Ўзбекистон ва Россия меҳнат миграциясини тартибга солишнинг янги механизмини жорий этади
Россияга кетаётган мигрантлар учун рухсатномалар олиш тартибини Ўзбекистон ҳудудига ўтказиш масаласини ишлаб чиқиш тезлаштирилади.
Шунингдек, патент учун тўлов иш берувчи ҳисобидан қопланиши режалаштирилмоқда. Рус тилидан имтиҳонни ҳам Тошкентда топшириш мумкин бўлади.
Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари меҳнат миграциясини тартибга солишнинг янги механизмини яратади, деб хабар қилдиВазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги матбуот хизмати
.
Агентлик директори Беҳзод Мусаев ва Россия Меҳнат ва бандлик федерал агентлиги (Роструд) раҳбари Михаил Иванков Москвада икки томонлама ҳамкорликнинг шу ва бошқа масалаларини муҳокама қилди.
Шунингдек, Россияда вақтинча ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун Ўзбекистонда махсус ўқув марказларини ташкил этиш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қарор қилинди.
«Меҳнат ва бандлик федерал агентлиги иш берувчилар фаолиятини ўрганиш ва уларнинг ишончлилигини аниқлаш бўйича Миграция агентлиги билан ҳам яқиндан ҳамкорлик қилади», — дейилади хабарда.
Томонлар, шунингдек, ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари Россияда яшаш ва ишлаш учун рухсатнома (патент) олиш учун ўз ватанида рус тилидан имтиҳон топшириши мумкинлиги тўғрисида келишиб олди. Ушбу имтиҳонни Сахаров номидаги кўп функцияли миграция марказининг Тошкент шаҳридаги филиалида топшириш мумкин бўлади.
У 2021 йилда пойтахтнинг Яшнобод туманидаги «Ишга марҳамат» мономаркази негизида очилган.
Web sayt | 📷Instagram | 📱Telegram | 📺YouTubе