Интернетда Бош вазир алмашаркан, Абдулла Арипов ўрнига фалончи бўлармиш, пистончи келармиш деган гаплар юрибди. Ўзим ўйлаган таҳминимни айтмасам бўлмади. Катта ўзгаришлар кутманглар. Арипов кетмайди, бошқаси келмайди, катта эҳтимол билан. Нега?
Асосий сабаб — Арипов тепа хоҳлагандек хавфсиз ва садоқатли фигура. Хавфсиз дегани бу — Арипов амбицияларини очиқ айтмайди, ҳозирги тизим қандай ишлашини ич-ичидан ҳис қилолади. Доим яхши ижрочи бўлган. Тепанинг чизиғидан чиқмаган. Садоқати ҳақида гапирсам, у амалдаги президент билан энг оғир вақтларни бирга ўтказган, улкан синовдан ўтган, унга қарши иш қилиш тугул, ҳатто бир вақтлар қўллов бўлган, "айрим масалаларда".
Шунингдек, амалдаги бошқарув ўтган 7 йилда жуда қулай ўрнашиб олди. Ҳамма ўз позицияларини билади. Тақсимот бўлган. Президент сарой ичидаги юқори лавозим курашларини умуман ёқтирмайди. Балки зериккандир (аммо бунақалари ҳали бўлса керак). Ҳар қандай қарор тўлиқ ва тинчгина бажарилишини истайди. Амалдаги Бош вазир ўтган вақт ичида лавозим ваколатларини кенгайтириш бўйича "кимларгадир" ўхшаб бирор таклифам бермади. Унгаям шуниси қулай.
Яна ўтган йиллар давомида Бош вазирнинг айрим ваколатлари юқори бошқарувга ўтсаям, бирор эътироз қилмади. Сақлаб қолиш бўйича уринмадиям. Ҳозир БВ лавозими (қонунан) Каримов давридагидан кучсизроқ деб биламан. Шулар сабаб Ариповдан мосроғи йўқ, у жуда қулай номзод. Нима дедингиз?
👉 @Zafarbek_Solijonov