" АБДУЛЛА РУМИЙ "


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Хива тумани " АБДУЛЛА РУМИЙ " масжиди имом хатиби Жуманиязов Р. саҳифаси. "Ахли сунна вал жамоа" мазхаби асосида пок ақида ва мусаффо Исломга интилиш, Қурьон ва суннатни ўрганиб амал қилиш. Murojat va savol uchun: @ruslan_3030

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


Уч киши олдингда гапирсалар, уларнинг гапларини кесиб тўхтатма!

1. Ота-она.

2. Гўдак.

3. Ғамга ботган киши.

Чунки, уларнинг фақат тиллари эмас, қалблари ҳам гапираётган бўлади.

📨Бошқаларга ҳам юборинг!


https://t.me/abdulla_rumiy


Тоққа чиқаётган икки дўст


Бир куни икки дўст баланд тоғга чиқишга қарор қилишди. Бу тоғ жуда хавфли ва тик бўлиб, кўпчилик уни забт эта олмасди. Дўстлар йўлда бир-бирларига ёрдам беришга келишиб олишди.

Йўлда шамол кучайиб, қор ёға бошлади. Тоғнинг ўртасига етганда, улардан бири чарчаб қолди ва:
— «Мен давом эта олмайман. Бу тоғни забт эта олмаймиз,» — деди.

Иккинчи дўсти эса жилмайиб, шундай жавоб берди:
— «Биз тоғ чўққисига чиқмасак ҳам, ҳар қадамимиз билан баландроққа кўтариляпмиз. Ҳаракат қилган одам ҳеч қачон йўқотмайди.»

Шундай қилиб, улар бир-бирларига ёрдам бериб, аста-секин чўққига яқинлашди. Бир пайт чарчаган дўст тоғнинг энг баланд нуқтасига етиб келганини англаб, кўзларига ишонмади. У ҳайрат билан:
— «Мен буни уддаладик, қандай қилиб?!» — деди.

Дўсти кулиб жавоб берди:
— «Биз фақат бир қадам ташлашга эътибор бердик. Қачонки биринчи қадамни ташласанг ва давом этсанг, чўққи албатта сени кутади.»

Ҳикоянинг сабоқлари:


1. Катта мақсадлар кичик қадамлардан бошланади.


2. Дўстлик ва ёрдам тоғни ҳам забт этади.

3. Ҳаракатни тўхтатмасанг, муваффақият сенга яқин бўлади.

💌 Яқин инсонларингизга юборинг!


https://t.me/abdulla_rumiy - Қахва ёки чой устида ўқиш учун сатрлар


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Ҳайрли_тонг

Бири деди: - Қанчалар ёмон дунё, ҳатто гулнинг шохи тиконли...

Яна бири айтди:
- Қанчалар гўзал дунё, тиконлар ёнида гуллар очилган...

Доим бир тарафдан қарадик.
Нуқул ўзимиз ўзимизга энг омадсиз инсондай кўриндик. Келинг энди бошқа тарафдан қараб кўрайлик...

Ишонаверинг «Алҳамдулиллаҳ» дейдиган неъматларимизни санаб тугатиб бўлмайди...!


Ассалому-алайкум! Бошланаётган кунингиз ҳуш хабар ва хуш дийдорлар ила файзли ўтсин.

💌 Энг яқин инсонларингизга юборинг!

https://t.me/abdulla_rumiy | Ислом фалсафаси ва хикматлар


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Қўрқоқлар ҳеч қачон бошлай олмайдилар. Кучсизлар ҳеч қачон тугата олмайдилар.
Ғолиблар эса, ҳеч қачон тўхтамайдилар...

Сиз ҳам ҳаётда доимо ғолиб бўлиб юринг Қадрдон. Тунингиз хайрли бўлсин!

