" АБДУЛЛА РУМИЙ "


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Хива тумани " АБДУЛЛА РУМИЙ " масжиди имом хатиби Жуманиязов Р. саҳифаси. "Ахли сунна вал жамоа" мазхаби асосида пок ақида ва мусаффо Исломга интилиш, Қурьон ва суннатни ўрганиб амал қилиш. Murojat va savol uchun: @ruslan_3030

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


Турмуш ўртоғингиз билан қуйидаги 6 та олтин қоидага келишиб олинг:
1. Уйингизда учта нарсани тақиқланг: ғийбатни, тортишишни ва араз-гинани.
2. Уйингизда учта нарсага меъёр белгиланг: телефонга, интернетга, телевизорга.
3. Уйингизда уч нарсани давомли қилинг: Қуръон ўқишни, илмий суҳбатларни, жамоат бўлиб намоз ўқишни.
4. Уйингизда уч нарсани кўпайтиринг: дуони, зикрни, тавбани.
5. Уйингизда уч нарсани камайтиринг: кўп ейишни, кўп ухлашни, бехуда гапларни.
6. Уйингизга уч нарсани киритманг: фоиз, ҳаром ризқ, бировнинг хаққи...

🌗🌘🌑🌒🌓
https://t.me/abdulla_rumiy
🌗🌘🌑🌒🌓


Барчамиз бизни танимаганлар наздида оддий одамлармиз.

Ҳасад қилувчилар назарида мағрур кўринамиз, бизни тушунадиган учун эса ажойиб одаммиз.

Севганларимиз назарида энг яхши, ёқтирмайдиганлар наздида ёмонмиз.

Ҳар кимнинг ўз нуқтаи назари бор. Бошқалар олдида яхши кўринишга уриниб, ўзингизни чарчатманг.

Бас, етиб бўлмайдиганни тарк қилиб, тарк қилинмайдиганга етишинг.

https://t.me/abdulla_rumiy


Фарзанд тарбияси дегани улар билан ўзингизни ҳам тарбия қилиш деганидир:

• Нафсингизни тиясиз. Хоҳлаб турган нарсаларингиздан воз кечасиз;
• Фарзандларимга юқмасин дея ёмон одатларингизни тарк этасиз;
• Ўрнак бўлай дея яхши хулқлар билан сифатланасиз;
• Ўзингизни босиб, болани қаноатлантириб суҳбатлашишни ўрганасиз;
• Овқатланиш, кийиниш тарзингизни яхшилайсиз;
• Ҳар бир саволга жавобингиз тўғри ва рост бўлиши керак;

Фарзандларингизга тарбия беришингиз сизни яхши томонга ўзгартирмаса, демак уларни тарбия қила олмаяпсиз!

🌗🌘🌑🌒🌓
https://t.me/abdulla_rumiy
🌗🌘🌑🌒🌓


ЙЎЛДА ДАВОМ ЭТИНГ!

• Тугаган алоқаларга қабрлар сингари муомалада бўлинг. Қабрларни қайта ковланмайди.
• Орқангизда қолганларни қўяверинг, ортингизда тураверишсин. Мозийни қайта титиб унга асир бўлманг.
• Эшикни очиқ қолдирманг. Акс ҳолда қайтишга мажбур бўласиз.
• Фойдасиз жанглар сизни тамом қилади. Уларга орқа қилаверинг.
• Қадрингизни туширадиган дўстлик сизга керак эмас. Ажралишни ўрганинг.
• Сиздаги муҳаббатни қатл қиладиган маконлар сизни ўчириб қўяди. Тарк қилишни ўрганинг.
• Ёдингизда турсин, етиб боришингиз лозим бўлган манзилингиз бор. Ҳар томонга аланглаган инсон кўзлаган манзилига ета олмайди!

🌗🌘🌑🌒🌓
https://t.me/abdulla_rumiy
🌗🌘🌑🌒🌓


Савдолашиш суннат. Лекин, бу суннатни суиистеъмол қилманг. Баъзан нарсанинг сўралган нархидан ортиқроқ бериш хам диндан.

Одамларнинг холис дуосини олиш у қадар қиммат турмайди, аслида.

Гадойга бериб дуо оламан деб ўйламанг. Уларнинг кўпи балки сиздан кўра кўпроқ топадилар.

