АДВОКАТ 24


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Huquq


Сизнинг адвокатингиз.
Ҳуқуқий масалалар.
Саволингизни @advokat24uz_group га ёзинг ва бепул жавоб олинг.
Шикоят ва таклифингизни @advokat24uzbot га ёзинг!
Пуллик хизмат учун @advokat24uzbot га ёзинг.
☎️ Бизнинг телефон
+998338342403

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Huquq
Statistika
Postlar filtri


ОТАЛИКДАН МАҲРУМ ЭТИБ, АЛИМЕНТДАН ОЗОД ЭТСА БЎЛАДИМИ?

Оила кодексининг 81-моддасига кўра ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши ота-онани ўз боласига таъминот бериш мажбуриятидан озод қилмайди.

Демак, оталикдан ҳуқуқидан маҳрум бўлган тақдирда ҳам барбир алимент тўлашда давом этади.

Лекин яна бир қоида бор. Ушбу кодекснинг 105-моддасига мувофиқ алимент тўлаётган ота-онанинг бошқа вояга етмаган болалари бўлиб, ундан қонунда белгиланган миқдорда алимент ундирилганда ўша болалар алимент олаётган болаларга нисбатан моддий жиҳатдан камроқ таъминланиб қоладиган бўлса, шунингдек алимент тўлаётган ота (она) ногиронлиги бўлган шахс бўлиб, моддий жиҳатдан қийналиб келаётган бўлса ёки алимент олаётган шахс мустақил даромадга эга бўлган тақдирда, алимент миқдори суд томонидан камайтирилиши мумкин.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Бизнинг канал:
@advokat24uz


Банк томонидан кафилдан автоматик ечиб олинаётган пулни тўхтатиш мумкин.

Аксариятимиз, яқинларимиз, танишларимиз ёки қадрдонларимизнинг кредитимизга кафил бўлганмиз. Қарздорлик вақтида тўланмаганда банк кафилни пластигидан автомат қарздорликни ечиб олади. Банк томонидан сизнинг ҳар қандай ҳисобварақларингиздан пул ечиб олиш ҳуқуқи сиз билан тузилган кафиллик шартномасида (Агарда кафил бўлсангиз), кредит шартномасида (Қарздор ёки ҳамқарздор бўлсангиз) белгиланган.

Шундай вазиятлар борки, қарздор ойлик тўловни ўз вақтида амалга оширмаган ҳолатларда ҳамқарздор ёки кафилнинг банк карталаридан муддати ўтган қарздорлик сўндирилади. Нима қилса бўлади?

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 24 июндаги 19/3 сонли қарори билан тасдиқланган Жисмоний шахсларнинг муддати ўтган қарздорликларни ундиришда уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлашга доир тавсиялар (1040 сонли)нинг 7 бандига кўра учинчи шахс хоҳлаган вақтда ўзи билан ўзаро муносабатларни амалга ошириш юзасидан берган розилигини кредит ташкилотидан исталган ёзма шаклдага хат орқали хабардор қилган ҳолда чақириб олиши мумкин.

Янги агар сиз банкка ариза билан мурожаат қилсангиз сизнинг маълумотларингизни учинчи шахслар томонидан ишлов бериш тўғрисидаги розилингизни чақириб олган бўласиз ва сизнинг тўғридан тўғри банк картангиздан пул ечиб олинмайди.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Бизнинг канал:
@advokat24uz


АДВОКАТ 24 dan repost
Алимент тўлашда баъзилар алиментни кам кўрсатиш учун даромадларини яширадилар. Суд яширилган даромадларни инобатга олиши керакми?

Аксарият ҳолатларда алимент тўловчи эркаклар томонидан ўз фарзандларига алимент тўловларини кам тўлаш мақсадида даромадлари яширилади. Турли кичик фирмаларга шунчаки ишга кириб олади. Фермер хўжаликларига расмийлаштириб олинади ва бошқа қинғир йўлларни қидиришади. Аслида эса ундан бошқа яхши даромад келтирувчи фаолият билан шуғулланади.

Қонунчилик бунга нима дейди?

