Yoshlar kundaligi | Rasmiy


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot
Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot
Расмий веб сайт: yokun.uz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


#Туйғу

Кўнглим, энди қандай юпатай сизни?
Соғиндик йиғиси кулгудек қизни...


✍️Шеър: Бобур Бобомурод

Yoshlar kundaligi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Фаҳр

👏🏻Магаданлик рус қўшиқчи-блогер Алиса Супронова ўзбек миллий либосда “Улуғимсан Ватаним”қўшиғини куйлаб, кўплаб ўзбек мухлисларининг олқишига сазовор бўлди! Унинг нафақат аъло ижроси, балки юракдан ҳис этиб куйлаши кўпчиликни ҳайратга солди.

P/s. Миллий куй ва маданиятимизга бўлган бундай ҳурмат ва эътибор эса, албатта, олқишга сазовор!😍

Yoshlar kundaligi


⚡️Март ойида Ўзбекистонликлар 13 кун дам олади! 🎉

Март ойида учта катта байрам муносабати билан рекорд даражада кўп дам олиш кунлари кузатилади.

Yoshlar kundaligi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Кайфият

Оғиз очишга 5 минут қолганда, сенинг биринчи марта рўза тутган дўстинг😂


Yoshlar kundaligi


#Туйғу

Мен кетганда анча ёш эдинг,
Боғбон қизи – гуллар эркаси.
Мана энди ойдек тўлибсан,
Юрагимнинг шўх арзандаси.


✍️ Шеър: Шароф Рашидов

📸 Фото: Отабек Турсунқулов
🖼 Образда: Анора Абдурашидова

Yoshlar kundaligi


#Тезкор

👩‍🍼Тошкент вилоятида 7 кг дан ошиқ чақалоқ туғилди


Янгийўл перинатал марказида вазни 7 кг 3 г бўлган қизалоқ дунёга келди. Онаси уни кесарча кесиш орқали дунёга келтирган, бу унинг тўртинчи фарзанди.

Шифокорлар она ва боланинг аҳволини қониқарли деб баҳоламоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундай ҳолат ўтган йилнинг ноябрь ойида ҳам Нурафшонда кузатилган бўлиб, сал кам 7 кг лик вазндаги ўғил бола чақалоқ туғилган эди.


P/s. Умринг узоқ бўлсин жажжи қизалоқ! Тошкент вилоятида паҳлавонлар кўпаяверсин!😍


Yoshlar kundaligi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Фикр

‼️Аввало, шу видеони тайёрлаган ижодий гуруҳга раҳмат. Бир-икки кун “идея”қилган, кейин съёмка, сўнг монтаж қилишган. Озми-кўпми меҳнат қилишган.

"Бетга айтганни заҳри йўқ" бўлибди. Ҳаётда шунақа типлар борлигини инкор қилмаймиз.  Бу видеодан мақсад яхшилик бўлган, деган гумондамиз. 
Ачинарли жиҳати шундаки, шу видеоси билан ўзбек халқини огоҳликка чақирган бу “брат”ларнинг ўзи аянчли савиядаги одамлар экан. 

На санъат бор, на мутойиба, на киноя бор. Бир туки қилт этмай, ўзбек халқини ёппасига биомассага, “мусор”га чиқарибди.

⭕️Танқид қил, катта кўча, лекин эви билан-да, ўртоқ.


Yoshlar kundaligi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Жараён

⭕️Бугун Оққўрғон ва Бўка туманларида Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев ҳамда туман ва шаҳар ҳокимлари иштирокида “Ўрдакчилик” ва “Асаларичилик” йўналишларига бағишланган ўқув семинари бўлиб ўтди.

‼️Жараёндан мобиль лавҳа.


Yoshlar kundaligi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⚡️⚡️⚡️

Президент фармони билан, Ғуломжон Ёқубов "Буюк хизматлари учун" ордени билан тақдирланди.

Сиз бу саънаткорнинг қайси қўшиқларини севиб тинглайсиз?

Yoshlar kundaligi


#Туйғу

Салқин саҳарларда, бодом гулида,
Бинафша лабида, ерларда баҳор.
Қушларнинг парвози, елларнинг нози,
Бахмал водийларда, қирларда баҳор.

✍️Шеър: Зулфия

Образда: Зилола Ҳакимжонова
Фото: Саҳобиддин Рустамов


Yoshlar kundaligi


#Иқтибос

Пок ниятлар ижобат бўладиган ушбу қутлуғ ойда жаҳоннинг турли минтақаларидаги уруш-жанжаллар, низо ва адоватлар барҳам топиб, бутун дунёда тинчлик, ўзаро ҳурмат, бағрикенглик ва ҳамкорлик барқарор бўлишини чин дилдан сўраб, дуолар қиламиз.

Ер юзидаги барча мўмин-мусулмон биродарларимизни, дўст ва ҳамкорларимизни Рамазон ойининг бошланиши билан самимий қутлаб, уларнинг мамлакатлари ва халқларига осойишталик, равнақ ва фаровонлик тилаймиз.