Халол мехнат қилиб ризқ қидириб юрганлар бор. Уларнинг кўпи кунлик ризқларини аранг топадилар. Шуларнинг кўнглини олинг. Масалан, минг сўмлик иш хақи учун икки минг берасиз. Беш минг сўм сўраган мусофир аравакашга саккиз минг сўм берасиз. Қарабсизки, дунёда унинг учун сиздан яхши одам йўқ. Ичидан дуо қилади.

Ишингиздаги муваффақиятларингиз балки шундайларнинг дуосидандир...

🌗🌘🌑🌒🌓
https://t.me/abdulla_rumiy
🌗🌘🌑🌒🌓


Бахтли яшамоқчи бўлсангиз, қуйидаги қоидаларга амал қилинг:
• бировларнинг гапига парво қилманг;
• бировнинг қалбига озор берманг;
• ўзингизга боғлиқ бўлмаган масалаларни ўйлаб, ғам еманг;
• ҳасад қилманг;
• ҳаракатдан тўхтаманг;
• ҳар қандай вазиятга руҳан тайёр туринг...

Бу рўйхатни ҳали узоқ давом эттириш мумкин. Бироқ умумийлари билан кифояландик.


🌗🌘🌑🌒🌓
https://t.me/abdulla_rumiy
🌗🌘🌑🌒🌓


Кимки ўз оға-инилари, опа-сингиллари била ота-она ҳаётлигида бўлсин ёки улардан сўнг бўлсин, кунлик, ҳафталик ёки ойда бир марта жамланиб кўришиб учрашиб тураркан, ушбу ибодати учун унга саломлар, мақтовлар бўлсин.
Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтади: "Одамлар агар ўзаро қариндош-уруғчилик алоқаларини сақлаб тураркинлар, уларнинг мол-дунёлари зиёда бўлади, уларнинг сонлари, ададлари зиёда бўлади. Энди агар одамлар қариндош-уруғчилик алоқалари(силаи раҳм)ни узар эканлар, уларнинг мол-дунёлари камаяди. Чунки юқоридагиларнинг насибалари кўп бўлиши сабаби, раҳмат, ўзаро меҳрибонликдир. Шунингдек насибалари кам бўлиши ҳам шундан (яъни, ўзаро муносабат, раҳм-шафқатнинг кам бўлганидандир)".

🌗🌘🌑🌒🌓
https://t.me/abdulla_rumiy
🌗🌘🌑🌒🌓


• Бойлар билан ўтирганнинг дунёга ҳаваси ортади;
• Фақирлар билан ўтирганнинг шукур қилиши ортади;
• Амирлар билан ўтирганнинг кибри ортади;
• Аёллар билан ўтирганнинг уларга мойиллиги ортади;
• Болалар билан ўтирганнинг ўйинга мойиллиги ортади;
• Гуноҳкорлар билан ўтирганнинг гуноҳга журъати ортади;
• Солиҳлар билан ўтирганнинг ибодатга ҳаваси ортади;
• Олимлар билан ўтирганнинг эса тақвоси ва илми ортади.

Ким билан бирга бўлиш ўзингизнинг ихтиёрингизда!

🌗🌘🌑🌒🌓
https://t.me/abdulla_rumiy
🌗🌘🌑🌒🌓


Аёлингиз ҳақидаги 20 та ҳақиқат:

1. Аёлингиз мукаммал эмас, кечиримли бўлинг;
2. Аёлингиз суягингиздан яртилинган. Уни синдириб қўйманг;
3. Аёлингиз сизга берилган неъматдир. Уни қадрланг;
4. Аёлингиз ноёб марвариддир. Даюслик қилманг, уни рашк қилинг;
5. Ҳалолингиз сизнинг энг яқин дўстингиздир. У билан дўстона муносабатда бўлинг;
6. У сизнинг қувончингиздир. Уни ранжитманг;
7. Аёлингиз — қадри баланд бойлигингиз. У билан гўзал муносабатда бўлинг;
8. Аёлингиз сизнинг ризқингиздир. Уни қадрланг;
9. Аёлингиз шайтон эмас. Уни тарк қилманг;
10. Аёлингиз билан фақатгина яқинлик пайтида эмас, балки ҳаётнинг ҳар жабҳасида ёнма-ён бўлинг. У фақат жинсий алоқа учун олдингизда турмайди;
11. У сизнинг душманингиз эмас. Унга далда бўлинг;
12. Аёлингиз маиший матоҳ эмас. Оила аъзоларингизнинг қўлига топшириб қўйманг;
13. Жуфтингиз рақибингиз эмас. У билан рақобатлашманг;
14. Жуфтингиз аёл киши. Уни ҳурмат қилинг;
15. Аёлингиз эксклюзивдир. Уни ҳамма билан солиштираверманг;
16. Аёлингизни эркалашларга муҳтожлиги бор. Уни зўрламанг;
17. Аёлингиз сизга содиқ. Ундан шубҳаланманг;
18. У аҳмоқ эмас. Унга қулоқ тутинг, маслаҳатлашинг;
19. Аёлингизнинг ёрдамингизга эҳтиёжи бор. Унга ёрдам беринг, кўмаклашинг;
20. Аёлингиз омонатдир ва охиратда Аллоҳ таоло ҳузурида у ҳақида сўраласиз. У билан шу ҳисоб ҳақида унутмаган ҳолда муомала қилинг.