Хусусан, Оила кодексининг 99-моддасига асосан агар вояга етмаган болаларига таъминот бериш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаса, уларнинг таъминоти учун алимент суд томонидан ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг

👉 бир бола учун — тўртдан бир қисми;
👉 икки бола учун — учдан бир қисми;
👉 уч ва ундан ортиқ бола учун — ярмиси миқдорида ундирилади.

Бу тўловларнинг миқдори тарафларнинг моддий ёки оилавий аҳволини ва бошқа эътиборга лойиқ ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда суд томонидан камайтирилиши ёки кўпайтирилиши мумкин.

📌 Мисол учун, алимент тўловчи шахснинг қонуний ишлаётган жойидан ташқари тадбиркорлик фаолиятлари бор, яъни қўшимча даромадлари. Лекин бу бизнеслари бошқа шахсларнинг номида, аммо фойда олади улардан (кўпинча бу тадбиркорлик субъектлари атайлаб бошқа шахсларнинг номига очилади даромадни беркитиш учун). Шу ҳолатда алимент олувчи шахс асослантирилган маълумотлар билан судга мурожаат қилган ҳолда алимент суммасинининг кўпайтирилиши сўраса бўлади.

Яна бир мисол, алимент тўловчининг бошқа таъминлайдиган меҳнатга қобилиятсиз оила аъзолари йўқ, бир ўзи яшайди (бир ўзи яшамаса ҳам боқиши керак бўлган бошқа шахслар йўқ). Шу ҳолатда ҳам алимент олувчи шахс асослантирилган маълумотлар билан судга мурожаат қилиб алимент миқдорининг кўпайтирилиши талаб қилишга ҳақли.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг!
@advokat24uz


КЕЛИНИМ ҚИЗ ЧИҚМАДИ.

✍️Ўғлим, мен не орзу умидларда кичик ўғлимни кўнглига қараб, интернетда танишган қизини банкдан кредит олиб тўй қилиб олиб бердим. Афсуски келин ўлгур қиз чиқмади. Тўйдан олдин бир оилали эркак билан дон олишиб юрганини ўзи тан олди. Шунча гапдан кейин хам ўғлим у билан яшамоқчи. Мен эса уни хайдаб юбордим. Энди эса ажраштирмоқчиман. Сўраганим тўйда қилган харажатларимни ажрим судида ундириб олсам бўладими, ахир алам қилябди кредит тўлайман ҳар ойлигимдан !

👨‍💻МУТАХАСИС ЖАВОБИ.

Қаранг хола, Ўзбекистон Республикаси Олила Кодексининг 44-моддасида, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганида тўйни ўтказишга кетган сарф-харажатларни ундириш ҳақидаги талаблар қаноатлантирилмайди деб кўрсатилган. Шу сабабдан бу талабингиз ижобий якун топмайди. Сизга Оллохдан сабр тилайман.

Мурожаат учун 👇
@Yuridik_yordam24


ХОТИНИМНИ ҚЎШНИМ БИЛАН ТУТИБ ОЛДИМ, УЛАРНИ ҚАМАТСАМ БЎЛАДИМИ?

✍️Гап шундаки, мен тунги сменада "заправка"да ишлайман. 3 нафар фарзандим бор. Охирги пайтлари аёлимни қадам олиши ёқмай юрган эди. Кеча, негадир юрагим ғаш бўлаверди ва ишга кетмасдан, аёлимни кузатдим ва тунги соат 2 да қандайдир бегона эркак ётоқга деразадан яширинча кирди. Бироздан кейин видео тасвирни ёқиб, хонага бостириб кирдим ва аёлимни хиёнатини устига чиқдим. Илтимос ёрдам беринг оиламни барбод қилган бу икки бемаза, юзсизларни қаматсам бўладими, қаерга мурожаат қилай ?

МУТАХАСИСИ ЖАВОБИ.

✍️Қаранг, агарда қўшнингиз турмуш ўртоғингизни эркига хилоф равишда у билан жинсий алоқа қилган бўлса, номусга тегиш деб малакаланади. Борди-ю, икки томон бундан ўзоро манфаатдор бўлиб, аёлингиз эркин розилигини билдирган бўлса, бу жинсий эркинлик деб топилади.
Хулоса шуки, катта эхтимол билан уларни қамата олмайсиз. Маслахатим бу нарсларни у бу жойга олиб чиқиб овоза қилиш бефойда.

