ХАМИДЖОН ШОДИБОЕВ БЛОГИ


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Kitoblar


Бу блог орқали сиз бўлган воқеаларни ўқийсиз. Уларнинг кўпи кулгили бўлиб, ичида ўйлантирадиган, мулоҳаза юритиладиган, ўрганиладиган, амал қилиниши лозим бўлган ва бошқа мазмундаги воқеалар ҳам мавжуд.
Мурожаат ва таклифлар учун: @Shodiboyev_Hamidjon

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri




ҲУРМАТЛИ ЎҚУВЧИЛАР ВА КАНАЛИМИЗНИНГ АЗИЗ АЪЗОЛАРИ !

Марҳамат, “ШАРҚ ҲИКОЯТ ВА РИВОЯТЛАРИ” китобидан битта ҳикоя тингланг ва давомида гўзал қўшиқларни эшитиб ҳордиқ чиқаринг!


Муҳаммад Юсуфнинг “САЙЛАНМА” китобидан

СЕВГИ БУ...


Севмоқ, бу
Кечирмоқ дегани асли,
Токи бу дунёда қуёш бор, гул бор.
Ялпизлар гуллаган шу баҳор фасли,
Содиқ ҳамдам бўлгин сен менга, дилбар.

Ғийбатлар тингладим, айланди бошим,
Ҳўл тупроқ куйдирди товонларимни.
Ва мана мен унга кўнглимдан юлқиб
Кўмдим беор дўстдек гумонларимни.

Ўйлар суравердим кечалар танҳо,
Гоҳо жиққа ёшга тўлганда кўзим.
Ва сени севмоқдан олдин бир куни
Дилдан севиб қолдим ўзимни ўзим...

Севмоқ бу ўзингни англамоқ асли,
Токи замин аро қуёш бор, гул бор.
Райҳонга кўмилган шу баҳор фасли,
Садоқатли ёр бўл сен менга, дилбар.

Севгилим, мен сени севаман, тамом,
Ғамгин кўзинг, ҳадик тўла кўзингни.
Севмоқ, бу кунда бир кўрмоқ бахтидир
Озғин қўлларингни, сепкил юзингни...

Муҳаммад Юсуф


Шодибоев Хамиджон dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Канални очинг ва аъзо бўлинг! https://t.me/Xamidjon_Shodiboyev


ЎҚИНГ, БУ ҲАММАМИЗ УЧУН ФОЙДАЛИ

Ҳаёт – кўзгу! Унда ҳар ким ўз аксини кўради. Чимирилсанг – у ҳам сенга қовоғини солади. Унга кулиб боқ, табассум қил, шунда ўзингга ўхшаш хушчақчақ дўст топасан.

В. Теккерей


ТАФАККУР ГУЛШАНИ

Дўстликнинг таги ақлга боғланмас экан – уни аҳмоқлик тезда бузади.

В. ШЕКСПИР


ТАФАККУР ГУЛШАНИДА - ЎЗИМИЗНИКИЛАР

Инсонлар яшайдиган жойдагина файз бўлади. Ташландиқ жойларга эса жинлар ин қуради.

БАХТИЁР АҲМАД


ДИЛКУШО ҲИКОЯТЛАРДАН

Биров беш эрдан қолган бир аёлга уйланибди. Тўсатдан олтинчи эри ҳам касал бўлиб қолибди. Хотини куюниб, эрининг ёстиғи бошида йиғлаб:
- Вой бегим, мени кимга ташлаб кетяпсиз? – деса, эри:
- Еттинчи эрингга! – дебди.


ХАНДАЛАР

Узоқ даволангандан сўнг, голландиялик фермер уйига қайтиб келгач деди:
- Мана энди, азизлар, мен бутунлай соғайиб, ревматизм касаллигидан қутулдим.
- Ия, дадажон, бизга об-ҳавони энди ким олдиндан айтиб туради? – сўради ўғли.


Анвар Обиджоннинг
“ОЛТИАРИҚ ҲАНГОМАЛАРИ”
китобидан


Ҳокимназар тоға салкам юз ёшида ҳам шаробдан тотиб турарди дейишади... Бир тўйда, ёнида ўтирган кимса, Ҳокимназар тоғага луқма ташлабди:
- Бир кункечада қанчага оборяпсиз?
- Бир сўткадами? Сўткасига бир литрдан кетиб турибди. Хўш, ука, ўзингдан сўрасак?
- Яримтани тугатай деганимда, ағанаб қоляпман-да, акажоним.
Бу гапдан Ҳокимназар тоғанинг қовоғи уйилибди-ю, шеригига писандсиз боқиб, дўриллабди:
- Унақа бўлса, бор, тенгинг билан гаплаш!


