🖇Самарқанд туман тиббиёт бирлашмасида онкология йўналиши ўрганилди
⏩ Ўзбекистон "Адолат" СДП Марказий Аппарати ходими Ҳасан Ҳусанов бошчилигидаги ишчи гуруҳининг Самарқанд туман тиббиёт бирлашмасидаги ўрганишлари, онкологик соҳа, муаммолар ва уларга қарши курашиш қай даражада кечаётгани билан яқиндан танишиб чиқиш билан бошланди. Ушбу жараёнда Ўзбекистон "Адолат" СДП Самарқанд вилоят Кенгаши раиси ўринбосарлари Асқар Холиқов ва Лола Саидова, шунингдек, Партиянинг Самарқанд туман Кенгаши раиси Зуҳра Қуддусова ҳам иштирок этишди.
⏩ Ишчи гуруҳ Онконазорат хонасини ўрганиб, тиббиёт бирлашмасининг фаолияти билан танишдилар. Улар дорихоналарни кўриб чиқиб, уларнинг хизматлари ва имкониятлари ҳам ўргандилар. Бу жараён, тиббиёт хизматларининг сифатини ошириш ва аҳоли саломатлигини яхшилашга қаратилган ташаббусларнинг амалга оширилиши учун муҳим аҳамиятга эга бўлади.
⏩ Бундай ўрганишлар орқали ишчи гуруҳ тиббиёт соҳасидаги муаммоларни аниқлаб, уларни ҳал қилиш йўлларини таклиф қилишни мақсад қилган. Бу каби учрашувлар Ўзбекистоннинг соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришда ва онкологик касалликларнинг олдини олишга, ундаги мавжуд муаммоларга ечимлар топилишига қисман бўлса-да муҳим роль ўйнайди.
Ўзбекистон “Адолат”СДП Самарқанд вилоят Кенгаши, матбуот хизмати.