Мурожаат учун👇
@Yuridik_yordam24


Қонунчиликда алимент миқдорини камайтириш мумкинлишги белгиланганми?

Оила кодексининг 99-моддасига асосан алимент тўловларнинг миқдори тарафларнинг моддий ёки оилавий аҳволини ва бошқа эътиборга лойиқ ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда суд томонидан камайтирилиши ёки кўпайтирилиши мумкин.

Оила кодекси 105-моддасига кўра, алимент тўлаётган ота-онанинг бошқа вояга етмаган болалари бўлиб, ундан қонунда белгиланган миқдорда алимент ундирилганда ўша болалар алимент олаётган болаларга нисбатан моддий жиҳатдан камроқ таъминланиб қоладиган бўлса, шунингдек алимент тўлаётган ота (она) ногиронлиги бўлган шахс бўлиб, моддий жиҳатдан қийналиб келаётган бўлса ёки алимент олаётган шахс мустақил даромадга эга бўлган тақдирда, алимент миқдори суд томонидан камайтирилиши мумкин.

✅ Сиз ушбу ҳолатда судга алимент миқдорини камайтириш бўйича мурожаат қилишингиз керак. Алимент тўлайдиган фарзандларингиздан ташқари яна 2 та фарзандингиз бўлгани учун суд алимент миқдорини қайта ҳисоблаб беради.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Бизнинг канал:
@advokat24uz


АДВОКАТ 24 dan repost
АЛИМЕНТ ПУЛИНИ ОШИРИШ МУМКИНМИ?

Ҳа, оширилиши мумкин

Болалар таъминоти учун алимент ота-она иш ҳақининг ва (ёки) бошқа даромадининг қуйидаги миқдорларини ташкил этади:

Қўшимча даромади хам ҳисобга олиниши зарур

битта болага – 1/4  (яъни 25%);

иккита болага - 1/3 (33,3%);

учта ва ундан ортиқ болалар учун – ярми (яъни 50%).

Суд муайян ҳолатларда бу миқдорларни камайтириши ёки кўпайтириши мумкин.

Бироқ, ундириладиган алиментнинг энг кам миқдори ҳар бир бола учун енг кам ойлик иш ҳақининг 26,5  фоизини, яъни 306 минг ташкил этиши керак.

Шунинг учун фуқаролик судига алимент миқдорини қайта ҳисоблаш ёки алимент миқдорини кўпайтириш бўйича даъво аризаси киритишингиз мумкин деб ҳисоблаймиз.

Эслатиб ўтамиз, бизнинг канал орқали барча юридик ҳужжатларга, шунингдек юқоридаги даъво аризасига ҳам буюртма қилишингиз мумкин

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Бизнинг канал:
@advokat24uz


Судланганлик қачон олиб ташланади?

Жиноят кодексининг 77-моддасига асосан судланганлик шахснинг содир этган жинояти учун ҳукм этилганлигидан келиб чиқадиган ҳуқуқий ҳолатдир.

Жазо тайинланган айблов ҳукми қонуний кучга кирган кундан бошлаб шахс судланган деб ҳисобланади. Суд томонидан жазодан озод қилинган шахс судланмаган деб ҳисобланади.

Судланганлик муддатининг ўтиб кетганлиги ёки судланганликнинг олиб ташланиши муносабати билан унинг барча ҳуқуқий оқибатлари бекор бўлади.

📌Жиноят кодекси 78-моддасида судланганлик ҳолатининг тугалланиши белгилаб қўйилган.

Ушбу моддага кўра, шахснинг судланганлик ҳолати қуйидаги пайтларда тугалланади:

а) шартли ҳукм қилинганларга нисбатан — синов муддати тугаган кундан бошлаб;

б) мажбурий жамоат ишлари, хизмат бўйича чеклаш ёки интизомий қисмга жўнатиш тарзидаги жазоларини ўтаб чиққач;

в) жарима жазоси ижро этилган кундан кейин, шунингдек муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки ахлоқ тузатиш ишлари жазолари ўталганидан кейин бир йил ўтгач;

г) озодликни чеклаш жазоси ўталганидан кейин — икки йил ўтгач;

д) беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин — тўрт йил ўтгач;

э) беш йилдан ортиқ, лекин ўн йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин — етти йил ўтгач;

ж) ўн йилдан ортиқ, лекин ўн беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин — ўн йил ўтгач.

Жиноят кодексининг 79-моддаси (судланганликнинг олиб ташланиши) 3-қисмига кўра, ўн беш йил ва ундан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаб чиққан шахслар ҳамда ўта хавфли рецидивистлар, агар улар жазони ўтаб чиққанидан кейин ўн беш йил мобайнида янги жиноят содир этмасалар, суд уларнинг судланганлигини олиб ташлаши мумкин.

❗️Яъни, шахс озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаб бўлиб, озодликка чиққанидан сўнг 15 йил мобайнида бошқа янги жиноят содир қилмаса, судланганлик ҳолати суд томонидан олиб ташланади (бу ўн беш йил ва ундан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаб чиққан шахслар учун)

Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015-йил 18-сентябрдаги 13-сонли “Судланганлик ҳолати тугалланиши ва олиб ташланишига оид қонунчиликни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги қарори 4-қисми 3-бандида қуйидагича келтирилган:

Судланганликнинг олиб ташланиши ундан келиб чиққан ҳуқуқий оқибатлар судланганлик ҳолати барҳам топиши учун қонунда белгиланган муддатлар ўтгунига қадар суд қарорига асосан тугатилишини англатади. Судланганлик олиб ташланиши учун шахснинг жазони ўтаб чиққандан кейинги бенуқсон хулқ-атвори (унга нисбатан маъмурий жазо ёки интизомий таъсир чораси қўлланилмаганлиги), жамоат бирлашмаси, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органи, жамоа ёки шахснинг ўзи ЖК 79-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган муддатлар ўтгандан сўнг берган илтимосномаси асос бўлиши мумкин.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг!
@advokat24uz


Солиқчи хисоботларни вақтида топширмаганим сабабли маъмурий жаримага тортибди нима қилсам бўлади. Солиқчининг бунга ҳуқуқи борми?

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 17-прим 3-моддасига мувофиқ, солиқ органларининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали қайд этилган, ушбу Кодекс 175-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган (солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаслик) ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун юридик шахснинг раҳбари ёки якка тартибдаги тадбиркор маъмурий жавобгарликка тортилиши белгиланган.

МЖтКнинг 175-моддаси 2-қисмига кўра, солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаслик фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари (990.000 сўм) миқдорида, мансабдор шахсларга эса ўн баравари (3.300.00 сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

МЖтКнинг 332-прим 1-моддасига асосан, Сизга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб ўн беш кун ичида жарима миқдорининг 50% ёки ўттиз кун ичида жарима миқдорининг 70% ихтиёрий равишда тўлаган тақдирингизда, жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинасиз.

МЖтКнинг 245-моддаси 3-қисмига асосан Жиноят ишлари бўйича судлар юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектларининг мансабдор шахслари ва (ёки) бошқа ходимлари томонидан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш чоғида содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни ҳам кўриб чиқилиши белгиланган бўлиб, мазкур қарордан норози бўлган тақдирингизда судга мурожаат қилиш ҳуқуқингиз мавжуд.

Мурожаат учун:
@advokat14uzbot

Бизнинг канал:
@advokat24uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
❗️5 йиллик стажи бор хотин-қизларга тавсиянома берилади!

Хотин-қизларга юбориб қўйинг.

@advokat24uz


АДВОКАТ 24 dan repost
✅ СИЗ ПРОФЕССИОНАЛ ҲУҚУҚИЙ ХИЗМАТДАН ФОЙДАЛАНИШНИ ХОҲЛАЙСИЗМИ?

Ундай бўлса бизнинг хизматимиздан фойдаланишингиз мумкин.

🔔 Кўплаб талаб ва таклифларга кўра оилавий масалаларда давлат орган ва ташкилотларига ва судларга даъво ариза ва аризалар ёзиб бериш хизматини йўлга қўйганмиз.

