Adolat SDP | Namangan viloyati🔹


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Huquq


"Адолат"СДП Наманган вилоят Кенгаши телеграм канали - @adolatnamangan24
Muloqot va o`zaro fikr almashish:
▶️ 👉 @adolatnamangan_muloqot
facebook.com/Namangan.adolat.uz
instagram.com/adolat_namangan24
Мурожаат учун: @adolatnamanganbot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Huquq
Statistika
Postlar filtri


#Адолат_СДП
#Сана

Депутат Навоийнинг
"Садди Искандарий" достони бўйича таҳлилий тушунча берди


Тўрақўрғон туманидаги 1-умумтаълим мактабида сўз мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллигига бағишланган адабий тадбир ўтказилди. Унда мактабнинг тил ва адабиёт ўқитувчилари ва ўқувчилар иштирок этишди.
"Ёш адабиётчилар" тўгараги аъзолари Навоий асарлари асосида яратилган саҳна кўринишларини ижро этишди.
Туман кенгаши депутати Лобархон Рустамова буюк шоирнинг "Хамса" асаридаги "Садди Искандарий" достони бўйича таҳлилий маъруза қилди.
Тадбир давомида ўқувчилар шоирнинг ғазал, рубоий ва ҳикматли сўзларидан намуналар ўқиб, тезкор саволларга жавоб қайтаришди.
—Навоий ҳаёти ва маънавий меросини ўрганиш ҳеч қачон тўхтаб қолмайди, келажак авлодлар биз бошлаган ишни давом эттирадилар ва буюк бобомиз ижодига мудом қайта-қайта мурожаат қилаверадилар,-деди депутат Лобархон Рустамова.
Адабий-бадиий кеча иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Наманган вилоят Кенгаши матбуот хизмати.


Adolat SDP | Rasmiy kanal dan repost
#Муносабат

Хизмат кўрсатиш соҳаси: Инновациялар ва иш ўринларини яратишнинг мақбул механизми

Президентимиз раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида мамлакатимизда хизмат кўрсатиш соҳасининг бугунги ҳолати бирма-бир таҳлил қилинди. Йиғилишда нафақат соҳада эришилган ютуқлар эътироф этилди, балки барчамизнинг эътиборимиз ва ҳаракатимизни талаб қиладиган мавжуд камчиликлар ҳам кўрсатиб ўтилди.


Батафсил

Adolat.uz |Facebook |Telegram | Instagram | Twitter | YouTube


#Адолат_СДП
#Танлов

Мингбулоқда “Сиз экологияга оид қонунларни биласизми?” танловининг туман босқичи бўлиб ўтди

Экологияга оид қонунлар билимдони бўйича ўтказилаётган Республика кўрик-танловининг туман босқичида тўртта сектор ҳудуди бўйича ғолиб бўлган жамоалар ўзаро куч синашдилар. Якуний натижага кўра 4-сектордаги 6-мактаб жамоаси ғолиб келиб, вилоят босқичига йўлланма олди.
"Адолат" СДП ташкил топганлигининг 30 йиллиги муносабати билан халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари Фарида Абдураҳманова, Нозима Акбарова ва партиянинг туман кенгаши раиси, депутат Раънохон Умарова ушбу танловда фаол иштирок этган ёшларга партия номидан эсдалик совғаларини топширишди.

Наманган вилоят Кенгаши матбуот хизмати.


#Адолат_СДП
#Депутатлар_фаолиятидан

Маҳаллада ичимлик суви муаммосига ечим топиш масаласи кўриб чиқилди

Наманган туманидаги 2-сонли касб-ҳунар мактабида депутатлик учрашуви бўлиб ўтди.
Унда халқ депутатлари тумани кенгаши депутати Э. Юсупов, "Анжирзор" МФЙ раиси П. Абдураҳимов, туман Ичимлик суви корхонаси ўринбосари И. Кенжаев ва маҳалла фуқаролари иштирок этишди. Учрашувда маҳаллани ичимлик сув билан таъминлаш масаласи атрофлича ўрганиб чиқилди. Маҳалла раиси ушбу масала анча йиллардан буён аҳолини қийнаб келаётганлигини таъкидлаб, ушбу муаммони кечиктирмай ҳал этиш кераклигини айтиб ўтди.
Йиғилиш ниҳоясида маҳалладаги ичимлик суви муаммосини ижобий ҳал этиш бўйича тегишли мутахассислар иштирокида дастур лойиҳасини ишлаб чиқишга келишиб олинди.

