МИНОДА ЗИЁРАТЧИЛАРИМИЗ МАЗМУНЛИ СУҲБАТЛАРНИ ТИНГЛАБ, ТОАТ-ИБОДАТЛАР БИЛАН МАШҒУЛ БЎЛМОҚДА
Минога келган бўлғуси ҳожиларимиз: “Ё Аллоҳ, бу Минодир. Бас, дўстларинг ва аҳли тоатингга ато этган эҳсонларингдан менга ҳам инъом эт!”, дея дуолар ўқишди.
📍 Пайғамбар алайҳиссалом суннатларига мувофиқ, бугун Минода тарвия куни пешин, аср, шом, хуфтон намозлари ўқилади. Айни пайтда Хоразмлик зиёратчилар Мино водийсида эрта тонгдан то кун ботгунга қадар уламоларнинг суҳбатларидан баҳраманд бўлиб, тоату ибодат ва дуою илтижолар билан ўтказишмоқда.
Мино майдонида Ўзбекистон ҳожилари учун алоҳида жой ажратилган. Бу ерда ҳожиларимиз бемалол ибодат қилишлари учун шароит ҳозирланган. Шунингдек, тамадди қилишлари учун турли хил таомлар, чой, сув каби ичимликлар чодирларга олиб келиб улашилмоқда.
Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz