўйиб бўлмайди.  
2025 йил 17 январь куни YouTube ижтимоий тармоғида эълон қилинган видеомурожаат жудаям савиясиз, маданиятсиз ва жамиятда адвокатурага нисбатан салбий фикр уйғотиш мақсадида тайёрлангани маълум.
Шу билан бирга видеомурожаат муаллифи ўзининг билимсизлиги, маданиятсизлиги ва адвокатурага оид қонунчиликдан мутлақо хабари йўқлиги у тайёрлаган контентдан кўриниб турибди.  
Ўз ўрнида Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси томонидан ушбу видеомурожаатни жавобсиз қолдирмаслик ва муаллифга нисбатан тегишли ҳуқуқий баҳо бериш учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига белгиланган тартибда хат юборилганлиги маълум қилинади.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси адвокатларимизни бу каби савиясиз видеомурожаатларга эътибор бермасликни сўраган ҳолда юридик ва жисмоний шахсларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш йўлида олиб бораётган касбий фаолиятида омад тилайди. Ўзбек халқ мақолида айтилганидек “Ит ҳурар –карвон ўтар” !!!

Адвокатлар палатаси Жамоатчилик билан алоқалар бўлими






Ҳурматли ҳамкасблар!

Сизларни ва Сиз раҳбарлик қилаётган жамоангиз аъзоларини Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни билан самимий муборакбод этамиз.

Олийжаноб ва масъулиятли фаолиятингизда куч-ғайрат, ютуқ ва омадлар, хонадонингизга бахту саодат, файзу барака тилаймиз!

Ҳурмат билан, Адвокатлар палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси жамоаси!


O’zR ADVOKATLAR PALATASI dan repost
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДВОКАТЛАР ПАЛАТАСИНИНГ "Адвокатлик тузилмалари ҳужжатларининг намунавий йиғмажилдлар номенклатурасини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи

ҳавола


Ҳамдардлик
Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси раҳбарияти ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси меҳнат жамоаси шаҳримизда фаолият юритувчи барча адвокатлар номидан "SUBXIDAM-AURORA" адвокатлик бюроси адвокати Игамов Субхидиннинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзоларига чуқур таъзия изҳор этади ва ҳамдардлик билдиради.
Аллоҳ таоло охират сафарига кузатилган марҳумнинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, ўз мағфиратига олсин. Ҳақ таоло марҳумнинг яқинларига сабру жамил ато этиб, бу мусибатларни ажру мукофотлар билан сийласин. Жойлари жаннатда бўлсин. Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.


O’zR ADVOKATLAR PALATASI dan repost
ЭЪЛОН! ✅

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ҳамда Грузиянинг Educational Management Park LLC Компанияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик Меморандуми имзоланган. Меморандумга мувофиқ, Educational Management Park LLC Компанияси Chicago-Kent College of Law, (Иллинойс технология институти қошидаги етакчи Америка ҳуқуқ мактаби) Америка Ҳуқуқ Мактаби (School of American Law) билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси адвокатларига 75% ва 100% гача бўлган стипендияларни ўз ичига олувчи иккита ўзаро боғланган LL.M (магистратура) ўқув курсларида таҳсил олиш имкониятини тақдим этмоқда. Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси эса Меморандумга мувофиқ, мазкур ўқув курслари тўғрисида улар тақдим этган маълумотларни Ўзбекистон Республикасида фаолият юритувчи адвокатлар ўртасида тарқатиш мажбуриятини олган.

Ушбу ўқув курсларининг кишки семестрига қабул 2025 йил 20 январь кунига қадар узайтирилганлиги маълум қилинади.

Ўқув дастури хақидаги батафсил маълумотлар билан рус тилида тақдим этилган иловада ўқиб танишиб чиқишингиз мумкин. Бундан ташқари, Educational Management Park LLC Компанияси вакиллари билан ҳам боғланиб қизиқтирадиган саволларга жавоблар олишингиз мумкин.