💌 Яқин инсонларингизга юборинг!


https://t.me/abdulla_rumiy


Олим ва йигит


Хорижий давлатда узоқ муддат таълим олиб қайтган йигит ўзининг диндор ота-онасидан унинг 3 та саволига жавоб бера оладиган диний олим ёки бирор мутахассис топиб беришларини сўради. Ниҳоят, ота-онаси бир мусулмон олимни топишга муваффақ бўлишди…
Йигит:
- Сиз кимсиз? Менинг саволларимга жавоб бера оласизми?
Олим:
- Мен Аллоҳ Субҳонаҳу ва Таолонинг бандаларидан бириман. Иншоаллоҳ, сенинг саволларингга жавоб беришга қодирман.
Йигит:
- Ростдан-а? Кўпгина профессорлар ва мутахассислар менинг саволларимга жавоб топишдан ожиз қолган эдилар.
Олим:
- Мен Аллоҳнинг тавфиқи ила имкон қадар жавоб беришга ҳаракат қиламан.
Йигит:
- Менинг учта саволим бор. Булар қуйидагилар:
1. Аллоҳ мавжудми? Шундай бўлса, менга Унинг шаклини кўрсатинг.
2. Тақдир нимадир?
3. Агар шайтон оловдан яратилган бўлса, нима учун охир оқибат у ўзи каби ўтдан иборат бўлган жаҳаннамга улоқтирилади? Шайтон ва жаҳаннам ўтдан яратилгани сабабли шайтон бундан заррача озор топмайди-ку! Шу ҳақда Аллоҳ ўйламаганми?
Саволлар тугар экан, олим киши бирдан рўпарасидаги йигитнинг юзига қаттиқ тарсаки тортиб юборди.
Кутилмаган зарба аламидан йигит ўзини йўқотаёзди.
- Нима учун мендан ғазабланаяпсиз?
- Мен ғазабланаётганим йўқ. Бу тарсаки сенинг уч саволингга бўлган жавобдир.
- Сизни тушунмадим.
- Менинг шапалоғимдан сўнг нимани ҳис этдинг?
- Албатта оғриқни ҳис қилдим.
- Демак, оғриқнинг борлигига ишонасан, шундайми?
- Албатта.
- У ҳолда менга оғриқнинг шаклини кўрсат-чи!
- Қандай қилиб? Бунга қодир эмасман-ку.
Шунда олим йигитчага бундай деди:
- Бу менинг биринчи жавобимдир: биз ҳаммамиз Аллоҳнинг шаклини кўришга қодир бўлолмасак-да, Унинг борлигини ҳис этамиз…
Олим сўзида давом этди:
- Ўтган кеча менинг сенга тарсаки тортишимни хаёлингга келтирганмидинг?
Йигит:
- Йўқ.
Олим:
- Сенга бугун тарсаки тортишим ҳақида билармидинг?
Йигит:
- Йўқ.
Олим:
- Мана шу тақдир бўлади!
Яна олим деди:
- Сенга шапалоқ туширган қўлим нимадан яратилган?
Йигит:
- Теридан.
Олим:
- Юзинг-чи? У нимадан яратилган?
Йигит:
- У ҳам теридан яратилган.
Олим:
- Юзингга тарсаки тушгандан сўнг нимани ҳис этдинг?
Йигит:
- Оғриқни.
Шунда олим деди:
- Шайтон ва жаҳаннам ҳам оловдан яратилган бўлса-да, Аллоҳнинг хоҳиши билан жаҳаннам шайтон учун ниҳоятда азобли жой бўлади.


https://t.me/abdulla_rumiy - Қахва ёки чой устида ўқиш учун сатрлар


Умид шамчаси


Бир кун эски қишлоқда кучли довул бўлиб ўтди. Довул барча уйларга зарар етказди ва деярли бутун қишлоқни вайрон қилди. Аммо бир кулбада яшайдиган кичик оила ҳаётдан умидини узмади.

Оиланинг отаси кечаси болаларига шундай деди:
— «Шам ёнаётган экан, бизда имконият бор.»

