⚡️Ўқитувчилар имтиёз асосида автомашина сотиб олади
Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар юзасидан “Ўзавтосаноат” АЖ расмий муносабат билдирди.
Келтирилишича, UzAuto Вазирлар Маҳкамасининг ўқитувчилар учун автомобилларни тижорат банклари орқали 60 ой муддатга ва 30 фоиз дастлабки тўлов билан имтиёзли шартлар асосида харид қилиш бўйича топшириғини рад этгани ҳақида хабарлар тарқалган.
“Ўзавтосаноат” АЖ ушбу топшириқни рад этмаганини, хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилади.
Хабарга кўра, “Ўзавтосаноат” АЖ тижорат банклари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг топшириғи ижроси доирасида бериладиган имтиёзли автокредитлар орқали автомобилларни сотишга тайёр (тижорат банкларида жисмоний шахсларнинг харидларини молиялаштириш учун кредитдан бошқа механизм мавжуд эмас).
Шунингдек, хатнинг асл нусхасида автомобиль харид қилиш учун Asakabank, Aloqa Bank, Ipak Yo‘li Banki, InfinBANK, Biznesni Rivojlantirish Banki, Asia Alliаnce Bank ва Tenge Bank орқали турли механизмлар, жумладан, имтиёзли шартларда жорий этилганлиги маълум қилинади.
Web sayt | 📷Instagram | 📱Telegram | 📺YouTubе