Postlar filtri


🇺🇸🇺🇦🇷🇺 Элчи Виткофф Москвада жиддий музокаралар олиб бормоқда. Россияда ҳаммаси яхши кетаётганини эшитдим. Умид қиламанки, бугун биз яхши хабарлар эшитамиз - Трамп

Трампнинг бошқа баёнотлари:

- Путин истиқболли баёнот берди, аммо у тўлиқ эмас. Мен Россия томонидан ўт очишни тўхтатишни истардим. Умид қиламизки, Россия тўғри йўл тутади

- Ҳудудлар ва Запорижжя АEС масаласини муҳокама қилиш Украина ва Россия ўртасидаги музокараларга киритилди

- Энди кўрамиз, Россия келишувда бўладими, агар бўлмаса, бу дунё учун жуда хафа бўлади

- Қўшма Штатлар Россия билан Украина бўйича ўзаро муносабатлари нормал давом этаётганига ишонади


🇪🇺🇷🇺 Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларни юмшатиш масаласини муҳокама қилмаяпти, аксинча, чеклов чораларнинг янги пакетини кўриб чиқмоқда, дея маълум қилди Брюссел.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Элгин собори. Шотландия.


🇰🇿🇺🇿 Қозоғистон Сенати Ўзбекистон билан чегарада саноат кооперацияси маркази тўғрисидаги битимни ратификация қилди

"Марказий Осиё" халқаро марказининг ишга туширилиши яқин 5 йилда товар айланмасини $10 млрд.га етказишга ёрдам бериши кутилмоқда.

Битимнинг ратификация қилиниши юк ташишни жадаллаштириш ва "Шимол-Жануб" транспорт коридорини янада ривожлантириш имконини беради.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🌊 Эрондаги соҳилга “қизил ёмғир суви” оқмоқда

Ҳормуз ороли қизил қирғоғи билан машҳур, чунки тупроқдаги темир оксидининг юқори концентрацияси қум ва сувга ўзига хос ранг беради.

Энг ҳайратланарли томоша эса ёмғир ёғганда бошланади.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🇺🇿 Яшасин Ўзбекистон


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
❗️10 000 йил муқаддам сўнгги музлик давридан бери ўрмонлар майдони қанчалик қисқарди - инсон фаолияти туфайли дунё ўрмон майдонининг учдан бир қисмини (2 миллиард гектардан ортиқ) йўқотди.

Фақат сўнгги 100 йил ичида ўрмонларнинг кесилиши 1 миллиард гектардан ортиқ майдонни ташкил этди.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан Европа Иттифоқи нима учун Туркияни ўз сафига қўшмаслигини очиқча айтди:

ЕИ улкан бир мусулмон давлатини ўз сафига қўшишни истамагани учун аъзолик бўйича музокаралар музлатилган ҳолатда.


🇷🇺🇺🇦🇺🇸 Россия Украина бўйича музокаралар ўтказиш учун ўз талаблари туширилган рўйхатни АҚШга топширди, деб хабар бермоқда Reuters

Москва рўйхатга аниқ нималарни киритгани номаълум. Манбалар таъкидлашича, Кремлнинг шартлари Россия илгари Украина, АҚШ ва НАТОга қўйган талабларга ўхшайди. Хусусан, Москва Киевнинг алянсга аъзо бўлиш ҳаракатидан воз кечиши, шунингдек, Украинанинг қўшиб олинган ҳудудларини халқаро миқёсда тан олдиришни талаб қилган.


🇺🇸🇸🇾 Пентагон буйруқ олинган тақдирда қўшинларни Суриядан олиб чиқиб кетиш режаларини ишлаб чиқишга киришди, дея хабар бермоқда Reuters АҚШ расмийларига таяниб.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🇬🇧 Британия қироли рўзадорларга хурмо тарқатишда қатнашди

Қирол Чарлз III ва Қиролича Камилла Британия мусулмонлари учун, ифторда истеъмол қилинадиган хурмоларни рўзадорларга тарқатишда иштирок этган.


🇦🇺🇨🇳 Хитой ҳарбий-денгиз кучлари Австралияни ўраб олиб, фуқаролик кемаларини ўз йўналишини ўзгартиришга мажбур қилмоқда – TNYT

Нашр маълумотларига кўра, бир ойдан бери Хитой ҳарбий кемалари Австралия атрофидаги сувларда патруллик қимоқда, вақти-вақти билан унинг эксклюзив иқтисодий зонасига кириб, жанговар ўқ отиш машғулотларини ўтказмоқда.

Хитойнинг иккита кемасида 144 та вертикал учириш мосламаси (VLS) жойлаштирилган, Австралиянинг 10 та жанговар кемадан иборат бутун флотида эса атиги 200 та шундай мослама бор.


🇸🇦🇺🇸🇺🇦 Музокаралар учун Саудияга борган АҚШ ва Украина делегациялари.


La Roche-Posay тери учун парвариш кремида заҳарли канцероген бензол аниқланди.

Бу восита саратон чақириши мумкин. Компания АҚШда бутун маҳсулот қаторини шошилинч равишда қайтариб олди.Бироқ бошқа давлатларда дўконлар ва дорихоналарида крем ҳалигача сотилмоқда.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🇺🇸 Скагит водийси, Вашингтон штати, АҚШ


🇹🇯 Тожикистонда гўшт нархини асоссиз равишда оширганлар қамоққа олинди

Душанбе шаҳар ИИБ хабарига кўра, беш нафар гўшт дўкони эгасига нисбатан маъмурий иш қўзғатилган. Савдогарлар 75 сомоний ( 90 минг сўм) деб кўрсатилган гўштни 95–100 сомоний (110-120 минг сўм)дан сотган.


🇩🇪 Volkswagen Германия армияси учун қурол ишлаб чиқаришни бошлаши мумкин, — The Telegraph

Бунга автомобил экспортининг 50% га камайгани сабаб бўлиб, заводларнинг бўш қувватларини ишлатиш имконияти пайдо бўлган. Бундан ташқари, бу Европанинг қайта қуролланиш ҳаракатлари доирасида ҳам жуда мухим дейилган.

Эслатиб ўтамиз, Иккинчи жаҳон уруши даврида Volkswagen (VAG) Вермахт учун автомобил техникаси етказиб берган.


🇺🇸🇺🇦 Бирорта ҳам америкалик компания Украинага етиша олмаяпти: АҚШ энг яхши дронларни яратишда ёрдам сўраб Украинага мурожаат қилмоқда, — The Wall Street Journal.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🇦🇪 Дубайлик миллиардер қизининг туғилган кунига 500 миллион долларлик яхта совға қилди.


🇨🇳 Хитой. Пингба шаҳри. Сакуралар гуллаш даври бошланди.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.