Аммо шам ёқиб турган ёғоч идиш ҳам эски ва яроқсиз эди. Бола шундай деб сўради:
— «Дада, агар шам ўчиб қолсачи?»

Ота жилмайиб жавоб берди:
— «Шунда биз ўз қалбимиздаги умид шамчасини ёқамиз. Фақат шам эмас, қалбингда ҳам ёруғлик бўлиши керак.»

Орадан кунлар ўтди. Довулдан кейин қишлоқ аҳли бирлашиб, ҳар бир уйда қайта-қурилиш ишларини бошлади. Ўша кичик оила бошқаларга ёрдам берди ва ўз уйини ҳам тиклади. Охирида барча қишлоқ янги, мустаҳкам ва чиройли бўлиб қолди.

Улар ҳар доим шундай деб эслашарди:
«Ҳаётда қанчалик қийин бўлмасин, қалбингдаги умид шамчасини ўчирмасанг, ҳаммаси яхши бўлади.»

Ҳикоянинг сабоқлари:


1. Ҳар қандай қийинчиликни енгиш учун умид керак.

2. Умидни сақлаб қолган инсонлар ҳаётнинг энг қийин синовларидан муваффақиятли ўтишади.


https://t.me/abdulla_rumiy - Қахва ёки чой устида ўқиш учун сатрлар


Икки тош ҳақида ҳикоя


Бир вақтлар кичик қишлоқда камбағал деҳқон яшар эди. У катта қарзга ботган ва уни қайтаришга имконияти йўқ эди. Қарздор бой одам ёмон ният билан деҳқоннинг олдига келиб:

— «Агар қизингни менга турмушга берсанг, қарзингни кечираман,» — деди.

Деҳқон ва унинг қизи бу таклифдан даҳшатга тушишди, аммо бой киши ҳийла ишлатиб, адолатли кўринмоқчи бўлди. У икки тошни олиб келиб:

— «Мана, икки тошни халтага соламан: бири қора, бири оқ. Қизинг халтадан тош танласин. Агар оқ тошни танласа, қарзни кечираман ва қизинг эркин бўлади. Агар қора тошни танласа, қарзни кечираман, лекин у менга турмушга чиқиши керак бўлади.»

Бой одам ерга эгилиб, икки тошни олиб халтага солди. Аммо қиз унинг ҳийласини сезди — иккала тош ҳам қора эди! Қизнинг қалбида қўрқув бўлсада, у ўзини йўқотмади.

Қиз табассум билан халтага қўл солиб, тошни олди ва уни очмасдан ерга ташлаб юборди. Тош аралашиб кетди ва у шундай деди:
— «Вой, билмай қолдим, танлаган тошим тушиб кетди. Энди халтадаги қолган тошнинг рангига қараб, мен қайси тошни танлаганимни аниқласангиз бўлади.»

Халтада фақат қора тош қолди. Бу қизнинг оқ тошни танлаганини англатарди. Бой одам ўз ҳийласини ошкор қилмаслик учун қарзни кечди ва қизни тинч қўйди.

Ҳикоянинг сабоқлари:


1. Ҳар қандай вазиятда донолик билан йўл топиш мумкин.

2. Тезкор ва ижодий фикрлаш оғир муаммоларни ҳал қилишга ёрдам беради.


https://t.me/abdulla_rumiy - Қахва ёки чой устида ўқиш учун сатрлар


Баъзан ортиқча сабр-тоқат қилишинг инсонларни сенга юқоридан қарашга ўргатиб қўяди.

​©️ Маҳмуд Дарвеш.

Хулоса


Кечиримли ва оғир-босиқ бўлишингни баъзи инсонлар хато тушуниб, “андишани отини қўрқоқ санаб” қоладилар ва ҳаддан ошиб, сени одам ўрнида кўрмай қоладилар.

📨Бошқаларга ҳам юборинг!


https://t.me/abdulla_rumiy


Бир бўлак муз ва илҳом қанчалик кучли эканлиги ҳақида


Бир кун ёш бола эски дўконга кириб, муз сотадиган бир қари отахон билан учрашади. Болакай муз парчасини кўриб:
— «Бу муз бир лаҳзалик умр билан қандай яшайди?» — деб сўрайди.

