Adolat SDP | Rasmiy kanal dan repost
Жамоат транспортида болага нисбатан тегажоғлик содир этилганлиги юзасидан депутат сўрови юборилди
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри жамоат транспортида вояга етмаган болага нисбатан тегажоғлик содир этилганлигига оид ҳолат жамоатчиликнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлди.
"Автомобиль транспорти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 18-моддасига кўра, ташувчилар мижозга хизмат кўрсатиш чоғида йўловчининг хавфсизлигини, хизмат кўрсатишнинг зарур қулайликлари ва шартларини таъминлаш мажбуриятига эга. Шунингдек, «Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида»ги қонуннинг 23-моддасига кўра, шаҳар йўловчилар транспорти ташувчиси йўловчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлигини таъминлашга мажбур этиб белгиланган.
Хўш, жамоат транспорти ҳайдовчилари йўловчилар томонидан содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга тайёрми? Ҳуқуқбузарлик содир этилганда ҳайдовчилар тезкорлик билан жавоб бериш (реакция қилиш) тизими яратилганми? Шундай ҳолатларда ҳайдовчилар қандай йўл тутиши кераклиги ҳақида йўриқномага эгами?
Ушбу масала бўйича партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзоси Ойдин Абдуллаева томонидан Ички ишлар ҳамда Транспорт вазирларига жамоат транспортида ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш, ҳайдовчиларнинг бу борадаги мажбуриятларини аниқ белгилаш, уларни тезкор равишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар беришини таъминлаш ҳамда самарали тизим яратиш бўйича асослантирилган тушунтириш бериш ҳамда вазирликлар нуқтаи назарини баён этиш бўйича депутатлик сўрови юборди.
"Адолат" СДП
Матбуот хизмати
Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube