Файзбоғ (ТемурМалик) dan repost
Ижтимоий тармоқларда фикр билдирувчиларни Сенат раиси мухолифатчи, ички ишлар ғаламис, яна бошқаси диванный критик деди. Ким нима дегиси келса деди, ишқилиб. Ҳукумат ҳар доим чап кўз билан қараб келди, лекин айни пайтдаги воқеалар фонида ўша мухолифатчи-ғаламислар бирлашиб, ҳар қандай тўғри ёки нотўғри қарорга қарамай ҳукуматни қўллаб-қувватлаб ёнида турибди. Тарафкашлик қилмаяпти, вазиятдан фойдаланмаяпти. Ҳа, ҳеч ким пайт пойлаб ётмаган экан. Тармоқда чиновникларни танқид қилгани билан ўз давлатини, ватанини севар экан, ҳоҳ мамлакат ташқарисида, ҳоҳ ичкарисида бўлсин. Хоинларни, душманларни ижтимоий фаоллар орасидан эмас, қўшни ёки қуйи этаждаги кабинетлардан изланг. Биз ватанни сотмаймиз, агар тўғри йўлда бўлсангиз сиз билан биргамиз! Бу давлатни сизлардан кўпроқ севсак севамизки, асло кам севмаймиз. Бу давлатнинг суверенитети, тинчлиги, ривожланиши учун ҳеч бирингиздан кам хизмат қилмаганмиз.
👉 @fayzboguz
👉 @fayzboguz