Postlar filtri




2025 йил кириб келиши билан илк амалга оширмоқчи бўлган мақсадингиз.
So‘rovnoma
  •   Ҳорижий тил ўрганиш
  •   Касб-ҳунар ўрганиш
  •   Давлат секторига ишга жойлашиш
  •   Тадбиркорлик фаолиятини бошлаш
  •   Хусусий сектор фаолият олиб бориш
  •   Оила қуриш (Турмушга чиқиш)
  •   Саёҳатга чиқиш
662 ta ovoz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Farg'ona shahar hokimligi | Фарғона шаҳар ҳокимлиги dan repost
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ФАРҒОНА ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ.

Бугун халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгашининг навбатдаги 3-сессияси бўлиб ўтди.

Унда Фарғона шаҳрининг 2025 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш, Фарғона шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағларини маҳалла фуқаролар йиғини кесимида тақсимланиши;

Давлатимиз раҳбарининг “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-92-сонли ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 312-соли қарори ижроси;

Шаҳардаги “Аёллар дафтари»нинг 5-босқичида рўйҳатга киритилган ҳозирги кунда моддий аҳволи яхшиланган ёки иш билан таъминланган фуқароларнинг розиликларига асосан «Аёллар дафтари»дан чиқариш;

Фарғона шаҳар «Инсон» ижтимоий хизматлари тизимида амалга оширилган ишлар каби бир қатор масалалр муҳокма қилинди.

Фарғона шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати:👇

Web sayt|Telegram|YouTube|Facebook


#Ёшлар_бандлиги
#Натижа

Фарғона шаҳрида 2024 йил 11 ойи давомида 5 533 нафар ёшлар бандлиги таъминланди.

Шаҳарда ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари томонидан 772 нафар ёшлар доимий ишга жойлаштирилди, 596 нафар ёшлар касб-ҳунарга ўқитилди, 2 860 нафар норасмий секторда фаолият юритиб келаётган ёшлар ўзини-ўзи банд қилиш орқали расмий секторга ўтказилди, 1 305 нафар ёшларга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда кенгайтиришлари учун 19 млрд. 800 млн.сўм имтиёзли кредит ажратилди.

Янгиликларни бизда кузатиб боринг👇👇👇👇👇👇👇👇👇https://t.me/Yoshlar_agentligi_Fergana


AGENTLIK LOYHALARI.pdf
6.1Mb
Ёшлари ишлари агентлиги лойиҳалари билан танишинг...


Фарғона шаҳар 1-сектор ҳудудидаги маҳалла ёшлар етакчилари...

1.2k 0 13 36 45

Ibrat Podcast dan repost
Premyeraga tayyormisiz

🤩 Yoningizga issiqqina choy yoki kofe, shirinliklarni olib keling, daftar, ruchka ham tayyorlab qo’yavering.

Chunki juda muhim ma’lumotlarga ega bo’lasiz.

📌 Bugun soat 17:00 da quyidagi link orqali ko’rsatuvni tomosha qiling.

https://youtu.be/ROc1Ujgc9BY

Link orqali kirib eslatish tugmasini bosib qo’ying, shunda yodingizdan ko’tarilmaydi.

@ibratpodcast


❗️Биз ўзгардик!

⚡️Миграция агентлиги Россияга ҳеч қандай тўловларсиз, тез фурсатда
ишга юборади!

⏺️кутиш йўқ!
⏺️харажат йўқ
!
⏺️оворагарчилик йўқ!
⏺️ҳеч қандай ҳужжат керак эмас!
⏺️барча харажатлар иш берувчи ҳисобидан!
бепул тиббий суғурта!

Россия Федерациясининг Москва шаҳрида "АОН" қурилиш компаниясига тегишли объектларда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Таклиф этилаётган иш тури:
▪️дурадгор;
▪️монолитчи;
▪️арматура тўқувчи.

Сони: 100 нафар
Маоши: 110 000 дан - 150 000 рублгача (бажарилган ишга қараб)

Талаблар:
▪️18-55 ёшдаги эркаклар;
▪️Россия Федерациясига киришга таъқиқи бўлмаган;
▪️судланмаган;
▪️рус тилини мулоқот даражасида билиш.

Иш берувчи қуйидаги харажатларни қоплаб беради:

▪️авиачипта, патент ҳужжатлари (иш ҳаққидан ушлаб қолиш шарти билан);
▪️ётоқ жой;
▪️овқатланиш харажатлари (1 ойликгача иш берувчи ҳисобидан).


Номзодлар суҳбат асосида саралаб олинади. Суҳбат 2024 йил 23 декабрь куни соат 10:30 дан 13:00гача Фарғона шаҳридаги "Ишга марҳамат" мономаркази биносида ташкил қилинади.

❗️Суҳбатга фуқаролар хорижга чиқиш паспорти билан келишлари сўралади.

📍Манзил ва танлов ўтказувчи мутасаддилар ҳақидаги маълумот ушбу линкда жойлашган.

✍️ Рўйхатдан ўтиш учун бу ерга босинг

Миграция агентлиги Фарғона вилоят ҳудудий филиали: 88 204-74-47 Жамшид Зайниев, 91-327-63-60 Бонухон Қўчқорова

(душанба-жума, 9:00-18:00)

Xorijda ish|Facebook|Youtube|Instagram|


#Молодёжный_карновал
#Делитесь
#Город_Фергана


21 декабря 2024 года в 18:00 в Молодёжном парке города Ферганы состоится «Карнавал молодёжи» в связи с праздником «Новый год».