Отахон кулиб жавоб беради:
— «Тўғри, музнинг умри қисқа, лекин у ўз вақтида кимнидир салқин қилади, кимнингдир ичимлигини тотли қилади ёки кимнингдир оғриқли жойига малҳам бўлади. Ҳар бир дақиқа унинг қадрини белгилайди.»

Бу сўзлар болакайни ўйлантириб қўйди. Орадан йиллар ўтиб, у ҳаётида катта муваффақиятларга эришган ишбилармон бўлди. Ҳар доим шундай деб ўйларди:
«Ҳаёт ҳам бир парча музга ўхшайди. Ҳар бир дақиқани қадрлаш керак, чунки ўтган вақт қайтиб келмайди.»

Ҳаётимиздаги ҳар бир лаҳзани қадрлаб, имкониятлардан тўғри фойдаланайлик!


https://t.me/abdulla_rumiy - Ҳаёт ўргатади, лекин биз тезроқ!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Хайрли_тонг

Инсонда қадрлаш учун ҳис туйғулари жуда кўп, улар керакли пайтда ўз ўрнида ва меъёрида ишлатилса бас...

Ассалому алайкум!

💌 Яқин инсонларингизга юборинг!


https://t.me/abdulla_rumiy


Ўз-ўзини баҳолаш

Болакай дўконга кириб, четда турган сандиқни у ердаги телефон хонасига олиб кирди ва устига чиқиб, қўнғироқ қила бошлади. Дўкон эгаси болакайнинг ҳаракатига назар солиб, унинг телефон сўзлашувига қулоқ солди. Болакай: «Хоним, боғингиздаги ўтларни ўриб бераман, сизда иш борми?» деди. Аёл: «Бизда буни бажараётган киши бор» деди.

Болакай: «Мен бу ишни ўша одам оладиган пулнинг ярмига қилиб бераман» деди. Аёл ўша одамнинг меҳнатига рози эканини, уни алмаштириш нияти йўқлигини айтди.

Болакай аёлга ялина бошлади: «Йўлакларни ва уйингиз олдидаги саҳнани ҳам тозалаб бераман. Боғингиз Флоридадаги энг чиройли боққа айланади» деди.

Аёл бу сафар ҳам кўнмади.

Бола табассум қилиб телефон гўшагини қўйди. Бу телефон сўзлашувини тинглаб турган дўкон эгаси болага «Сизнинг юксак ҳимматингиз мени ҳайратга солди. Сиздаги бу ижобий хислатни ҳурмат қиламан. Менинг қўлимда шу дўконда ишлаш имконини таклиф этаман» деди. Кичик ёшдаги бола: «Йўқ, аммо таклиф учун раҳмат. Мен айни пайтда бажараётган ишимни қанчалик сифатли қилаётганимни билмоқчи эдим. Чунки мен боя телефонда сўзлашган аёлнинг хонадонида меҳнат қиламан» деди.

Биз доим ўзимизнинг қийматимизни ўрганиб, шундай баҳолаб боришимиз керак.


«Вазиятларни бошқариш санъати» китобидан

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

https://t.me/abdulla_rumiy


Хива туман "Абдулла румий" масжиди.
      
          НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
17- Ражаб жума намозидан  
24- Ражаб бомдод намозигача 1446. ҳ.й

17.01.2025 жума намозидан.  24.01.2025 бомдод намозигача

🌃  ТОНГ 06:54 🕰

🏙  БОМДОД - 07:25  🕰

🌇  ҚУЁШ - 08:18🕰

🏞  ПЕШИН - 13:30  🕰

🌇  АСР - 16:25 🕰
                                     
🌆  ШОМ - 18:10 🕰
                                     
🌃  ХУФТОН - 19:40 🕰



https://t.me/abdulla_rumiy


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Агар бирор бир муаммога дуч келсангиз, тўрт нарсани ёдга олиш билан уни енгиллатинг:

1 - Бу вақтинчадир,

2 - Бу тақдиримда ёзилган эди,

3 - Бундан катта муаммо бўлиши ҳам мумкин эди,

4 - Бунга сабр қилсам, Аллоҳ таоло мени ажр-савоб ила тақдирлайди.