🌗🌘🌑🌒🌓
https://t.me/abdulla_rumiy
🌗🌘🌑🌒🌓


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Хайрли_тонг

Унутманг! Йиқилишга, синишга ва тушкунликка тушишга заррача ҳаққингиз йўқ. Чунки, орқангизда сизга суяниб, ишониб турганлар бор... Зинҳор ноумид бўлманг ва ҳаргиз тушкунликка тушманг!

Аллоҳ таоло бир бандага ҳикмати ила бир эшикни ёпса, раҳмати ила икки эшикни очгай!

Умримизнинг яна бир янги тонги муборак бўлсин Қадрдон! Ассалому алайкум!

https://t.me/abdulla_rumiy


Агар бирор муаммога дуч келсангиз, қуйидагиларни эсланг ва шукур қилинг:

• ҳар қандай муаммо вақтинчадир;
• бу менинг тақдиримда ёзилган экан, шунинг учун содир бўлди ва бошқача бўлиши мумкин эмас эди;
• мендан ҳам чандон оғир аҳволдаги қанча одамлар бор, ахир, менинг аҳволим улардан яхшироқ-ку;
• бундан ҳам баттарроғи бўлиши мумкин эди;
• агар бунга сабр қилсам, Аллоҳ таоло мени ажр-савоб ила мукофотлайди.

Агар шуларни қалбан тафаккур қилсангиз, муаммо анча енгиллашганини ҳис қиласиз...

🌗🌘🌑🌒🌓
https://t.me/abdulla_rumiy
🌗🌘🌑🌒🌓


Фарзанд тарбиясидаги катта хатолар:

Дада, азон айтяпти, кетдик масжидга.
Ўғлим, жуда чарчадим, уйда ўқиймиз намозни.

Дада, китоб ўқиб берайми?
Ўғлим, кейин ўқийсан, ҳозир бандман.

Ойи, озгина нон беринг, кўчадаги мушукнинг қорни очибди.
Йўқ, берма, кейин ўрганиб қолади.

Ойи, ўртоғимга ёрдам бергандим, кийимим кир бўлиб қолди.
Кир қиладиган бўлсанг, бошқа ёрдам берма.

Бола фитрати яхшиликлар билан тўла. Уни парваришлаб ўстириш керак. Энг озида ниҳоллигидаёқ пайхон қилманг.

🌗🌘🌑🌒🌓
https://t.me/abdulla_rumiy
🌗🌘🌑🌒🌓


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ҳеч қачон инсонларнинг ҳақиқий юзини кўришга иштиёқманд бўлманг. Шундай юзлар борки очилганидан кўра аввалги ҳолида қолиши сиз учун минг карра яхшироқ бўлади….


https://t.me/abdulla_rumiy


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Хайрли_тонг

Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!

Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин Қадрдон! Ассалому алайкум!

📨 Яқин инсонларингизга юборинг!


https://t.me/abdulla_rumiy


Шайтон энг қаттиқ уринадиган нарсаси, сизни ғамгин қилишдир... Чунки, сиз ғамгин бўларкансиз, барча нарса сизни қайғуга солади, хафа қилади.

Маслахатим: унга бу имконни бериб, фурсатни қолдириб қўйманг.

Аллохга қасамки, хеч қачон мағзун бўлманг!

