#Наманган_вилоят_Кенгаши
#Депутатлар_фаолиятидан
Дурдона Хатамова Янгиқўрғон туманидаги ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан танишди.
Батафсил...
🌐 Наманган вилоят Кенгаши матбуот хизмати
#Депутатлар_фаолиятидан
Дурдона Хатамова Янгиқўрғон туманидаги ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан танишди.
Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгаши депутати Дурдона Хатамова Янгиқўрғон туманида жойлашган трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи икки корхона — "Янтекс" ва "Нафис" МЧЖлар фаолияти билан яқиндан танишиб, таклиф ва муаммоларини ўрганди.
"Янтекс" ва "Нафис" корхоналари Янгиқўрғон туманидаги ишлаб чиқариш соҳасидаги муваффақиятли лойиҳалардан бўлиб, ушбу корхоналар нафақат маҳаллий бозорга, балки, ташқи бозорларга ҳам трикотаж маҳсулотларини етказиб бериб келмоқда. Бу корхоналарнинг маҳсулотлари жуда турли хил ва сифатли бўлиб, янги инновациялардан самарали фойдаланиш билан ишлаб чиқариш жараёнини такомиллаштираётганини кўриш мумкин.
Батафсил...
🌐 Наманган вилоят Кенгаши матбуот хизмати