Ўзбекистон чегарасидан ўтишда автотранспортлар учун электрон навбат тизими жорий этилади
Ўзбекистон давлат чегарасидан автотранспортда ўтувчилар энди аввалдан электрон навбат олиб қўйиши мумкин. Навбатни Божхона қўмитасининг расмий веб сайти ёки навбатларни бошқариш тизими жорий этилган кутиш зоналарида олиши мумкин. Шунингдек, ўтказиш пунктларида Fast track хизмати пайдо бўлади.
Ўзбекистон давлат чегарасидан ўтишда автомобиллар учун электрон навбат жорий этилади. Бу 29 январь куни имзоланган «Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали жисмоний шахслар ҳаракатланиши ҳамда улар томонидан товар ва транспорт воситаларини олиб ўтиш жараёнларини янада соддалаштириш тўғрисида»ги Ҳукумат қарорида [44-сон] белгиланди.
Қарорга кўра, ««Электрон навбат» автоматлаштирилган ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда, автотранспорт воситаларининг давлат чегараси орқали ўтказиш пунктидан ҳаракатланиш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди.
Web sayt | 📷Instagram | 📱Telegram | 📺YouTubе

Бунда хизматдан фойдаланиш учун ваколатли шахс Божхона қўмитасининг расмий веб-сайти ёки навбатларни бошқариш тизими жорий этилган кутиш зоналарида навбат олиши мумкин. Автотранспорт воситаси навбатларни бошқариш тизимида белгиланган вақтда етиб келмаганда, олинган электрон навбат ўз кучини йўқотади.