Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Санъат
💥Тасодифан яратилган қўшиқ ва француз продюсерлари билан имзоланган шартнома
Безори, "кўча" йигити образида "Салом алайкум, поцаны" қўшиғи билан ижтимоий тармоқни "портлатган" "Azamchik" тахаллусли ижрочини ёшлар яхши таниса керак.
⚡️"Azamchik" ким?
Исм-шарифи Аъзам Муллажонов. 1994 йил Фарғона вилоятида туғилган. Оилали, икки фарзанднинг отаси.
Болаликдан санъатга қизиқади, оиласидагиларнинг қаршилигига қарамай аввал мусиқа мактабини, кейин шу йўналишдаги коллежни тамомлади. Олий маълумотни ҳам мусиқа йўналишида олди. Институтни битириб, Қўқондаги мусиқа мактабида дарс бера бошлади.
💥 Уйғониб, машҳур бўлди
Аъзам аввалига мақом куйлаган, кейин эстрадага ўтган. Поп юлдузи Жастин Тимберлейкнинг фанати. Қўшиқларини оммалаштириш мақсадида безори йигити образи ва shanson йўналишида қўшиқ қилиш ғояси туғилади. Бу иш беради. Камтарона студиясида тайёрланган қўшиқнинг ҳомаки варианти қисқа муддатда Тик-токда юз минг маротаба кўрилади. Тасодифан яратилган "Салом алейкум" қўшиғи эса ташриф қоғозига айланди.
Ҳозирги кунда уни Марказий Осиё, Саудия Арабистони, Россия, Туркия ҳамда Италияда эшитишади. Қисқа вақт ичида хорижнинг кўп давлатларида концерт бера бошлади. Кейинроқ “Розалина”, “Дядя Вася” ва “Маргарита” қўшиқларини ҳам яратди.
Унинг бугунги чиқишлари Россиянинг машҳур рэп ва поп қўшиқчиси Моргенштер услубини ёдга солади.
🇫🇷 Чет эл билан шартнома
"Azamchik" франциялик продюсерлик компанияси билан тўртта қўшиқ ва иккита альбомни яратиб бериш учун шартнома имзолаган. Шартнома 105 минг АҚШ долларига баҳоланди. Яқинда Россияда навбатдаги концертини бериб қайтди.
❗️Аъзамнинг муваффақиятларида унинг мусиқий таълимни тизимли ўзлаштиргани, назария ва амалиётни бирлаштира олгани қўл келгани аниқ.
Аъзамчикни юлдузга айлантирган "Салом алейкум" қўшиғини тинглаб, баҳо беринг.
Yoshlar kundalogi

Кўриниши "кучинский" бўлса ҳам Аъзам онасини қаттиқ яхши кўради ва ҳурмат қилади. Чунки ёлғиз боши билан фарзандларини вояга етказгани, ўқитгани, бу йўлдаги машаққатларни ўғил яхши билади.