Хива туманида вояга етмаган ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан муҳокама йиғилиши ўтказилди
Унда туман ҳокими С.Палванов, секторлар раҳбарлари, маҳаллалардаги ёшлар етакчилари ҳамда профилактика инспекторлари иштирок этдилар.
Муҳокамада туман ҳудудида вояга етмаганлар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларга бирма-бир тўхталиниб, уларнинг келиб чиқишига сабаб бўлган омиллар, масъуллар томонидан йўл қўйилган камчиликлар танқидий таҳлил қилиниб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган профилактик тадбирлар хусусида тегишли кўрсатмалар берилди.
Туманда жиноятчиликни олдини олиш ва унга имкон берган сабабларни чуқурроқ ўрганиш, ҳар бир жиноятга фавқулодда ҳолат сифатида қараш кераклиги таъкидланди.
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-1-сонли қарори юзасидан туманда амалга оширилаётган вазифалар ва йўл қўйилган камчиликлар юзасидан ҳам масъулларга алоҳида кўрсатма ва топшириқлар берилди.