#Қашқадарё_вилоят_Кенгаши
Ҳуқуқий давлатнинг қонуний пойдевори
Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, ёшларнинг бу борада билимларини ошириш Ўзбекистон "Адолат" СДПнинг ўз олдига қўйган асосий вазифаларидан бири. “Адолат” СДП Қарши шаҳар Кенгаши томонидан Қашқадарё вилояти юридик техникумида Ўзбекистон Республикаси Конституциянинг 32 йиллиги муносабати билан “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида “Конституция билимдони” кўрик-танловининг Қарши шаҳар босқичи ўтказилди.
Иштирокчилар таништирув, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси соҳадаги билимлари, савол-жавоблар ва эркин мавзу шартларида белгиланган қатъий регламент тартибида беллашдилар.
Танлов шартларини ҳуқуқшунослардан таркиб топган ҳакамлар ҳайъати аъзолари холисона баҳолаб боришди. Кўрик-танловнинг якуний натижаларига кўра 1-ўринни юридик техникум 2-босқич талабаси Нодира Йўлдошева , 2-ўринни Наврўзбек Исломов,
3-ўринни Нурбек Бозоровлар қўлга киритди. Танлов ғолиби кўрик-танловнинг вилоят босқичига йўлланма олди.
Бир сўз билан айтганда, партия томонидан ташкил этилаётган бу каби тадбирлар Янги Ўзбекистонимизни билимли ва ватанпарвар ёшлар билан бирга қуришга хизмат қилиши муқаррар.
Тадбир якунида иштирокчилар партиянинг эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.
🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤 Twitter | 🎬 YouTube

-Ушбу кўрик-танлов орқали мен ўз устимда янада кучлироқ ишлашимга, партия сайловолди дастури билан яқиндан танишишимга, Конституциямиз ва бошқа ҳужжатлар тўғрисидаги билимларимни мустаҳкамлашга имконият яратди,-деди танлов ғолиби Нодира Йўлдошева. -Танлов жараёнида дўстлар орттирдим. Изланишларимни янада давом эттириб, танловнинг вилоят босқичида ҳам фаол иштирок этишга ҳаракат қиламан. Партиянинг сайловолди дастурларини чин дилдан қўллаб-қувватлайман.