Наманган вилоят Кенгаши матбуот хизмати.


#МУТОЛАА

ЎЗБЕК НАВОИЙНИ ЎҚИМАЙ ҚЎЙСА

Ўзбек Навоийни ўқимай қўйса,
Олтин бошнинг калла бўлгани шудир.
Бедил қолиб Демян Беднийни суйса,
Қора сочнинг малла бўлгани шудир.

Ўзбек Навоийни ўқимай қўйса,
Дод демоққа палла бўлгани шудир.
Маърифатдан айри ўйнаса, кулса,
Аза чоғи ялла бўлгани шудир...

Эркин Воҳидов,
Ўзбекистон Қаҳрамони,
Ўзбекистон халқ шоири.


🌐 namangan24.uz
Каналимизга уланиш:
👉 @namanganim24


#Адолат_СДП
#Сана

НАВОИЙГА ЭҲТИРОМ

Муҳаммадшариф Сўфизода номидаги вилоят болалар кутубхонасида буюк мутафаккир, шоир ва давлат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллигига бағишланган "Навоийни ёд этиб" мавзусида мусиқий, маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирда Республика Маънавият ва маърифат марказининг вилоят бўлими раҳбари, халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Мусохон Оппоқов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари Руқия Ғозиева, Саловат Маҳмудов ҳамда бир қатор мактабларнинг фаол китобхонлари иштирок этишди.
Истеъдодли ўқувчилар Навоийнинг ғазал ва рубоийларидан намуналар ўқиб, саҳна кўринишлари ижро этишди.

Наманган вилоят Кенгаши матбуот хизмати.


#Адолат_СДП
#Навийхонлик

Шеърият мулкининг султони ҳазрат Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги олдидан вилоятимизда Навоийхонлик тадбирлари ўтказилмоқда.

Ана шундай кечалардан бири Янгиқўрғон туманидаги Исковот маданият саройида бўлиб ўтди. Унда ёшлар Навоий ғазал ва рубоийлардан ўқишди, қўшиқлар ижро этиб, мутафаккир ҳаётини акс эттирувчи саҳна кўринишлари намойиш этишди.
Тадбирда “Адолат” СДП Наманган шаҳар Кенгаши раиси Мирзараҳмат Олимов иштирок этиб, партиянинг “Ватан келажаги — ёшлар қўлида!” лойиҳаси ҳақида гапириб, Навоий даври ва бугунги кун ёшларига яратилаётган шароитлар ҳақида гапириб, ўқувчиларни келажакда етук мутахассис бўлиб етишишига чақирди.
Кеча давомида шоир Абдувоҳид Муҳиддиновнинг янги китоби тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.

Наманган вилоят Кенгаши матбуот хизмати.


Namangan TV | Rasmiy kanal🇺🇿 dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Namangan axboroti |SENATORLAR HUDUDLARDA O'RGANISHLAR OLIB BORMOQDA 07.02.2025

TELEGRAM | 🌐 INSTAGRAM |📹 YOUTUBE | ✅REKLAMA | 🔴LIVE


Adolat SDP | Rasmiy kanal dan repost
Adolat № 5_2025.pdf
5.9Mb
⚖️ «Adolat» газетасининг 2025 йил 7 февраль кунги 5 (1522)-сони мутолаа учун ҳавола қилинади.

Ушбу сонда:

✅ Мурувват ва инсонпарварлик масканидаги ютуқлар;

❇️ Партия етакчиси Фарғонадаги Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказида бўлди;

‼️ Сифатсиз дори воситалари савдосига қаршимиз;

✅ Юзма-юз мулоқотлар;

🔰 Сиёсатчи муҳандис;

🌳 “Адолат”чи бобонинг боғи;

📗 Адолатни улуғлаган мутафаккир;

📓 Тарих ибрати;

📖 “Варақсиз дафтар”даги битиклар....

©️ Газета таҳририят томонидан тақдим этилди.
〰️〰️〰️〰️〰️
Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube


#Адолат_СДП
#Депутатлар_фаолиятидан

Глобаллашув жараёнида ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш муҳим вазифалардан биридир

Чортоқ туман кенгаши депутати Сарварбек Муродиллаев ҳудуддаги мактабгача таълим муассасалари ва 28-умумтаълим мактаби фаолияти билан танишиб, ўқувчи-ёшлар билан дилдан суҳбатлашди ва уларнинг таклиф-мулоҳазаларини ўрганди.

Наманган вилоят Кенгаши матбуот хизмати.

10 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.