Адолат СДП| Андижон вилоят


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Siyosat



Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Siyosat
Statistika
Postlar filtri


Adolat SDP | Rasmiy kanal dan repost
“Фахрий донор” бўлиш талаблари ва уларга берилаётган имтиёзлар қандай?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида донорлик ҳаракатини қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда муҳокама қилинди.


Батафсил

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


Adolat SDP | Rasmiy kanal dan repost
"Ногирон бўлиб қолган гўдак учун жавобгарлик кимнинг зиммасида?"

Мазкур ҳолат юзасидан депутат сўрови юборилди


Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси депутати сўнгги кунларда ижтимoий тармоқларда тарқалиб, аҳоли орасида турли муҳокамаларга сабаб бўлаётган ҳолат — Тошкент шаҳрида иситма билан мурожаат қилган чақалоққа нотўғри муолажа қўлланилиши оқибатида қўлида гангрена ривожланиб, кесиб ташланганлиги юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлигига депутатлик сўрови юборилди.

Маълум бўлишича, юқоридаги ҳолат пойтахтда жойлашган 1-сонли шаҳар клиник шифохонасида рўй берган. Боз устига яқинда ижтимоий тармоқларда шунга ўхшаш вазият, яъни Фарғона вилоятида чап оёғи кесилиши керак бўлган беморнинг ўнг оёғи кесиб ташланганлиги юзасидан ҳам хабарлар тарқалган эди.

Агар тиббий хизмат кўрсатиш жараёнида шу каби хатоликлар тез-тез кузатилиб, инсон ҳаёти ва саломатлигига жиддий зарар етказилаётган бўлса, бу тизимдаги назоратнинг заифлиги ва масъул шахсларнинг ўз вазифаларига бефарқлигидан далолат беради. Бундай вазиятларда масъул шахсларни аниқлаш, уларни жавобгарликка тортиш ва келажакда бундай ўта аянчли ҳолатларнинг олдини олиш бўйича қатъий чоралар кўриш зарур.


Шу боис, партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзоси томонидан Соғлиқни сақлаш вазирига бу каби мудҳиш ҳолатларнинг қайтарилмаслиги юзасидан қандай қўшимча чора-тадбирлар амалга оширилаётгани, умуман, мамлакатимиз ҳудудида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ҳолати, нотўғри тиббий муолажа натижасида инсон саломатлигига зарар етказилишининг олдини олиш бўйича ҳолатлар устидан қай даражада тегишли назорат ўрнатилганлиги юзасидан ўз нуқтаи назарини баён этиш талаби билан депутатлик сўрови юборилди.

"Адолат" СДП
Матбуот хизмати


🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube




Иқтидорлилар сафимизга қўшиляпти
Ўзбекистон «Адолат» СДП Андижон вилоят кенгаши томонидан ёшларга алоҳида эътибор қаратиляпти. Ёшлар сиёсати йўлида олиб борилаётган ишлар, иқтидорли йигит-қизларни қўллаб-қувватлшга бўлган эътибор ва партиявий тадбирларга уларни кенг жалб этилиши ижобий самара бермоқда. Кейинги вақтда партия аъзолигига қабул қилишни сўраб, мурожаат қилаётганлар сони ортиб бораётгани бунинг тасдиғи демакдир.
Қувонарлиси, сафимизга қўшилаётганлар орасида иқтидорлилар кўпчиликни ташкил этади. Андижон давлат тиббиёт институти талабаси Муҳаммаджон Солиев улардан бири. Партиямизниннг сайловолди дастури ва “Ёш адолатчилар”нинг фаолияти билан яқиндан танишган Бахтиёрда “Адолат” СДПга қизиқиш уйғонди. “Ёш адолатчилар” учун ўтказилган навбатдаги тадбирда у сафимизга қўшилди.
Б. Солиев олийгоҳда давлат гранти асосида ўқийди, икки бор халқаро олимпиада ғолиби, 2023-2024 йилларда “Йил талабаси” дея эътироф этилган. 2024-2025 ўқув йилига тасис этилган Ўзбекистон Республикаси "Ибн сино" номли Давлат стипендиясига сазовор бўлган. 100 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи.
Бахтиёр Солиев, “Ёш адолатчи”:
-Эришган ютуқларим зиммамга катта масъулият юклайди. Сиёсий жараёнларда ҳам қатнашиш учун партия сафига қўшилдим. Келгуси фаолиятимни “адолатчилар” билан олиб бораман.
“Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши
Матбуот хизмати


