Ёшларга эътибор янада ортади
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ҳар бир чиқишини диққат билан кузатаман. Давлатимиз раҳбари доим юрт келажаги ва халқимизнинг эртанги кунига қаратилган ташаббусларни илгари сурадилар. Шу маънода айтиш мумкинки, Ўзбекистон халқига Янги йил табриги ҳам юртдошларимизни эътиборсиз қолдирмади.
Таъкидланганидек, ривожланиш йўлидан дадил одимлаб бораётган юртимиз тобора юксалиб, дунё ҳамжамияти орасида муносиб ўрин топаётганлигидан қалбимиз ғурурга тўлди. Якунланган йилда эришилган ютуқлар Ўзбекистонни жаҳон ҳамжамиятидаги ўрнини янада мустаҳкамлади. Республикамизда юқори технологик замонавий саноат корхоналари, логистика ва инфратузилма тармоқлари, боғча ва мактаблар, маданият ва спорт объектлари барпо этилмоқда, янги иш ўринлари очилмоқда. Шаҳар ва қишлоқларимиз обод бўлиб, аҳолининг ҳаёт даражаси юксалиб боряпти.
Бугун эртамиз эгалари бўлган ёшларимиз билан ҳар қанча фахрлансак арзийди. Кейинги йилларда билимли ва шижоатли, навқирон ёшларимиз улкан ютуқларни қўлга киритмоқда. 2024 йилги Олимпия ва Паралимпия ўйинларида эришилган рекорд натижалар миллий спортимиз тарихида янги саҳифа очди. Янги Ўзбекистоннинг фарзандлари катта куч-қудратга эга эканлиги ўз ифодасини топди.
Ёшлар сиёсати борасида амалга оширилаётган ишлар жорий йилда ҳам давом этади. Шу маънода Президентимиз “Фарзандларимизнинг замонавий билим ва касб-ҳунар эгалари, баркамол бўлиб тарбия топишлари учун бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этамиз”, дея олдимизга катта вазифаларни қўйди. Шубҳасиз. ёшларга бўлган эътибор замирида эртанги кун, Ўзбекистонимизнинг келажаги ётади.
Халқ вакили сифатида йил бошида ўз олдимизга долзарб вазифаларни белгилаб олдик. “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили”да атроф-муҳитни асраш, яшил ҳудудлар барпо этиш, “яшил” иқтисодиётни шакллантириш асосий вазифамизга айланади. Пировардида юртимиз тараққиётини янада юқори босқичга кўтаришга ва халқимиз учун муносиб яшаш шароитларини яратишга эришамиз. Андижонлик “адолатчилар” бу ҳаракатнинг олдинги сафида боради.
Мадаминжон Мадазимов,
“Адолат” СДП Андижон вилояти Кенгаши раиси,
халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгаши депутати.