Хизматларимиз Ўзбекистон бўйича.

✅ судга ва тегишли ташкилотларга ариза, даъво ариза, шикоят ариза, илтимосномалар тайёрлаб, онлайн жўнатиб бериш;

✅ Алимент масалалари;

✅ шартномаларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш;

✅ юридик ҳуқуқий маслаҳатлар;

✅ оилавий низолар;

✅ фуқаролик низолар;

✅ маъмурий низолар;

✅ жиноий низолар;

✅ иқтисодий низолар;

✅ тадбиркорлик низолари;

✅ меҳнат низолари;

✅ ер ва уй- жой низолари

👉 Никоҳ давомидаги мол-мулк низолари бўйича, ажрим ва бошқа шу каби оилавий низолар бўйича @advokat24uzbot га мурожаат қилиб онлайн тартибда аризага буюртма беришингиз мумкин. Биз Сизларга қонуний асослантирилган ҳолда ариза тайёрлаб берамиз.


ЯНГИ ҚУРИЛАЁТГАН КЎП ҚАВАТЛИ УЙЛАРДАН СОТИБ ОЛАЁТГАНДА НИМАЛАРГА ЭЪТИБОР БЕРИШИ КЕРАК?

Бугунги кунда фуқаролар ишончига кириб, алдов йўли билан уларнинг пулини олиш орқали фирибгарлик жиноятини содир этаётганлар ҳам оз эмас.

Ушбу ҳолатда қуйидаги масалаларга эътиборли бўлиш керак:

➖ янги қурилаётган кўп қаватли уйларнинг сотувчиси хўжалик юритувчи субъект сифатида давлат рўйхатидан ўтганми ва айни дамда мавжудми (тугатилмаганми)?

➖ қурилиш ишлари амалга оширилаётган ер участкаси бўйича тегишли ҳужжатлар мавжудми?

➖ қурувчи фирма бозорда ўз ўрнига эгами?

➖ қурилиш лойиҳаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги «Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси» ДУК томонидан экспертизадан ўтказилганми? Қурилиш ишлари мазкур лойиҳа ва экспертиза хулосаси асосида амалга оширилмоқдами?

❗️Шунингдек, шартноманинг айрим бандларига алоҳида эътибор бериш лозим.

Ва албатта, квартира сотиб олишдан аввал юрист маслаҳатини олишни унутманг.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Бизнинг канал:
@advokat24uz


АДВОКАТ 24 dan repost
Кафилликдан воз кечса бўладими?

Кўпчилик ўйлайдики, кредитга кафиллик шартномасини тузгач, кейинроқ ундан воз кечиш мумкин ва осон. Лекин аслида бундай эмас. Кафиллик қарздор мажбуриятлари бўйича кафилда ҳам мажбурият вужудга келтиради. Қонунчиликка кўра шартномани бир томонлама бекор қилиш, яъни кафилликдан бир томонлама воз кечишга йўл қўйилмайди.

Масалан, кафил шартнома тузганидан кейин ишидан айрилса, касал бўлиб қолса, қарздор (кредит олган таниши) билан жанжаллашиб қолса ҳам кафиллик ўз кучида қолаверади. Кафиллик шартномасини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун банк билан келишиш керак бўлади, банк эса ҳеч қачон ўз таъминоти зарарига ҳаракат қилмайди. Кафиллик қачонки кредит қарзи тўлиқ тўланганда, қарз мажбурияти бошқа шахсга ўтказилганда ёки кафиллик муддати ўтиб бўлгандан кейин тугайди.

Яна бир йўли кафилни алмаштиришни сўраб банкка мурожаат қилиш, агар томонлар келишса кафилни бошқа шундай шахсга алмаштириш мумкин.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг!
@advokat24uz


Жиноят туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар юзасидан фуқаролик ишлари бўйича судларга мурожаат қилганда, давлат божидан озод этилади.