Бундай ҳикояларни бир марта эмас, бир неча марта эшитганман, ҳаммаси ҳар хил. Баъзида қоронғу тушмасидан кетишимга тўғри келарди. Бундай пайтларда ҳеч қандай қўрқувсиз уйга етиб олардим. Лекин кўз олдимда уларга кўринган ажиналар ликиллаб юрарди. Баъзи кунлари эса, қоронғу тушганида йўлга чиқардим ва қабристон тўғрисидан югуриб ўтиб кетишга ҳаракат қилардим. Кошкийди, мозорбувонинг узунлиги қисқа бўлса, нақ уч юз метрдан ортиқ. Бир нарса қилиб уйга етиб келардим. Лекин ўзимга ажина деган нарса бирор марта ҳам кўринмаган.
Биз болалар кундуз кунлари ҳам қабристонга киргани қўрқардик, лекин қишлоқ марказида яшайдиган Аширали қўйларини ҳайдаб қабрлар устида сакраб, ўйнаб юриб қўйларини боқарди. Ҳамма қабристонни мозорбуво деб атаганлиги учун болалар Аширалини мозорбувонинг боласи дейишарди. Мозорбувонинг катта кўча томонидаги пахса ёки кесакли деворларни бузиб, айрим тадбиркорлар пастак-пастак қилиб устахона, дўкон, сартарошхона, этикдўзхона, ошхона, яна бошқа нима балолар, қуриб олишганди. Бу бинолар яхши суратда ишларини давом эттиришарди, лекин улар жуда хунук тарзда қурилган бўлиб, орқа томони қабрлардан иборат эди. Янги девор қурилиши муносабати билан тадбиркорчаларнинг шу уйчалари бузилди. Уларнинг ичида иккита-учтаси қаршилик ҳам қилишди, лекин кўпчиликнинг фикрини қабул қилишга мажбур бўлишди. Деворлар битганидан сўнг атрофга чирой кирди. Масжид биноси учун жой торроқ эди, пала-партиш қурилган тадбиркорлар уйчалари бузилганидан сўнг, қабристон ҳовлиси шу томонга кенгайди ва катта қилиб янги масжид биноси қурилди. Янги девор билан йўл орасига пиёдалар йўлкаси асфалтланди. Ариққа бетон новлар қўйилди. Йўл четига қатор қилиб арча ва бошқа салқин берувчи дарахтлар экилди. Ҳонақохга иккита металл дарвоза ўрнатилди. Қурилган айвон сатҳи жуда катта, унинг икки томонига узун-узун қилиб бинолар қурилди. Аввал ҳовли ўртасида ҳовуз бор эди. Уни қурбақачопонлар босиб олган, қурбақалар вақиллаб сакраб юрарди. Шу ҳовуз бетонлаштирилди. Ҳовли ичига артезиан суви олиб кирилди. Қачон қараманг ҳовуз сув билан тўла туради. Ҳовузнинг атрофидаги толлар катта-катта бўлиб қолди. Ҳомийлар томонидан кичикроқ айвон қурилиб, у ернинг бир томонига учта ўчоқ қилинди, ҳар бир ўчоқнинг устига қозонлар қўйилди. Бу ерда қишлоқ аҳолиси оила-оила бўлиб чиқиб, овқатлар тайёрлашади, қуръонлар ўқишади. Улар бунинг отини “ис” деб аташади. Ҳар йили баҳорнинг бошида қишлоқ аҳолиси шу ҳовлида дарвишона ўтказишади.

Давоми бор...

Ҳамид ШОДИБОЕВ,
2025 йил.


ҲУРМАТЛИ ЎҚУВЧИЛАР!

Ушбу ўқишни бошлаётганингизни ҳикоя дейдиган бўлсам, ҳажми катталашиб кетди, шунинг учун уни қисса деб атай қоламан. Энди ана шу қиссани нима сабабдан “Бир кам дунё” деб атадим? Бу ном қаердан келиб қолди, ўзим ҳам билмайман. “Бир кам дунё” қандай маънони беради? Уни ким қандай тушунади? Менинг таърифим сизнинг таърифингиз билан қовушмаслиги ҳам мумкин. Лекин ушбу қиссани шундай ном билан ўқийверинг, бир гап бўлар! Айбу нуқсонларини кечиришингизни сўраб қоламан.

Сизларга саломлар билан: Ҳамиджон ШОДИБОЕВ.