Маълумот учун: @esanovazira мурожаат қилишингиз мумкин.


School of American Law телеграм канали: @SAL_Uzb

|🌐 Paruz.uz |🔵 Facebook |


Т А К Р О Р И Й Э С Л А Т М А !!!


Адвокатлик тузилмалари томонидан 2024 йил якуни бўйича статистик маълумотларни ҳудудий бошқармага тақдим қилиш 2025 йилнинг 09 январь кунига қадар белгиланган бўлиб, ҳозирда ҳисоботларни қабул қилиш давом этмоқда.
Ҳисоботларни топширмаган тузилма раҳбарлари бугун ва эртага ҳудудий бошқармага статистик маълумотларни тақдим қилишларингиз сўралади.

Изоҳ: Статистик маълумотларни топширмаган тузилма раҳбарлари ўрнатилган тартибда интизомий жазо чоралари қўлланилиши хақида огоҳлантирилади.


Адвокатлик тузилмалари томонидан 2024 йил якуни бўйича статистик маълумотларни ҳудудий бошқармага тақдим қилиш 2025 йилнинг 09 январь кунига қадар белгиланган бўлиб, ҳозирда ҳисоботларни қабул қилиш давом этмоқда.
Ҳисоботларни топширмаган тузилма раҳбарлари бугун 19-00 га қадар ҳудудий бошқармага тақдим қилишларингиз сўралади.


АДВОКАТЛАР ПАЛАТАСИ ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИНИНГ БАЙРАМ ТАБРИГИ!

Ҳурматли адвокатлар ва қадрдон дўстлар!
Сизни ва жамоангизни кириб келаётган Янги йил билан чин дилдан самимий муборакбод этаман.
Янги 2025 йилда хонадонингиздан тинчлик, хотиржамлик , қут-барака ҳечам аримасин! Жонажон юртимизда тинчлик ва барқарорлик бардавом бўлиб, адвокатлик фаолиятингизда эса янги ютуқлар ҳамроҳингиз бўлсин! Амалга оширилаётган барча ишларингизга улкан муваффақиятлар тилайман. Янги йилингиз қутлуғ бўлсин!

Ҳурмат билан, Сардор Маматқулов




ЭЪЛОН!
"ADVOKAT" журналининг  2024 йилдаги  6-сони (ноябрь-декабрь ойлари учун)  2024 йил  27 декабрь куни почта орқали обуна бўлган адвокатлик тузилмаларига юборилди ҳамда  3 иш кун муддатда етказилади. Агар мазкур журнал  3 иш кун муддатда етиб бормаса, 71-230-25-51 ёки  97-763-07-10  рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.




ЭЪЛОН!
"ADVOKAT PRESS" газетасининг 2024 йилдаги 12-сони (декабрь ойи учун) 2024 йил 27 декабрь куни почта орқали обуна бўлган адвокатлик тузилмаларига юборилди ҳамда 3 иш куни муддатида етказилади. Мазкур газета белгиланган муддатда етиб бормаса, 71-230-25-51 ёки 97-763-07-10 рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.


Э Ъ Л О Н !!!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрь
кунги ПҚ-452-сонли “Янги йил байрамини нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунни белгилаш ва дам олиш кунини кўчириш тўғрисида”ги Қарорида 2 январь дам олиш куни этиб белгиланганлиги муносабати билан 2024 йил якуни бўйича статистик маълумотларни
2025 йилнинг 03 январь кунидан 09 январь

кунига қадар ҳудудий бошқармага шахсан ташриф буюрган ҳолда тақдим этишингиз сўралади.


Izoh shartnoma olish tartibi: http://uzmarkaz.uz/ - online xizmat – online shartnoma tuzish – mediatorlik kurslari; qayta tayyorlash kurslari; malaka oshirish kurslari; qisqa qisqa muddatli kurslar (izoh: kerakli yo’nalishni tanlab olish lozim)”









20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.