Adolat gazetasi dan repost
https://telegra.ph/Davlat-tibbij-su%D2%93urtasining-zhorij-ehtilishi-so%D2%B3adagi-islo%D2%B3otlarni-yangi-bos%D2%9Bichga-olib-chi%D2%9Badi-01-17
Давлат тиббий суғуртасининг жорий этилиши соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқади
Маърузада Президентимиз томонидан ушбу йўналишда 2025 йилда Ҳукумат томонидан маҳаллалардаги 18 мингта тиббиёт бригадалари аъзоларини ўқитиш, 884 минг нафар беморни уй шароитида реабилитация билан қамраб олиш бўйича янги тизим жорий этилиши, туғруқхоналарнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга 100 миллион доллар йўналтирилиши таъкидланган эди.




Депутат хотин-қизлар ҳуқуқларининг ҳимоячиси
Республикамизда хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий фаоллигини ошириш, маънавий ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, саломатлигини мустаҳкамлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган имкониятлар ҳамда ҳуқуқий кафолатлар яратилган. Бу айни вақтда уларнинг фаоллигини оширишга хизмат қиляпти. Бироқ айрим ҳолларда ўз ҳуқуқларини яхши билмаслик натижасида қийинчиликларга дуч келаётган, муаммонинг ечимини топишга қийналаётганлар ҳам йўқ эмас.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, халқ депутатлари Жалақудуқ туман кенгаши депутати Одинахон Холмуротова “Бир адолатчи юз аёлга ҳимоячи” лойиҳаси доирасида тумандаги хотин-қизлар меҳнат қилаётган хусусий корхоналарда бўлди. Улар учун яратилган шароитлар, меҳнат муҳофазаси ва иш ҳақи билан таъминланишини ўрганди.
Жумладан, "Zumrad textil" МЧЖда бўлган халқ вакили “Сизнинг ҳуқуқингиз қонун ҳимоясида” дея таъкидлади. Ҳар бир аёл амалдаги қонунчилик асосида меҳнат қилиши ва имкониятлардан фойдаланиши лозимлиги, унга нисбатан нотўғри муносабатда бўлинганда тегишли идораларга мурожаат қилишлигини тушунтирди.
Одинахон Холмуротова, халқ депутатлари Жалақудуқ туман кенгаши депутати:
-Партиямиз ўз номи билан жамиятда адолат ўрнатиш, қонун устуворлигини таъминлаш тарафдори. Бежиз хусусий секторга эътибор қаратмадик. Баъзан ишловчи аёллар меҳнатига муносиб иш ҳақи берилмаётгани хақида эшитамиз. Ваҳолангки, бунга хеч кимнинг ҳаққи йўқ. Мақсадимиз- опа-сингилларимизга ўз ҳуқуқларини ўргатиш ва ҳимоя қилиш.
Тадбир якунида иштирокчилар ўз ҳуқуқлари ва меҳнат қонунчилиги юзасидан саволларига жавоб олдилар.

Барнохон Бозорова,
“Адолат” СДП Жалакудук туман Кенгаши раиси


Gazetalar sharhi dan repost
Adolat № 2_2025.pdf
4.7Mb
⚖️ «Adolat» газетасининг 2025 йил 17 январь кунги 2 (1519)-сони мутолаа учун ҳавола қилинади.