«Давлат божи тўғрисида»ги қонуннинг 8-моддаси биринчи қисми 5-хатбошисига кўра жиноят туфайли етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар давлат божидан озод қилинган.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Бизнинг канал:
@advokat24uz


АДВОКАТ 24 dan repost
🟢КЕЛИННИНГ СЕПИНИ ДАЛОЛАТНОМА ТУЗМАСДАН УЙИГА ЖЎНАТИБ ЮБОРСАМ БЎЛАДИМИ⁉️


Ассалому алайкум! Эр-хотин ажралиш тўғрисида ариза берган. 1 ойдан ошди. Лекин келин нарсаларини олиб кетишни хоҳламаяпти. Далолатнома қилмай, МФЙ вакилларисиз нарсаларини онасиникига элтиб ташласак бўладими? Итимос, тўлиқ маълумот беринг.

ЖАВОБ:

✅📌Бу масалада кейинчалик ўзингизга каттагина муаммо келиб чиқишини хоҳламасангиз, келиннинг сепларини далолатнома тузиб битта хонага жойлаб муҳрлаб қўйишни тавсия қиламиз.

📃Бунда далолатномани қуйидаги шахслар билан тузган маъқул:
1.  Ўзингиз яшайдиган МФЙ вакили;
2.  Келин яшайдиган МФЙдан вакил;
3.  Ҳудудий участка инспектори;
4.  Маҳалла фаолларидан (қўни-қўшни) 1 ёки 2 гувоҳ.

Далолатнома тузиш жараёнида келин олиб келган ҳар бир нарса алоҳида хонага олиш жараёнида рўйхатга олинади ва далолатномага илова қилинади.

✅Нега бундай деганимизни қуйидагича тушунтирамиз. Оила кодекси 44-моддасига мувофиқ никоҳдан ажратиш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганида тўйни ўтказишга кетган сарф-харажатларни ундириш ҳақидаги талаблар қаноатлантирилмайди.

📃Шунингдек, Олий суди Пленумининг 2011-йил 20-июлдаги 06-сонли “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 20-банди учинчи хатбошисига асосан тўйни, шунингдек никоҳ маросимлари билан боғлиқ бошқа тадбирларни ўтказиш бўйича қарзлар ва бошқа харажатлар инобатга олинмайди.

✅Юқоридаги қоидаларнинг мазмунига кўра, суд никоҳдан ажрашиш ҳақида ишни кўришда келиннинг сеплари масаласини ҳал қилмайди. Бу дегани келин олиб келган нарсаларни қайтариш масаласи фуқаролик қонунчилиги тартибида ҳал этилади дегани.

👩‍🏫 Шуни ҳам айтиш керакки, агар келин ёки унинг оиласи олиб келган нарсаларни сиз олиб бориб берсангиз-у, кейин улар ИИБга ёки прокуратурага нарсалар ўғирланди деган важ билан даъво қилса, унда сиз шу нарслар ўғирланмаганлигини исботлаб беришингизга тўғри келади.

👩‍🏫 Шу туфайли юқоридаги тавсияга амал қилишни ва фуқаролик судига келинни уйдан кўчириш ҳақида даъво қилишингизни масалаҳат берамиз.

✅Эслатиб ўтамиз, бизнинг канал орқали барча юридик ҳужжатларга, шунингдек юқоридаги даъво аризасига ҳам буюртма қилишингиз мумкин

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Бизнинг канал:
@advokat24uz


Фоизга олинган қарз бўйича билишингиз муҳим бўлган қоида.

Ҳар биримиз ҳаёт йўлимиз давомида қарз муносабатларига киришамиз ва бу қарзнинг қайтарилиши таъминоти сифатида турли воситалардан фойдаланамиз. Масалан, қарз шартномаси, тилхат, гаров ва ҳоказо. Мажбур бўлганда баъзида фоизга ҳам пул олишга мажбур бўлинади. Аммо бундай фоизда қарз олишда эҳтиёт бўлган шарт сабаби бунда мажбуриятни олдиндан бажариш бошқа мажбуриятни бажаришда фарқ қилади.

