#Online
Маҳалла драйвери: Янги Наманганда гулчилик ривожланмоқда
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Янги Наманган тумани “Меҳнатобод” маҳалласида бўлиб, ҳудуднинг иқтисодий-ижтимоий кўрсаткичлари билан танишди.
Маҳалланинг тажрибали гулчиси Дилшодбек Абдураҳмонов иссиқхонаси кўздан кечирилди. У 15 йилдан буён гул парваришлаш билан шуғулланиб, соҳанинг ҳақиқий устасига айланган.
Ҳозирда унинг 7 та плантациясида 60 мингдан зиёд гуллар парваришланмоқда, шуларнинг 50 мингтаси сотувга тайёр. Гулхоналарда баҳор ва ёзда 5-6 нафар ишчи ишласа, куз ва қишда бу рақам 20-25 кишигача етади. Ишчилар ойига 2-3 миллион сўм маош олиб, барқарор даромадга эга бўлишмоқда.
"Меҳнатобод" да гулчилик асосий драйвер ҳисобланиб, аксарият хонадонларда манзарали сунъий гул ясаш йўлга қўйилган. Масалан, Иброҳимжон Жўраев оиласи шу ҳунар ортидан кунига 10 млн. сўмгача даромад топади.
Навбатдаги манзил "Янги Замин" маҳалласи бўлди.
Вилоят ҳокими ҳудуддаги аҳоли хонадонлари томорқасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.
Маҳаллада янги фаолият бошлаган корхона- "PRO-GRESS-FARM МЧЖнинг дори воситаларини ишлаб чиқариш лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар ўрганилди.
Вилоят раҳбари "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури ижросини, аҳоли бандлигини таъминлашда бундай ташаббуслар муҳимлигини таъкидлади.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.