БИР КАМ ДУНЁ

Қисса


Бир нуроний отахон оламдан ўтганида қабристонга одамзод сиғмай кетди. Одамларнинг анчагина қисми қабристон ичига кирган бўлса, қолганлар шундоққина қабрлар ёнидан девор қилиб ажратилган ҳовлига киришди. Иккита тоғорадаги тўла тупроқдан бир кафт-бир кафт олиб, унга суфлашдида, бўш турган тоғорага солишди. Ҳомийлар томонидан чиройли қилиб ясалган ўриндиқлар қатор қилиб айвон тагига териб қўйилган. Хонақоҳ деб масжиддаги намоз ўқиладиган бинони айтишади, лекин одамлар манашу айвонни ҳонақох деб атайдилар. Бу катта айвон иккита узун-узун қилиб қурилган уйлар билан биргаликда қишлоқ аҳолисидан пул йиғиб қурилган. Қабристоннинг катта кўча томонидаги хом ғишт билан урилган деворлари бузилиб, унинг ўрнига пишган ғиштдан чиройли шаклда девор қурилган. Деворга қатор қилиб қисқа масофаларда электр чироқлари ўрнатилган бўлиб, кечаси билан улар ҳамма ёқни ёритиб туради. Болалик вақтларимизда қабристон деворлари пахса ва кесаклар билан қурилган, вақт ўтган сайин унинг кўп қисми ағдарилиб ётган, бутун жойлари ҳам пастак бўлиб қабристон ичидаги ҳеч қандай ишлов берилмаган, дўппайган гўрлар мозорбувони босиб ётган қуруқ ўтлар ичида қўрқинчли тарзда кўриниб турарди. Ёритиш учун чироқ деган нарсанинг ўзи йўқ, қоронғу тушганида якка-ёлғиз тупроқ кўчадан юргани қўрқардик. Чунки эналаримиз бизга ажиналар тўғрисида кўп гапирган, бизнинг ҳаёлларимизни ажиналар эгаллаб олган, ҳозир биттаси чиқиб келиб бизни қабристонга етаклаб олиб кириб кетадигандек эди.
- Биласанми, - деб гап бошларди энамни кўргани келган аммам, - бир куни шундоқ мозорбувонинг олдидан ўтиб келаётсам, мозорнинг ичидан ка-а-атта, баландлиги ўн метр келадиган қоп-қора ажина чиқиб келяпти...
- Кечқурунми? – деб сўрайман унинг гапини бўлиб.
- Кечқурун-да! Ажина кундуз куни кўринмайди.
Тинглайман, қизиқиб ўтириб тинглайман. Аммам айтаётган ажиналар менинг кўз ўнгимдан ўтади.
Аммамдан кейин ажиналар тўғрисидаги ажабтовур ҳикояларни энам бошлар эдилар.
- Бир куни шомдан кейин дўхтирдан ўкил (укол) олиб келаётувдим, мозорни олдида чарчаб қолдим. Бирпас ўтирайин деб ариқнинг бўйига ўтирдим. Мундоқ қарасам деворнинг бузилиб, очилиб қолган жойида эканман. Шу пайт мозор ичидан ўзим тенги бир кампир чиқиб келиб, ёнимга ўтирди. Бир вақт қарасам ҳалиги кампир эшакка айланиб қолса бўладими? Менга тикилиб гапирмоқчи бўлувди, лабини биттаси чўзилиб ариқни ичига тушди. Шунда ариқнинг ичидан битта катта илон тумшуғини чиқарувди, қандоқ қилиб ўрнимдан турганимни, қандоқ қилиб югуриб кетганимниям билмайман. Нимага орқамга қарадим, ўзим ҳам билмайман, ўша илон аждарҳо бўлиб келяпти. Овозимнинг борича “до-од!” дедим. Нариги кўчадан Набижон домла чиқиб келиб:
- Ҳа апа, тинчликми? Нега додлаяпсиз? – деди. Мен унга қараб орқа томонимни кўрсатиб:
- Мени аждарҳо қувиб келяпти, қаранг, ана... – дедиму, орқамдаги аждарҳони кўрмадим. Шунда домла:
- Апа, сиз қўрқибсиз, кўзингизга алламбалолар кўринибди. Юринг, мен сизни уйингизгача кузатиб қўяман, - деб кўча эшигимизгача олиб келиб қўйди.
Эшитиб бўлганимча бўлдим. Ана сизга ажина, ҳоҳласа одам бўлади, ҳоҳласа эшакка айланади, ҳоҳласа илон ёки аждар...