🌗🌘🌑🌒🌓
https://t.me/abdulla_rumiy
🌗🌘🌑🌒🌓


Деди:
— Мен китоб ўқийдиган, ўзини зиёли кўрсатадиган аёлларни хушламайман!
Дедим:
— Нега?
Деди:
— Чунки у файласуф бўлади. Кўп жанжал қилади. Эрига итоат қилмайди. Оддий, ўртача билимга эга бўлган аёл яхши!
Дедим:
— Сен зиёли аёлдан  қўрқмайсан. Сен аслида зиёли аёл фош қиладиган нуқсонингдан қўрқасан!

©️ Абдулқодир Самарқандий

Хулоса: Шунинг учун, индамасдан ерга қараб турадиган дунёқараши тор эмас, керак жойда ҳаққини талаб қила оладиган зиёли аёл танланг. Зеро, қўйсифат аёлдан қўйсифат, шерсифат аёлдан шерсифат фарзанд дунёга келади!

🌗🌘🌑🌒🌓
https://t.me/abdulla_rumiy
🌗🌘🌑🌒🌓


Хива туман "Абдулла румий" масжиди.
      
          НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
08- Шаьбон жума намозидан  
15- Шаьбон бомдод намозигача 1446. ҳ.й

07.02.2025 жума намозидан.  14.02.2025 бомдод намозигача

🌃  ТОНГ 06:35 🕰

🏙  БОМДОД - 07:15  🕰

🌇  ҚУЁШ - 07:55🕰

🏞  ПЕШИН - 13:30  🕰

🌇  АСР - 16:50 🕰
                                     
🌆  ШОМ - 18:35 🕰
                                     
🌃  ХУФТОН - 20:05
🕰


https://t.me/abdulla_rumiy


Агар жаннатни сўраб дуо қилсангиз, "Аллоҳим, мен сендан жаннатга киришни сўрайман", деб айтманг. Чунки, жаннатга дўзахдан кейин ҳам кирадиган кишилар бордир. Балки, "Аллоҳим, мен сендан жаннатга ҳисоб-китобсиз ва азобсиз киришни сўрайман", деб айтинг.

©️ Шайх Солиҳ Мағомисий ҳафизаҳуллоҳ

🌗🌘🌑🌒🌓
https://t.me/abdulla_rumiy
🌗🌘🌑🌒🌓


• Фақат олға юр!
• Тўхтаб қолма!
• Ўзингни ўзинг руҳлантир ва рағбатлантир. Ҳар доим ўзинга ўзинг айт:
— Мени ҳеч ким мақсадим йўлида тўхтатиб қололмайди.
— Мен кучлиман!
— Мен, албатта, ғалаба қозонаман!
• Агар мақсадинг аниқ бўлса унга кучли шижоат билан ёндаш. Фақат ожизларгина енгилади. Сен эса ожиз эмассан.
• Унутма! Ўтмишда ёки ҳозирда ким бўлганинг муҳим эмас.
• Келажакда ким бўлишинг муҳимдир. Келажагинг эса ўзи қўлингда ва уни ҳозирдан бошлаб ўзинг яратасан!
• Сенинг ҳаётинг чегараланган, шунинг учун уни бошқаларнинг ҳаёти билан яшашга сарфлама!

🌗🌘🌑🌒🌓
https://t.me/abdulla_rumiy
🌗🌘🌑🌒🌓


Ҳаётни бизга керакли бўлган беш қоидаси:

1) Одамларга ўзингизни ҳаддан ортиқ яқин олманг. Шунда биласиз уларни сизга мухтожлиги борми ёки йўқ. Ҳурматингизни билинг..

2) Қуруқ гапга асло ишонманг. Ҳозирги даврда қуруқ сўзни баҳоси арзон.

3) Сиз уларга керак бўлган ва сиз билан фахрланувчи инсонларни қадрланг. Сиз унга керак эмас инсонларни ортидан қувламанг.

4) Одамларни ўзини оқлаш учун топган сўзларига ишонманг. Агар хоҳиш бўлса ҳар қандай ҳолатда имкон топиб, бажаради.

5) Сиз одамларни ўз дунёқарашингиз билан баҳоламанг. Сиз кимлар учундир нималаргадур тайёрдирсиз аммо, у инсон сиз учун ҳеч нарса қилишга тайёр бўмаслиги мумкин ёки бунинг акси.

🌗🌘🌑🌒🌓
https://t.me/abdulla_rumiy
🌗🌘🌑🌒🌓

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.