#Бухоро_вилоят_Кенгаши
Когон шаҳрида Конституция билимдони аниқланди
Ёшларнинг сиёсий билимлари ҳамда ҳуқуқий маданиятини янада ошириш, бу борада уларнинг амалий кўникмаларини шакллантириш, ёшларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, улар орасида миллий қонунчилигимиздаги янгиликларни кенг тарғиб этиб бориш, иқтидорли ёшларни аниқлаш, уларнинг ўз иқтидорларини намоён этишлари ва жамият ҳаётидаги ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишлари учун имкониятлар яратиш бугунги куннинг муҳим вазифаларидан биридир.
Ана шу мақсадда Республикамиз бўйлаб “Адолат” СДПнинг “Ватан келажаги ёшлар қўлида”лойиҳаси доирасида “Конституция билимдони”кўрик-танловининг шаҳар ва туман босқичлари бошланди.
Кўрик-танловнинг навбатдагиси партиянинг Когон шаҳар Кенгаши ташаббуси билан ташкил этилди.
Танлов белгиланган Низом асосида 3 босқичда ўтказилди. Кўрик-танловда ўқувчилар партиялар тўғрисидаги, таълим йўналишидаги, саҳна маданияти, нотиқлик маҳорати ҳамда ижодий қобилиятларини синовдан ўтказдилар.
Тадбирда ҳакамлар ҳайъати ўқувчиларнинг чиқишларини очиқ, ошкора овоз бериш йўли билан баҳолаб бордилар. Кўрик-танлов жараёнлари юқори савияда ташкил этилиб, қизғин баҳс-мунозараларга бой бўлди.
Шунингдек, тадбирда ўқувчилар томонидан тайёрланган турли хил чиқишлар, Конституциямизда белгиланган ҳар бир миллат ва элат вакилларининг қонун олдида тенглигини саҳна кўринишлар, рақс ҳамда мусиқа чолғулари орқали намойиш этдилар.
Иштирокчилар чиқишларини якунлагандан сўнг ҳакамлар ҳайъати томонидан ўрганиб чиқилиб, тадбир сўнгида хулоса ва изоҳлар берилди.
Натижага кўра, энг юқори кўрсаткични олган ўқувчи вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди. Ғолибга партиянинг фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.
Ташкил этилган кўрик-танлов ўқувчиларнинг билимларини янада оширишга хизмат қилди.
🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤 Twitter | 🎬 YouTube