Шавкат Мирзиёевнинг муборак Рамазон ойи кириб келиши муносабати билан Ўзбекистон халқига йўллаган табригидан

Yoshlar kundaligi


​​#Биласизми

💐 ГУЛДАСТА. МАРТДА ТУҒИЛГАН МАШҲУРЛАР

💐1 март

➖ Зулфияхоним
(1915-1996) – Ўзбекистон халқ шоири;
➖ Озод Шарафиддинов (1925-2005) – Ўзбекистон Қаҳрамони, адабий танқидчи;
➖ Муҳаммад Али
(1942) – Ўзбекистон халқ ёзувчиси;
Ғуломжон Ёқубов (1950) – Ўзбекистон халқ артисти.

💐 2 март

Тошмуҳаммад Қори Ниёзий (1897-1970) – математик, Ўзбекистон Фанлар академиясининг биринчи президенти (1943-47).

💐 3 март

Александр Белл (1847-1922) – телефонни ихтиро қилган америкалик олим.

💐 4 март

Антонио Вивальди (1678-1741) – италиялик бастакор, таниқли скрипкачи;
Ориф Гармон Тошматов (1891-1944) – Ўзбекистон халқ артисти.

💐 5 март

➖ Шуҳрат Қаюмов
(1969-2020) – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист;
Гулжамол Асқарова (1978) – таниқли шоира.

💐 6 март

➖ Микеланжело
(1475-1564) – италиялик ҳакалтарош, меъмор ва рассом;
➖ Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий
(1889-1929) – Ўзбекистон халқ ёзувчиси;
➖ Валентина Терешкова (1937) – биринчи космонавт аёл;
➖ Олмахон Ҳайитова (1940-2014) – Ўзбекистон халқ артисти;
➖ Габриэль Гарсиа Маркес (1927-2014) – адабиёт бўйича Нобел мукофоти лауреати.

💐 9 март

➖ Юрий Алексеевич Гагарин
(1934-1968) – космосга парвоз қилган биринчи космонавт;
➖ Лола Муротова (1958-2022) – Ўзбекистон Қаҳрамони, фермер;
Отабек Ҳасанов (1985) – Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари.

💐 10 март

➖ Тўти Юсупова
(1936-2022) – Ўзбекистон халқ артисти;
Зойир Мирзаев (1968) – Тошкент вилояти ҳокими.

💐 14 март

➖ Альберт Эйнштейн
(1879-1955) – физик олим, Нобел мукофоти лауреати.

💐 19 март

➖ Мунис Хоразмий (1778-1829) – мумтоз шоир, тарихчи, таржимон;
➖ Хосият Рустамова
(1971) – шоира, журналист, таржимон.

💐 21 март

➖ Исмоилбек Гаспринский
(1851-1914) – жадидчилик ҳаракати асосчиси;
➖ Абдулла Орипов (1941-2016) – Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири;
➖ Роналдино (1980) – бразилиялик таниқли футболчи.

💐 22 март

➖ Мирзо Улуғбек
(1394-1449) – Амир Темурнинг невараси, буюк олим ва ҳукмдор;
➖ Гулсанам Мамазоитова (1981) – Ўзбекистон халқ артисти.

💐 24 март

➖ Шукур Холмирзаев
(1940-2005) – Ўзбекистон халқ ёзувчиси.

💐 27 март

➖ Вильгельм Рентген
(1845-1923) – немис физиги, Нобел мукофоти лауреати.

💐 28 март

➖ Бахтиёр Ихтиёров
(1940-2021) – Ўзбекистон халқ артисти;
➖ Максим Горький (1868-1936) – рус адиби ва жамоат арбоби.

💐 29 март

➖ Тамарахоним (1906-1991) – Ўзбекистон халқ артисти;
➖ Миразиз Аъзам (1936) – шоир, адиб ва таржимон.

💐 30 март

➖ Ван Гог
(1853-1890) – голландиялик импрессионист рассом.

💐 31 март

➖ Рене Декарт (1596-1650) – француз файласуфи, математик ва табиатшунос олим.

✍️ Мартда туғилган машҳурлардан яна кимларни танийсиз? Изоҳларда ёзиб қолдиринг.

Yoshlar kundaligi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Жараён

⭕️ Олмалиқдаги ОКМКда журналист ва блогерлар учун махсус пресс-тур бошланди

Тадбир иштирокчилари дастлаб муҳандислик мактабида бўлиб, ўқув жараёнлари билан танишдилар.

Маълумот учун, бу мактаб Германия тажрибаси асосида йилига 480 нафар муҳандис тайёрлайди ва минг нафар ходимнинг малакасини оширади.

Энди иштирокчилар кон қазиш жараёнлари ҳамда ҳудуддаги бунёдкорлик ишларини жойида кузатиш имкониятига эга бўладилар.