“Ҳикматлар чашмаси”дан.

📨Бошқаларга ҳам юборинг!


https://t.me/abdulla_rumiy


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Хайрли_тонг

Биз ўтиб бораётган кунлардан иборатмиз. Биз учун бир куннинг ўтиши бир қисмингни кетиши демакдир...
Ўзимизга савол бериб кўрайликчи, Биз кеча нималар қилдигу, бугун нималар қилишни ният қилдик..?

Ассалому алайкум Қадрдон. Бугунги кунингиз файзли бўлсин!

💌 Яқин инсонларингизга юборинг!


https://t.me/abdulla_rumiy


Қадриятнинг қиймати


Бир куни устоз ўз шогирдларига дарс бериш учун қўлида эски, лекин қимматбаҳо олтин узук билан келади. У узукни шогирдларига кўрсатиб шундай дейди:

– Ушбу узукни сотиб олишни хоҳлаган одамга сотинг. Лекин шартим бор: уни арзон баҳога сотманг. Ким қанчага олишини айтиб келасиз.

Шогирдлар бирма-бир бозорда узукни сотишга ҳаракат қилишади. Лекин кўпчилик узукни арзимаган баҳога сотиб олишни таклиф қилади. Энг юқори нарх 100 танга бўлади. Улар қайтиб келиб, бу нархни устозга айтишади.

Устоз табассум қилиб деди:
– Энди бу узукни заргар олдига олиб боринг ва ундан ҳақиқий нархини сўранг.

Шогирдлар заргар ҳузурига боришади. Заргар узукни диққат билан кўздан кечиради ва шундай дейди:
– Бу узукнинг қиймати камида 10 минг танга.

Шогирдлар ҳайратда қолди ва устоз ҳузурига қайтишди. Устоз уларга деди:
– Ҳаётда ҳам шундай: кимдир сенинг қийматингни тушунмаслиги мумкин, чунки улар қадриятни билмайди. Ўзингни ҳақиқий баҳолайдиганлар орасида бўл.

Ҳикоядан сабоқ: Ҳар бир инсоннинг қиймати бор, лекин уни фақат ҳақиқий қадрлайдиганлар кўради. Ўзингизни паст баҳолайдиганлар фикрига қараб ўз қадриятларингизни йўқотманг.


https://t.me/abdulla_rumiy - Қахва ёки чой устида ўқиш учун сатрлар


#xabar #haj
🕋 Ҳаж анжуманида Ўзбекистон делегацияси фаол қатнашмоқда 

🟢Шу йил 13-16 январь кунлари Икки муқаддас масжид ходими, Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд шафеълигида ўтказилаётган Ҳаж анжуманида Ўзбекистон делегацияси фаол иштирок этмоқда.

📍Жидда шаҳрида бўлиб ўтаётган конференция-кўргазмада 100 га яқин давлатдан вазирлар, муфтийлар, олимлар, фан докторлари, академиклар, экспертлар, тадқиқотчилар, дипломатлар ҳамда ҳаж тадбирларини ташкил этишга мутасадди идора ва компаниялар қатнашмоқда.

Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев ва муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчиликларидаги Ўзбекистон делегацияси “Ҳаж – 2025” мавсумини юқори даражада ташкил этиш мақсадида, анжуман доирасида Саудия Арабистонидаги вазирликлар, хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ва соҳа мутахассислари билан музокаралар ўтказиб, атрофлича ўрганишлар ва қиёсий таҳлиллар олиб бормоқда.