Ушбу сонда:

ИСТИҚБОЛЛИ ЛОЙИҲАЛАРНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ ВА АМАЛГА ОШИРИШДА ФАОЛ БЎЛАМИЗ;
🩸 Донорларни қўллаб-қувватлаш янада кенгайтирилмоқда;
✅ Маҳалла давлат замини бўлса, раис — унинг виждони;
❇️ Уй-жойга тўлов қилган харидор маблағлари янги тизим орқали кафолатланади;
✅ Қаҳрамонлик тимсолига айланган шахс;
⚠️ СУНЪИЙ ГЎЗАЛЛИК ҚУРБОНЛАРИ;
❓ Инсоният тарихида энг буюк ақлий салоҳиятга эга бўлган шахс ким?

©️ Газета таҳририят томонидан тақдим этилди.

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.me/gazetalar_sharhi
https://t.me/Gazeta_Adolat




Муносабат:
Депутат қачон фаол бўлади?
“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга ошириш бўйича давлат дастури лойиҳасида олдимизга қўйилаётган энг долзарб вазифалардан бири маҳалла институти билан боғлиқ. 74-мақсадда кўрсатиб ўтилганидек, аҳоли фаровонлигини таъминлаш ва ҳудудларда кундалик масалаларни ҳал этишда маҳаллани жамоатчилик ҳамда давлат органлари ўртасидаги “таянч кўприк”ка айлантириш вақти келди. Кейинги йилларда жамоатчиликни маҳалла институтига бўлган ишончи ортиб бораётганини ҳисобга олсак бу ўринли таклиф.
Шу ўринда яна таклиф қилган бўлардим, маҳалла томонидан кўтарилган муаммолар ижроси таъминланиш вақти ҳам белгилаб қўйилса. Чунки айрим ҳолларда мурожаатларга муносабат ва ижро муддати чўзилиб кетади.
Халқ вакили бўлган депутатлар зиммасидаги вазифалар кенгайиб бораётган бир вақтда уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш, кафолатлаш ҳам мақсадли. Лойиҳада кўрсатилганидек, агар халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутати фаолияти кафолати кучайтирилса, унинг фаоллиги янада ортади. Энг фаол депутатларни тақдирлаш, тегишли сиёсий партия раҳбарининг тақдимномасига асосан Миллий кадрлар захирасига киритилиши ҳам жуда ўринли. Чунки депутат ана шунда фаол бўлади, сайловчилар ишончини ҳам оқлайди.
Насиба Тойчиева,
Халқ депутатлари Андижон вилоят кенгаши депутати




Муносабат:
Мигрантларга кўмак берамиз
Бугун барчанинг эътиборида бир масала - “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга ошириш бўйича давлат дастури лойиҳаси. Чунки амалдаги йилда қиладиган ишларимиз учун дастуруламал вазифасини бажаради.
Лойиҳа билан танишиш жараёнида ундаги кўп вазифалар эътиборимни тортди. Жумладан, 5-йўналиш асосида «Хавфсиз ва тинчликсевар давлат» тамойилига асосланган сиёсатни изчил давом эттирилишини қўллаб-қувватлаймиз. Бу юртнинг, халқимизнинг келажагига қаратилган вазифа. Масъуллар билан бир қаторда ҳар бир фуқаронинг зиммасига катта масъулият юклайди. Аслида тинчлигимиз ва давлатимизнинг хавфсизлигига барча бирдек масъул.
94-мақсадда ташқи меҳнат миграцияси тизимини такомиллаштириш, хорижда меҳнат фаолиятини юритаётган фуқароларга ҳар томонлама кўмак кўрсатиш белгиланмоқда. Бугун хориждаги юртдошларимиз сони катта. Уларнинг фаолиятини тизимли ташкил этиш, қўллаб-қувватлаш зарур. Қайсидир маънода бу биз “адолатчилар”нинг қарашларимизга ҳамоҳанг. Шу сабаб мигрантлар билан ишлашни янада кучайтиришни таклиф этамиз.
Файзуллоҳ Дадажонов,
Халқ депутатлари Андижон шаҳар кенгаши депутати.