Жараёнларни биз билан кузатинг 😎⚡️


Yoshlar kundaligi


#Журнал_саҳифаларида

СИЗ НЕЧА ЁШДАСИЗ?

📌 Абдуқодир Ҳусанов 2004 йил 29 февралда Тошкент шаҳрида дунёга келган. “Манчестер Cитй” клуби ва Ўзбекистон миллий терма жамоасида марказий ҳимоячи сифатида ўйнайди.

⚽️ 15 ёш. “Бунёдкор” клубининг 18 ёшгача бўлганлар тоифасида ўйнаган.

🏆 18 ёш. Халқаро спорт тадқиқотлари маркази маълумотларига кўра, дунёнинг энг истиқболли футболчилари рўйхатига киритилди.

🇫🇷 19 ёш. “RC Lens” жамоаси билан шартнома имзолади ва Франциянинг Олий дивизиони – “Ligue 1” даражасида ўйнаган биринчи ўзбекистонлик бўлди.

🎖 Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан “Келажак бунёдкори” медали билан тақдирланди.

✊ 2023 йил якунига кўра “Осиёда йилнинг энг яхши эркаклар рамзий терма жамоаси” сафига киритилди.

🏴󠁧󠁢󠁥󠁮󠁧󠁿 21 ёш. 2025 йилнинг 20 январида тўрт ярим йиллик шартнома асосида "Manchester City"га ўтган. Бу орқали Премьер лига клуби билан шартнома имзолаган биринчи ўзбекистонлик футболчи бўлди.

📰 "Ёшлар кундалиги" журналининг 1-2-сонидан олинди

Yoshlar kundaligi


⚡️⚡️⚡️

Ўзбекистон Мусулмонлар идорасининг хулосаси ва Президент қарорига мувофиқ, 1 март санаси Рамазон ойининг бошланиши деб эълон қилинди.

‼️Шу муносабат билан сизларга Рамазон ойи тақвимини тақдим этамиз.


Yoshlar kundaligi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Туйғу

Йиқилдик, эгилдик — синмадик,
Қаддимиз ғоз қолди, азизим.
Баҳордан бошқасин билмадик,
Баҳорга оз қолди, азизим!


✍️ Мирзо Озод

📷Видео: Отабек Турсунқулов
◀️Шеърни муаллифнинг ўзи ўқиган

✍️Ҳаво ҳарорати қандай бўлмасин, баҳорга бир кун қолди. Юраклар энтикиб кутган шу келинчак фаслга эсон-омон етганимизга шукр. Барчага баҳорий кайфият улашишни бошлаймизми?😉


Yoshlar kundaligi


#Журнал_саҳифаларида
#Мулоҳаза

🤦‍♂️ КУЙГИЛИ ГАПЛАР

➖ Келгуси авлод сиз миллионлаб пул сарфлаб қурган уйда яшамайди. Дейлик, сиз ўзингиз, бобонгиз қурган уйда ўтирмаяпсиз-ку, тўғрими?

➖ Бизда ибодатни ҳам шоу даражасига олиб чиқишади. Умрага бориб-келиш – шоу, Жума, Ҳайит намозларида қатнашиш – шоу, ота-онага яхшилик қилиш – шоу.

➖ Мен ўзим камбағалу, лекин тану жоним соғ, билагимда кучим бўла туриб, кимдир хотинимга микрофон тутса ва унинг қалб торларини чертадиган бўлса, ким бўлишидан қатъи назар, у аёлми-эркакми, юлдузми-сайёрами, микрофонию камерасини уриб синдирардим.

➖ Мен ўзимдан ҳам ёмонроқ шароитларда кун кечираётганлардан ҳаё қиламан.

⚜️ КИРИЛЛ АЛИФБОСИДА ЎҚИШ

⚜️
LOTIN ALIFBOSIDA OʻQISH

📌 "Ёшлар кундалиги" журналининг 2025-йилдаги 1-2-сонидан олинди

Yoshlar kundaligi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Кайфият

◀️Бахт учун қиммат аттракционлар ё данғиллама кошоналар эмас, энг аввало кучли хоҳиш керак. Нима дедингиз?

😄Видеони қизлари бор, энг бахтли инсонларга юбориб қўямиз😉

Yoshlar kundaligi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#сайёр_қабул
#Учинчи_кун

⭕Олмалиқ шаҳрида Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамда Республика ишчи гуруҳининг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтмоқда.

📹Тафсилотлар Хожиакбар Сафарматов видеосида.

Yoshlar kundaligi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⚡️⚡️⚡️

“Ўзбекистонни қайтадан трансформация қилдингиз” — Покистон бош вазири Шавкат Мирзиёев ҳақида.

Ўз мамлакатинг раҳбари ҳақида бошқа давлат вакилидан илиқ фикрлар эшитиш ёқимли-да. Нима дедингиз?☺️


Yoshlar kundaligi

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.