Жомий муаммо ҳақида 4 рисола («Рисолаи муаммойи кабир», «Рисолаи муаммойи мутавассит», «Рисолаи муаммойи сағир», «Рисолаи муаммойи манзум»), рубоийлар шарҳи, кофия ҳақида 2 рисола ёзган, машҳур қасидаларнинг бир қанчаларига алоҳида-алоҳида шарҳлар битган.
Жомий мусиқа соҳасида ҳам катта обрўга эга бўлиб, «Нақши Мулла» («Нақши Имома») асари муаллифидир. Шарқ мусиқа илми тарихида Жомийнинг «Рисолаи мусиқи»си ҳам алоҳида ўрин тутади. Рисола кириш, икки йирик қисм – «илми таълиф» ва «илми ийқоъ» ҳамда хотимадан ташкил топган бўлиб, улар ўз ичига 23 фаслни қамраб олган. Жомий ўзининг мусиқий назарий ва мусиқий-нафис қарашларида Абу Наср Форобий, Абу Али ибн Сино, Сафиуддин Урмавий ва Абдулқодир Мароғийларнинг мумтоз анъаналарини давом эттирган. Асосий диққатини ўша давр амалиёти билан боғлиқ бўлган парда (лаб) тизимлари (жинс, жам, «Ўн икки мақом», шуъба ва бошқа) ҳамда усул (ритм) масалаларига қаратган. Жомийнинг мусиқавий тафаккури адабий-бадиий ижодида ҳам ўз ифодасини топган.
Асарлари ўзбек тилига таржима қилиниб, бир неча марта нашр этилган. «Қофия шарҳи рисоласи», «Шарҳи Мулло» (ёки «Мулло Жомий») Марказий Осиё ва Идил (Волга) бўйи татарлари мадрасаларида араб тили грамматикасидан дарслик сифатида ўқитилган.
Ҳозирда Ўзбекистон ва Тожикистоннинг бир қанча жамоа хўжаликлари, кўчалар, мактаблар Жомий номи билан аталган. 1970 йил Самарқанд шаҳрида Алишер Навоий билан Абдураҳмон Жомий ҳайкали ўрнатилган.
Абдуқаҳҳор ҲАБИБОВ