Adolat SDP | Namangan viloyati🔹


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Huquq


"Адолат"СДП Наманган вилоят Кенгаши телеграм канали - @adolatnamangan24
Muloqot va o`zaro fikr almashish:
▶️ 👉 @adolatnamangan_muloqot
facebook.com/Namangan.adolat.uz
instagram.com/adolat_namangan24
Мурожаат учун: @adolatnamanganbot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Huquq
Statistika
Postlar filtri


#Наманган_вилоят_кенгаши

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дилмурод Исмоилов таълим тизими ҳаёти билан танишди

Хизмат сафарининг иккинчи кунида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дилмурод Исмоилов Давлатобод туманидаги бир қатор таълим тизими йўналишида хизмат қилаётган сайловчилар билан учрашди.
52-умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтган учрашувда ОМҚП депутати дастлаб қонунчиликдаги ўзгаришлар, таълимни такомиллаштириш, ўқитувчи-мураббийларга яратилаётган эътибор ҳақида сўзлаб берди. Сўнгра ўқитувчилар ва депутат ўртасида мулоқот бўлиб ўтди. Ўқитувчилар мактаб шароити ва уни ривожлантириш учун юзага келаётган муаммолар ҳақида гапиришди. Она тили ва адабиет ўқитувчиси Сайёра Қодирова ҳамда рус тили ўқитувчиси Дилором Маматқулова ўқувчилар кундалик тутиши муҳимлигини ҳақида гапириб, ота-оналар у орқали фарзандларини назорат қилиш имконига эга бўлишларини таъкидлашди. Шу билан бирга тажрибасиз ёш ўқитувчилар конспект тузиб, шу асосда дарсга кириши лозимлиги айтишди. Директор Мавлуда Сотиболиева мактаб 2025 йилда қайта реконструкция қилиш режасига киритилгани, лекин бу иш тўхатиб қўйилганлигига жавоб топа олмаяпганлигини, яроқсиз ҳолатга келган 50 та компьютерни ҳисобдан чиқариб, янгисини олишда муаммо борлигини билдирди.
Шундан сўнг депутат "Порлоқ" маҳалла фуқаролар раиси Гулчеҳра Нишонова билан ҳудуддаги янги ишга тушилган "Саодатга элтувчи йўл" нодавлат таълим масканига борди. Маскан раҳбари Ферузахон Парпиева таълим масканида яратилган шароитлар ва айрим муаммолар билан ўртоқлашди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати билан шу маҳаллада иш бошлаган ўқув маркази раҳбари Достонбек Раҳимов ва унинг ўқитувчилари ўртасида бўлиб ўтган қизғин мулоқот фойдали бўлди. Депутат ўқув маркази имкониятларини кенгайтириш бўйича ёшлар жамоасига ўз фикр ва тавсияларини берди.

Наманган вилоят Кенгаши матбуот хизмати.




#Адолат_СДП_вилоят_кенгашида

Партия вакилларининг асосий эътибори ижро интизомини яхшилаш ва фаолликни оширишга қаратилди

"Адолат" СДП вилоят Кенгашининг долзарб масалалар ижросига қаратилган йиғилиши бўлиб ўтди.
Вилоят Кенгаши раиси Исроилжон Жўраев туманлар кесимида 2025-йилнинг дастлабки ойида амалга оширилиши режалаштирилган вазифаларнинг ижроси бўйича таҳлил ўтказди. Жумладан, йиғилишда партия ташкил топганлигининг 30 йиллиги олдидан ўтказиладиган тадбирларга тайёргарлик ва бадал тушуми, аргос, партиянинг органи "Адолат" ижтимоий-сиёсий газетаси обуна, депутатлар билан ҳамкорликда ишлашни ташкил этиш каби қатор масалалар кўриб чиқилди. Йиғилишда топшириқларни бажаришда сусткашликка йўл қўйган туман кенгаши раислари танқид остига олинди.

Наманган вилоят Кенгаши матбуот хизмат.




#ОАВ_биз_ҳақимизда

Наманган туман ҳокимлигининг "Istiqlol" газетасининг 2025-йил, 24-январь сонида туман кенгаши депутати Муҳаммаджон Зиёвиддиновнинг "Юксак марралар сари ундамоқда" сарлавҳаси остидаги мақоласи ёритилди.

Наманган вилоят Кенгаши матбуот хизмати.


Adolat SDP | Rasmiy kanal dan repost
#90_йиллик_юбилей

АДОЛАТГА ЙЎҒРИЛГАН УМР


Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист Убайдулла Мингбаевнинг ҳаёти ва фаолияти ўзига хос аҳамиятга эга. У ўзининг юксак профессионаллиги, адолатпарварлиги ва қонунларга садоқатлилиги билан танилган. Убайдулла Мингбаевнинг суд тизимида ўтган узоқ йиллик фаолияти адолатли ва инсонпарвар қарорлар қабул қилишда намуна бўлиб келмоқда.

Тошкент давлат юридик университетида Ўзбекистон судьялари ассоциацияси раиси Убайдулла Мингбоевнинг 90 йиллик юбилейи кечаси ўтказилди.