Масалан, кредит шартномаси бўйича мажбуриятни муддатидан олдин бажариш мумкин. Яъни сиз бугун 20% ҳисобида 10 млн сўм кредит олдингдан бу мажбуриятни ҳатто кредит олинган куннинг эртаси куни ҳам тўлашингиз мумкин. Фоиз эвазига олинган қарз қоидалари сал бошқачароқ. Фуқаролик кодексининг 735-моддасига асосан агар қарз суммасини қайтариш муддати шартномада белгиланган бўлмаса, қарз олувчи уни қарз берувчи қарзни қайтариш ҳақида талаб қўйган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида қайтариши керак. Фоизсиз қарз суммаси қарз олувчи томонидан муддатидан олдин қайтарилиши мумкин. Фоиз эвазига берилган қарз суммаси, агар қарз шартномасида кўзда тутилган бўлса ёки қарз берувчининг розилиги билан, муддатидан олдин қайтарилиши мумкин. Яъни фоизга қарз олинганда мажбуриятни муддатидан олдин бажариш фақат қарз берувчининг розилиги билан амалга оширилади.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Бизнинг канал:
@advokat24uz


Алимент тўлашда баъзилар алиментни кам кўрсатиш учун даромадларини яширадилар. Суд яширилган даромадларни инобатга олиши керакми?

Аксарият ҳолатларда алимент тўловчи эркаклар томонидан ўз фарзандларига алимент тўловларини кам тўлаш мақсадида даромадлари яширилади. Турли кичик фирмаларга шунчаки ишга кириб олади. Фермер хўжаликларига расмийлаштириб олинади ва бошқа қинғир йўлларни қидиришади. Аслида эса ундан бошқа яхши даромад келтирувчи фаолият билан шуғулланади.

Қонунчилик бунга нима дейди?

Хусусан, Оила кодексининг 99-моддасига асосан агар вояга етмаган болаларига таъминот бериш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаса, уларнинг таъминоти учун алимент суд томонидан ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг

👉 бир бола учун — тўртдан бир қисми;
👉 икки бола учун — учдан бир қисми;
👉 уч ва ундан ортиқ бола учун — ярмиси миқдорида ундирилади.

Бу тўловларнинг миқдори тарафларнинг моддий ёки оилавий аҳволини ва бошқа эътиборга лойиқ ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда суд томонидан камайтирилиши ёки кўпайтирилиши мумкин.

📌 Мисол учун, алимент тўловчи шахснинг қонуний ишлаётган жойидан ташқари тадбиркорлик фаолиятлари бор, яъни қўшимча даромадлари. Лекин бу бизнеслари бошқа шахсларнинг номида, аммо фойда олади улардан (кўпинча бу тадбиркорлик субъектлари атайлаб бошқа шахсларнинг номига очилади даромадни беркитиш учун). Шу ҳолатда алимент олувчи шахс асослантирилган маълумотлар билан судга мурожаат қилган ҳолда алимент суммасинининг кўпайтирилиши сўраса бўлади.

Яна бир мисол, алимент тўловчининг бошқа таъминлайдиган меҳнатга қобилиятсиз оила аъзолари йўқ, бир ўзи яшайди (бир ўзи яшамаса ҳам боқиши керак бўлган бошқа шахслар йўқ). Шу ҳолатда ҳам алимент олувчи шахс асослантирилган маълумотлар билан судга мурожаат қилиб алимент миқдорининг кўпайтирилиши талаб қилишга ҳақли.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Бизнинг канал:
@advokat24uz


АДВОКАТ 24 dan repost
ОНА ТАРБИЯСИ ЯХШИ БЎЛМАСА, БОЛА ОТАГА ОЛИБ БЕРИЛАДИМИ?