В рамках мероприятия пройдет парад Дедов Морозов, DJ inamoff, Мухаммадзахир Гаффаров из Ферганы, освещающий проект "Голос Дети", а также акция, богатая подарками от компании Coca-Cola.

Инициаторами мероприятия являются администрация Ферганы, Управление по делам молодежи, дошкольного и школьного образования.

Мы надеемся, что вам и вашим детям понравится молодежный карнавал.


#Диққат
#Тарқатинг
#Ёшлар_карнавали

Фарғона шаҳридаги Ёшлар сайилгоҳида 2024 йил 21 декабрь куни соат 18:00 да "Янги йил" байрами муносабати билан "Ёшлар карнавали" ўтказилади.

Тадбирда Қорбоболар паради, DJ Inamoff, "Овоз болалар" лойиҳаси билан танилган фарғоналик Муҳаммадзоҳир Ғаффоров, шунингдек, "Coca-Cola" компаниясининг совғаларга бой акциялари ўтказилади.

Тадбир ташаббускорлари: Фарғона шаҳар ҳокимлиги, Ёшлар ишлари бўлими, Мактабгача ва мактаб таълими ташкилоти.

Сиз ва фарзандларингизга ёшлар карнавали манзур келади деган умиддамиз.


Бизни кузатиб боринг👇👇👇👇https://t.me/Yoshlar_agentligi_Fergana‌‌


Ҳаёт адолатли!!! Тўҳтамасанг етиб борасан, Ишласанг эришасан, Ақл билан ишласанг тезроқ эришасан.

Алишер Усманов.


❗️Биз ўзгардик!

⚡️Миграция агентлиги Россияга ҳеч қандай тўловларсиз, тез фурсатда
ишга юборади!

⏺️кутиш йўқ!
⏺️харажат йўқ
!
⏺️оворагарчилик йўқ!
⏺️ҳеч қандай ҳужжат керак эмас!
⏺️барча харажатлар иш берувчи ҳисобидан!
бепул тиббий суғурта!

Россия Федерациясининг Москва шаҳрида "АОН" қурилиш компаниясига тегишли объектларда ишлаш истагида бўлган ФАРҒОНАЛИК ҳамюртлар диққатига!

Таклиф этилаётган иш тури:
▪️пайвандчи;
▪️дурадгор;
▪️монолитчи;
▪️арматура тўқувчи.

Сони: 100 нафар
Маоши: 110 000 дан - 150 000 рублгача (бажарилган ишга қараб)

Талаблар:
▪️18-55 ёшдаги эркаклар;
▪️Россия Федерациясига киришга таъқиқи бўлмаган;
▪️судланмаган;
▪️рус тилини мулоқот даражасида билиш.

Иш берувчи қуйидаги харажатларни қоплаб беради:

▪️авиачипта, патент ҳужжатлари (иш ҳаққидан ушлаб қолиш шарти билан);
▪️ётоқ жой;
▪️овқатланиш харажатлари (1 ойликгача иш берувчи ҳисобидан).


Номзодлар суҳбат асосида саралаб олинади. Суҳбат 2024 йил 20 декабрь куни соат 10:30 дан 17:00 гача Фарғона шаҳридаги "Ишга марҳамат" мономаркази, биносида ташкил қилинади.

❗️Суҳбатга фуқаролар хорижга чиқиш паспорти билан келишлари сўралади.

Манзил: Фарғона шаҳридаги "Ишга марҳамат" мономаркази, Фарғона шаҳри С.Темур кўчаси 245-уй

Мурожаат учун қуйидаги рақамларга боғланинг:
Фарғона шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими етакчи мутахассиси:
97-215-51-31 Азимжонов Диёрбек ,
Миграция агентлиги Фарғона вилоят ҳудудий филиали:

88 204-74-47 Жамшид Зайниев, 91-327-63-60 Бонухон Қўчқорова
(душанба-жума, 9:00-18:00)

Xorijda ish|Facebook|Youtube|Instagram|


Alisher Sadullaev dan repost
Yangilikni e'lon qilsam!

Bachkana, qaynona, qaynota hamda kelin mavsuzidan nari o'ta olmaydigan kino va seriallardan charchagan bo'lsangiz, yosh ijodkorlar Sizlar uchun oila davrasida ko'rish mumkin bo'lgan yangi veb-serialni taqdim etishadi. Veb-serial yoshlarni qiynayotgan aktual muammolarni yuzaga olib chiqish bilan birga, ularning asl sabablari nimada ekanligiga ham e'tibor qaratadi.

Ochig'i bir nafasda ko'rib tugatdim, yosh va ko'pchiligi havaskor ijodkorlar e'tiborni bunday darajada ushlab tura olishadi deb o'ylamagan edim. Sizlar uchun qattiq tavsiya qilaman, ayniqsa har bir yetakchi va rahbarlar ko'rishi kerak bo'lgan veb-serial. Ota-onalar uchun haqiqiy ko'zgu. Yosh ijodkorlarga gap bo'lishi mumkin emas, kichik xatolar ham hatto serialni bezab turibdi. Serial uchun bastalangan maxsus musiqa va yangi yuzlar odamga haqiqiy yoshlikni qaytarib beradi. Omad va faqat omad!

P.S. YouTubedagi serialning birinchi qismida yozib qoldirilgan eng mazmunli izoh egalariga ijodkorlar tomonidan maxsus sovg'alar taqdim etilar ekan.

Marhamat tomosha qiling: https://youtu.be/T4swCbMEz7Y?feature=shared

14 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.