Унда "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Абдукамол Раҳмонов, партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари ва турли идора-ташкилотлар раҳбарлари, кенг жамоатчилик ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Дастлаб, йиғилганларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Убайдулла Мингбаевга "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси" фахрий унвонини бериш тўғрисида"ги Фармони ўқиб эшиттирилди.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, Фармонда Убайдулла Мингбаевнинг давлат органларидаги кўп йиллик самарали меҳнати, мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, юртимизда суд-ҳуқуқ тизимини ривожлантириш, соҳада ислоҳотларни чуқурлаштиришдаги хизматлари муносиб эътироф этилган.

Шунингдек, тадбирда сўзга чиққан "Адолат" СДП фракцияси аъзоси Наримон Умаров Убайдулла Мингбаевнинг юқори профессионал фаолияти нафақат суд тизимида, балки сиёсий доираларда ва жамоатчилик орасида ҳам доимо эътироф этиб келинганини таъкидлади.

Шундан сўнг йиғилганларга партия Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудованинг юбилей табригини ўқиб эшиттирди. Табрикда қайд этилганидек, узоқ йиллик тажрибага эга судья, самимий ва камтарин инсон, билимли ва тажрибали юрист, фаол, фидойи шахс даражасида сермазмун тўқсон йиллик ҳаёт йўлини босиб ўтмоқда.

Ана шу йўлдаги ярим асрдан ортиқ давр мобайнида жамиятимизда ёш ҳуқуқшунослар авлодини тарбиялашга, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга, мамлакатимиз ҳуқуқий базасини ривожлантириш ҳамда такомиллаштиришга бахшида этилганлиги билан ҳам алоҳида эътиборга моликдир.

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист Убайдулла Мингбаевнинг ҳаёти ва меҳнат фаолиятига бағишланган “Адолатга йўғрилган умр” номли махсус ҳужжатли фильм иштирокчиларга намойиш этилди.

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


# Адолат_СДП
#Депутатлар_фаолиятидан

Мингбулоқ туман оила ва хотин-кизлар бўлими раҳбари вазифасини бажарувчи Ёрқиной Мамиталиева ҳамда халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари Нозима Акбарова ва Фарида Абдураҳманова, "Бирлашган" маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари билан ҳамкорликда партиянинг "Муаммо билан юзма-юз" лойиҳаси доирасида уй-жой сураб мурожаат қилган Ҳусанбоева Ойгул ва Тўрабоева Фотима билан учрашиб, уларга ушбу масаланинг ечими ҳақида тушунча беришди. Тартибга кўра фуқаро Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил, 6-декабрдаги 737-сон қарорига асосан ижара шартномаси билан 5 йил муддатга уй-жой олиши мумкинлиги эслатилди.

Наманган вилоят Кенгаши матбуот хизмати.


#Наманган_вилоят_Кенгаши
#Депутатлар_фаолиятидан

Дурдона Хатамова Янгиқўрғон туманидаги ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан танишди.

Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгаши депутати Дурдона Хатамова Янгиқўрғон туманида жойлашган трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи икки корхона — "Янтекс" ва "Нафис" МЧЖлар фаолияти билан яқиндан танишиб, таклиф ва муаммоларини ўрганди.

"Янтекс" ва "Нафис" корхоналари Янгиқўрғон туманидаги ишлаб чиқариш соҳасидаги муваффақиятли лойиҳалардан бўлиб, ушбу корхоналар нафақат маҳаллий бозорга, балки, ташқи бозорларга ҳам трикотаж маҳсулотларини етказиб бериб келмоқда. Бу корхоналарнинг маҳсулотлари жуда турли хил ва сифатли бўлиб, янги инновациялардан самарали фойдаланиш билан ишлаб чиқариш жараёнини такомиллаштираётганини кўриш мумкин.


Батафсил...


🌐 Наманган вилоят Кенгаши матбуот хизмати


#Адолат_СДП
#Депутатлар_фаолиятидан

Тўрақўрғон туман партиянинг "Аёллар қаноти" раиси Фароғатхон Абдуллаева "Бирлашган" маҳалла фуқаролар йиғинидаги бошланғич партия ташкилотида "Муаммо билан юзма-юз" лойиҳаси доирасида ўрганиш ишлари олиб борди. Аҳоли томонида билдирилган таклифлар ҳисобга олиниб, муаммоларни бартараф этиш учун ҳуқуқий маслаҳатлар бериб ўтилди.

Наманган вилоят Кенгаши матбуот хизмати.


#"Адолат СДП

Камбағалликдан — фаровонлик сари!

Мингбулоқ туманидаги "Пахтакор" маҳалла фуқаролар йиғинида сиёсий ўқув ўтказилди

"Адолат" СДПдан туман кенгаши депутатлари Раънохон Умарова ва Фарида Абдураҳмонова ҳамда маҳалла раиси Адҳамжон Умаров иштирокида аҳоли вакиллари ҳузурида сиёсий ўқув ўтказилди.
Раънохон Умарова дастлаб мамлакатимиз иқтисодий-ижтимоий ҳаётида рўй бераётган ижобий жараёнлар ҳақида сўзлаб берди.
Шундан сўнг ўқув жараёнида "Атроф-муҳитни асраш ва "яшил" иқтисодиёт" йили Давлат дастурида алоҳида эътибор қаратилаётган "Камбағалликдан — фаровонлик сари!" лойиҳаси бўйича маҳаллада амалга оширилиши кўзда тутилган мақсадлар ҳақида атрофлича суҳбат олиб борилди.

Наманган вилоят Кенгаши матбуот хизмати.

10 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.