Давлат дастури лойиҳаси андижонлик “адолатчилар” муҳокамасида
“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга ошириш бўйича давлат дастури лойиҳаси амалдаги йилда олдинда турган энг долзарб вазифаларни ўзида жамлаётгани эътиборли. Лойиҳанинг жамоатчилик муҳокамасига қўйилгани уни янада халқчил ва долзарб масалаларни қамраб олишини таъминлайди.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши фаолларининг навбатдаги йиғилиши айни шу мақсадга қаратилди. Партия фаоллари давлат дастури лойиҳаси билан чуқур танишиш баробарида ўз таклифларини билдирдилар.
Ўз ўринда биз йиғилиш қатнашчиларининг мавзу юзасидан фикрлари билан қизиқдик:
Дилфуза Аҳмедова, халқ депутатлари Избоскан туман кенгаши депутати:
-Давлат дастуридан ўрин олаётган ҳар бир масала ўринли. Жумладан, мактабгача таълим тизимини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида таълим масаласига алоҳида \эътибор қаратилгани айни муддао. 6 ёшгача бўлган болаларни мактабга тўла қамраб олиниши келажак авлод камолотига хизмат қилади. Бу масала айрим жойларда муаммо бўлаётганидан кўз юмиб бўлмайди. Йил давомида бу ўз ечимини топади. Биз “адолачилар” мазкур таклифни қўллаб-қувватлаймиз.
9-мақсадда кўрсатиб ўтилганидек, мактабларда математика, биология, кимё, геология, физика, эпидемиология, сейсмология, биохилма-хиллик, муҳандислик каби йўналишларда фундаментал тадқиқотларни амалга ошириш лозим. Бу фарзандларимизда юқоридаги йўналишлар тўғрисида тушунча ҳосил қилиш баробарида қизиқишларини ҳам оширади.
Йигитали Бекбоев, “Адолат” СДП Хўжаобод туман кенгаши раиси:
-Менга иқтисодиётимизни янада юксалтиришга қаратилган вазифалар маъқул бўлди. Жумладан, 45-мақсадда “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” бренди остида маҳаллий маҳсулотларнинг ташқи бозорлардаги ўрнини мустаҳкамлаш ўз ифодасини топган. Жуда ўринли. Бизнинг маҳсулотлармиз ташқи бозорда қанчалик кўп ўрин эгалласа иқтисодиётимизда ўсиш бўлади. Ишлаб чиқарувчида ҳам бу масъулиятни оширади. Негаки жаҳон бозори ўз ўзидан сифатни талаб этади.
Яна давлат дастурида бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлиги ва натижадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратиляпти. Давлат идораларида ишловчилар чиндан ҳам давлат маблағларидан ўринли фойдаланиши шарт. Чунки “давлатники” деган нарсадан қочишимиз керак.
Андижонлик “адолатчилар” лойиҳа доирасида жамоатчилик орасида ҳам тарғибот ишларини олиб боришга қарор қилдилар.
“Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши
Матбуот хизмати




“Ҳалоллик вакцинаси” баландпарвоз гап эмас.
Айни кунларда жамоатчилик муҳокамасида бўлган “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга ошириш бўйича давлат дастури” лойиҳаси амалдаги йилда олдимизда турган энг долзарб вазифаларни ўзида ифода этгани билан эътиборли. Унда аввало, янги Ўзбекистонни янада ривожлантириш, халқимиз турмуш фаровонлигини ошириш кўзда тутилган.
Ўзбекистон “Адолат” СДП жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Шундан келиб чиқиб, давлат дастури лойиҳасида коррупцияга қарши курашиш йўналишида қатор вазифалар белгиланганини қўллаб-қувватлаш лозим. Белгиланганидек, давлат харидларида манфаатлар тўқнашуви, рақобатга қарши келишув ва мувофиқлаштирилган ҳаракатларни автоматик тарзда аниқлаш тизимини жорий қилиниши жуда ўринли. Бу айни вақтда жамиятда қонун устуворлигини таъминлашга хизмат қилади.
Шунингдек, давлат хизматчиларида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, уларга “ҳалоллик вакцинаси”ни сингдириш долзарб вазифалардан бири. Давлатимиз раҳбари биринчи бор “ҳалоллик вакцинаси” деган атамани тилга олганда, айримлар бунга баландпарвоз сўз сифатида қарагани бор гап. Бироқ бугун бу долзарб вазифага айланди. Аниқроқ қилиб айтганда, коррупцияни олдини олишнинг асосий омили сифатида қараляпти.
Умуман олганда, коррупция жамият ривожига салбий таъсир кўрсатувчи омил экан, унга қарши курашишни кучайтириш лозим. Шу сабаб давлат дастурида бу вазифанинг ўрин олиши мақсадли.
Малоҳатхон Мусаева,
“Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгаши раиси ўринбосари




