Биринчи китоб
Мени Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо доим қўллаб қувватлаган.
Китоб чиқаришимни жуда истаган у киши.
Бир гал Ёзувчилар уюшмасига тўгаракка борсам мени турғазиб:
"Буни танийсизларми бу Ренис Мешаян (у вақтларда шу исмимда юрардим) биз бунга кел китобингни чиқарамиз, ёрдам берамиз десак эртага бораман индинга бораман деб икки йил ўтиб келиб ўтирибди.
Начора, шоир ўз зарарига иш қилмаса шоир бўлмайдику" дегандилар.
Шунгаям 14 йил бўлди.
Ўн тўрт йил ўтиб ҳам асло китоб чиқармасдимкуя энг яқин укам китоб чиқаришимни жуда истади.
Мен учун ўзимдан кўп қайғурди.
Шунинг яхши маънодаги босими билан бу йил китобимни чиқаришга аҳд қилдим.
Ким бор ким йўқ яна баҳор келгунча деган гап бор.
Яхши ният қилиб тақдимотни 18-апрелга мўлжалладим.
Ким истаса келаверади.
Ўшандан бир хафта олдин яна эълон берилади.
Жуда тушкунликда бўлганимга бугун ҳомийдан анча гап эшитдим.
Касалмисиз соғмисиз кайфиятингиз борми йўқми
фарқи йўқ ўлмаганмисиз демак келажакка китобингизни қолдиришимиз керак.
Яна уч юзтача шеър ёзинг иккинчисиниям чиқарамиз деб қўйдилар.
Китоб мувоваси ўзгариши эҳтимоли бор.
@A_meshayan
Абдураҳмон Мешаян