🗣Шунингдек, ҳаж мавсумига тайёргарлик ишлари ва янги тартиб-қоидалар тўғрисида маълумотларга эга бўлинмоқда. Ўз навбатида, Ўзбекистон ҳукумати томонидан амалга оширлаётган ҳаж ва умра сафарлари йўналишидаги ташкилий-ҳуқуқий асослар ва рақамлаштириш жараёнлари ҳақида маълумотлар тақдим этилмоқда.

💬Ҳаж ва умра вазирлиги томонидан ўтказилаётган конференция доирасидаги шўъбалар, ҳаж суҳбатлари, экспертлар тавсиялари, турли соҳа мутахассислари семинар-тренинглари, хорижий делегатлар билан тажриба алмашиш ва замонавий хизматлар тақдимотлари фойдали бўлмоқда.

Маълумот учун, Ҳаж конференцияси тўртинчи марта йирик масштабда бўлиб ўтмоқда. Инновацион дастурлар, илғор ташаббуслар, тажриба алмашиш, ҳаж сафарини юқори савияда ўтказишга оид билимларни ошириш ва муборак зиёратларни чиройли бажариш учун мустаҳкам пойдевор ҳозирлаши билан ушбу тадбир улкан муваффақиятларга эришади. Энг йирик кўргазма эса томонлар ўртасидаги ҳамкорликни янада равнақ топтириш орқали хизматлар сифатини оширишга хизмат қилади.

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


#xabar #haj #ziyorat
😎 ЎЗБЕКИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ ҲАЖ ВАЗИРИ БИЛАН ЗИЁРАТЧИЛАРГА ҚУЛАЙЛИКЛАР ЯРАТИШ ЮЗАСИДАН УЧРАШУВ ЎТКАЗДИ


Шу йил 11 январь куни Жидда шаҳрида Ўзбекистон делегацияси ҳамда Саудия Арабистони Ҳаж ва умра вазирлиги раҳбарияти ўртасида мулоқот бўлиб ўтди.

Унда Ҳаж ва умра вазири доктор Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар,
“Ҳаж” ва “Умра” ишлари бўйича атташе Шуҳрат Амоний иштирокида ўзаро алоқаларнинг истиқболлари ҳамда “Ҳаж – 2025” мавсумини юқори даражада ташкил этиш муҳокама  қилинди.


🤝 Учрашув аввалида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жаноби олийлари ҳамда Икки муқаддас масжид ходими, Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд, Валиаҳд ва Бош вазир Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд ўртасидаги дўстона муносабатлар жадал ривожланаётгани, Аллоҳ таолонинг меҳмони бўлган зиёратчиларга намунали хизмат кўрсатилаётгани алоҳида қайд этилди.

🗣Айниқса, ҳаж квотаси аввалгига қараганда 2 карра оширилгани, кейинги етти йилда 60 мингдан зиёд юртдошимиз ҳаж амалларини бажаргани юқори баҳоланди. Умра сафарлари учун чекловлар олиб ташлангани, қонуний тартибга солингани таъкидланди.

🗣Сўнгги йилларда давлатимиз Раҳбари ташаббуслари билан юртимизда ҳаж ва умра сафарлари йўналишида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ташкилий тадбирлар, ҳуқуқий асослар, рақамлаштириш жараёнлари ва ўзбекистонлик зиёратчиларнинг тартиб-интизоми Саудия томонидан юқори баҳоланди.

💬 Шунингдек, Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа сўзининг давомида Янги Ўзбекистондаги ислоҳотларни эътироф этиш баробарида заминимиздан нафақат ислом уламолари, балки дунё цивилизациясига катта ҳисса қўшган Ибн Сино, ал-Хоразмий каби буюк мутафаккирлар, илм-фан намоёндалари етишиб чиққани ва юртдаги бугунги ўзгаришлар яна мана шундай алломалар чиқишига пойдевор бўлишини таъкидлади.


⏺Мулоқот якунида томонлар эсдалик совғалари топширдилар.

✅ ЎМИ Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING



18 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.