«Мотамсаро она» пойида гуллар
14 январь-Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Андижон шаҳар марказидаги Хотира майдонида тадбир ташкил этилди. Байрам тантанасига таклиф этилганлар орасида Ўзбекистон “Адолат” СДП фаоллари ҳам кўпчиликни ташкил этди. Партия фаоллари ва маҳаллий кенгаш депутатлари юрт тинчлиги, миллий армиямизнинг куч-қудрати ва келажак авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш тўғрисида суҳбатлашдилар.
Тадбир қатнашчилари ҳарбийлар билан бир сафда “Мотамсаро она” ҳайкали томон юрдилар. Тарихимиз ва тинчлигимизни ёдга солувчи бу жой ўзгача қиёфага кирди. “Мотамсаро она” ҳайкали пойига юрт тинчлиги йўлида қурбон бўлганларни хотирлаб, гуллар қўйилди.
Мадаминжон Мадазимов, “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши раиси:
-Бугунги тадбир ўтмиш билан бугунни боғлашга хизмат қилади. Тинчлигимизни қадрига етишга чақирди. Аслида биз Хотира майдонига ҳамма вақт келишни йўлга қўйганмиз. Айниқса, сафимиздаги ёшларни бу жойга келиши уларни ватанпарварликка ўргатади, тарихимизга бўлган ҳурматини оширади.
“Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши
Матбуот хизмати




«Адолатчи» - ватанпарварлар
Ватанни ҳимоя қилиш, кўз қорачиғидек асраб-авайлаш юртнинг ҳар бир фарзандининг вазифаси. Шу сабаб Ватан ҳимоячилари кунини нафақат ҳарбий хизматчилар, барча ватандошларимиз, эртага хизматга борадиган йигитларнинг байрами сифатида кенг нишонланади. Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши ташаббуси билан янги Андижон шаҳридаги “Ватанпарварлар боғи”да ташкил этилган тадбир ҳам айни шу мақсадга қаратилди.
“Адолатчи”-ватанпарварлар”, фаол ёшлар ва жамоатчилик вакиллари иштирокида дастлаб “Ватан ҳимояси муқаддас!” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Янги барпо этилган “Ватанпарварлар боғи”га саёҳат иштирокчиларга ўзгача кайфият берди. Ҳарбий техникалар бир дам барчани миллий армиямиз ҳаётига бошлади. Унинг куч-қудрати, жанговарлиги иштирокчиларнинг кўз олдида гавдаланди.
Фахриддин Убайдуллаев, партия фаоли:
- Она юртимиз ҳар доим ўзининг мард, жасур йигитлари билан фахрланиб келган. Байрам муносабати билан ташкил этилган тадбир зиммамиздаги масъулиятни оширди. Бугун ҳарбий техникаларни кўриб, ҳарбий хизматда бўлган йилларни хотирладим. Ёшларни бу жойда бўлиши жуда ўринли. Чунки эртанги Ватан ҳимоячисининг қалбида мардлик ва довюраклик туйғулари шаклланади.
Тадбир доирасида ҳарбий кийимдаги болажонлар иштирокидаги театрлаштирилган кўринишлар, спорт мусобақалари ўтказилди.
“Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши Матбуот хизмати

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.