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Болалар тарбияси билан боғлиқ низоларни ҳал этишда судлар томонидан қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида“ги 23-сонли Қарорининг 3-бандида, суд бошқа-бошқа турадиган ота-оналар ўртасида бўлган уларнинг қайси бири билан қайси боласи яшаш учун қолиши тўғрисидаги низоларни ҳал этишда Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 71-моддасида белгиланган ота ва онанинг ҳуқуқ ва мажбуриятларининг тенглигига асосланган ҳолда, вояга етмаган болаларнинг манфаатларига ва хоҳишларига мос келадиган ҳал қилув қарори қабул қилиши лозим. Бунда суд ота-онадан бирининг моддий-маиший аҳволи устунлигининг ўзи болани унга олиб бериш учун асос бўла оладиган шарт ҳисобланмаслигини назарга олган ҳолда, боланинг ота-онадан, ака-ука, опа-сингилларидан қайси бирига боғланиб қолганлигини, ота-онадан қайси бири болаларига нисбатан кўпроқ ғамхўрлик ва эътибор кўрсатаётганлигини, болаларнинг ёшини ва ота-онадан қайси бирига кўнгил қўйганлигини, ота-онанинг ахлоқий ва бошқа шахсий фазилатларини, ота-онанинг ҳар бири билан бола ўртасидаги муносабатларни, болани тарбиялаш ва унинг камолоти учун шарт-шароитлар (ота-онасининг маълумот тури, иш тартиби, моддий ҳамда оилавий аҳволи ва бошқалар) яратиш имкониятини эътиборга олади деб белгиланган.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Бизнинг канал:
@advokat24uz


АДВОКАТ 24 dan repost
КЕЛИНЛИК УЙИМГА “ПРОПИСКА”ГА ҚЎЙИЛМАГАНМАН, МЕНИ УЙДАН ЧИҚАРИБ ЮБОРИШМОҚЧИ

Фуқародан келган мурожаат:

Бу уйдан ҳеч ким чиқариб юбора олмайди сизни. Пропискада бўлмасангиз ҳам.

Сабаби, Уй-жой кодексининг 32-моддасига асосан уй, квартира мулкдорининг оила аъзолари, шунингдек у билан доимий яшаётган фуқаролар, агар уларни кўчириб келган пайтда ёзма равишда бошқа ҳол қайд этилган бўлмаса, уйдаги, квартирадаги хоналардан мулкдор билан тенг фойдаланишга ҳақлидирлар. Улар мулкдор берган турар жойга ўзларининг вояга етмаган фарзандларини кўчириб киритишга ҳақлидирлар, оиланинг бошқа аъзоларини эса, уй, квартира мулкдорининг розилиги билангина кўчириб киритишлари мумкин. Бу шахслар уй, квартиранинг мулкдори билан оилавий муносабатларни тугатган тақдирда ҳам уларда турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқи сақланиб қолади. Уй, квартиранинг мулкдори билан унинг собиқ оила аъзолари, шунингдек у билан доимий яшаётган фуқаролар ўртасида турар жойдан фойдаланиш тартиби тарафлар келишуви билан белгиланади.

Агар сизни уйдан чиқармоқчи бўлишса, судга уйдан мажбурий тартибда чиқартириш тўғрисида мурожаат қилишлари лозим.

Мурожаат учун: @advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг!
@advokat24uz


АДВОКАТ 24 dan repost
✅ СИЗ ПРОФЕССИОНАЛ ҲУҚУҚИЙ ХИЗМАТДАН ФОЙДАЛАНИШНИ ХОҲЛАЙСИЗМИ?

Ундай бўлса бизнинг хизматимиздан фойдаланишингиз мумкин.

🔔 Кўплаб талаб ва таклифларга кўра оилавий масалаларда давлат орган ва ташкилотларига ва судларга даъво ариза ва аризалар ёзиб бериш хизматини йўлга қўйганмиз.

Хизматларимиз Ўзбекистон бўйича.

✅ судга ва тегишли ташкилотларга ариза, даъво ариза, шикоят ариза, илтимосномалар тайёрлаб, онлайн жўнатиб бериш;

✅ Алимент масалалари;

✅ шартномаларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш;

✅ юридик ҳуқуқий маслаҳатлар;

✅ оилавий низолар;

✅ фуқаролик низолар;

✅ маъмурий низолар;

✅ жиноий низолар;

✅ иқтисодий низолар;

✅ тадбиркорлик низолари;

✅ меҳнат низолари;

✅ ер ва уй- жой низолари

👉 Никоҳ давомидаги мол-мулк низолари бўйича, ажрим ва бошқа шу каби оилавий низолар бўйича @advokat24uzbot га мурожаат қилиб онлайн тартибда аризага буюртма беришингиз мумкин. Биз Сизларга қонуний асослантирилган ҳолда ариза тайёрлаб берамиз.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.