Uzdiplomat | Расмий канал dan repost
❓ Иқтисодиёт ва молия вазири Ж.Қўчқоровга савол
❗️2023 йилда мактабларга миллий чолғу асбоб олиш учун миллиардлаб маблағ ажратилган бўлишига қарамай 2025 йил давлат дастурида яна амаблағ ажратиш назарда тутилмоқда?
2023 йилда Давлат бюджетида умумтаълим мактабларини миллий чолғу асбоблари билан таъминлаш учун 49 767 млрд сўм ажратилгани қайд этилган. Яна шу йили10 минг 130 та умумтаълим мактабларини 7 тўпламдаги миллий чолғу асбоблари ҳамда 6 номдаги бирламчи спорт жиҳозлари билан таъминлаш харажатларига жами 121,9 миллиард сўм маблағ ажратилгани ҳамда жами 108,9 миллиард сўмлик шартнома имзолангани ҳақида хабар берилган.
Ушбу харидлар бўйича 8 ой давомида жами 85,7 миллиард сўм касса харажатлари амалга оширилган. Орадан икки йил ўтиб 2025 йил Давлат дастурида яна мактабларни кенг кўламда мусиқа чолғу асбоблари билан таъминлаш назарда тутилмоқда.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда айни дамда 10 750 та мактаб мавжуд. 2023 йил бюджетида ажратилиши кўзда тутилган 49 767 млрд сўмни мактаблар сонига бўлинса, ҳар бир мактаб учун 4 629 488, 372 сўм маблағ тўғри келади.
Бюджет маблағлари тўғри тақсимланган ва ҳужжатда кўрсатилган маблағлар сарфланган бўлса, Ўзбекистондаги деярли ҳар бир мактабда янги миллий мусиқа чолғу асбоби бўлиши керак. Аммо, шунга қарамай 2025 йил давлат дастурида яна мактабларга миллий мусиқа чолғу асбобларини ҳарид қилиш таклифи киритилмоқда.
Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X