Муҳаммад Юсуфнинг “САЙЛАНМА” китобидан

БИР КЕЧА


Бир кеча бехосдан уйғониб кетсам,
Йиғлаб ўтирибди юрагим юм-юм.
Чўчиб турдим: сенга нима бўлди, эркам,
Нимага йиғлайсан,
Мен нима қилдим?

Ундай десам бўлмас,
Бундай десам кўнмас,
Чекдим. Чиқиб секин ҳовлини кездим.
Ҳамма юлдуз сўнди. Бир юлдуз сўнмас —
Кўзимга мўлтираб турар илк севгим.

Юлдуздан ҳам олис о, сен буюк ғам,
Бугун ўзинг йўқсан фақат ёнимда.
Ҳижрон куйин чалиб қон ўрнида ҳам
Армон айланади жони танимда.

Ўйлайман, ўйлайман, ўйларим узун,
Қўлим қисқа, севгим, бўйларим узун,
Энди сен менинг учун энг узун эртак,
Энди мени ёмон қийнар бу юрак!..

Чекаман. Тутунга тўлади хона,
Илк севгим мўралар тўрт бурчагидан.
Мен далли, юрагим мендан девона —
Ётмайман, деб йиғлар пар тўшагингда.

* * *

Мана шу — мен туғилган гўша,
Уйга етдим — ариқ ҳатладим.
Шу ерлик бир қизга ёқай деб,
Узун-узун шеърлар ёдладим...

Ёдладиму айтолмай унга,
Бағри дилим тўлди доғ билан.
Осмонларга термулиб ётдим,
Томда синглим қизғалдоқ билан.

Осмон деганлари кенг экан,
Бўйи бўйим билан тенг экан.
Бу дунёда дардингиз бўлса,
Юлдузга бахтлиман денг экан...

Ҳамма юлдуз менга мўлтирар,
Ўлсам мени савол ўлдирар.
Айвондаги қалдирғочлардек
Улар тизилишиб ўлтирар.

Қаранг, қандай бахтли боламан!
Ўйларимда гуллар ухлайди.
Кўзларимда жаранглаб кулгу
Юрагимда... йўлбарс... йиғлайди.

* * *
Ситамларинг кўпдир менга,
Ситамларинг эй, гулгун.
Кел, юзингдан ўптир менга,
Ўнг юзингдан ўптиргин...

Борсам кел, деб сен турма,
Заҳринг сочиб ўлтиргин.
Гапирма,
Гапиртирма,
Сўнг юзингдан ўптиргин.

Суймасанг суйкалиб нетай,
Бу дунёдан нолиб кетай?
Майли ўтай, Майли кетай,
Кел... кўзингдан ўптиргин!

Муҳаммад Юсуф


Шодибоев Хамиджон dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бу видеони кўриб "тавба" дейсиз.


ТАФАККУР ГУЛШАНИ

Битта фаросатли одамнинг дўстлиги ҳамма бефаросат одамларнинг дўстлигидан афзалроқдир.

ДЕМОКРИТ


ДИЛКУШО ҲИКОЯТЛАРДАН

Бир букри кампирдан сўрабдилар:
- Худодан эгилган қоматингни рост қилишини сўрайсанми ёки бошқаларнинг ҳам ўзингга ўхшаш букри бўлишини сўрайсанми?
- Бошқаларнинг ҳам мен каби букри бўлишини ва улар менга қайси кўз билан қараган бўлса, мен ҳам уларга ўша кўз билан қарашни истайман, - дебди.


ХАНДАЛАР

Бир куни Афанди қўлига олақарғани қўндириб кетаётган экан, одамлар ажабланиб сўрашибди:
- Мулла Афанди, одамлар беданага, бургутга, лочинга, тўтига ишқибоз бўлишади. Сиз нега қарғани кўтариб юрибсиз?
Афанди дарров жавоб қилибди:
- Одамлар қарға икки юз йил умр кўради, дейишади. Шу гапнинг рост ё ёлғонлигини синаб кўрмоқчиман.


Анвар Обиджоннинг
“ОЛТИАРИҚ ҲАНГОМАЛАРИ”
китобидан


Саксонинчи йилларда Грузиянинг “Эгриси” деган эстрада гуруҳи “Қизил империя”даги барча республикаларда донг таратганди...
Хотини ясан-тусан билан уйдан чиқаётганини кўрган Эназар: “Ўзларига йўл бўлсин?” – деб сўраса, хотини: “Клубимизга “Эгриси” келибди, овсиним иккаламиз томошага кетяпмиз”, дея жавоб қилибди.
Буни эшитган Эназарнинг зардаси қайнаб, дебди:
- Ҳе, хумбош! Тўғриси турганда, эгрисини кўриб нима қиласан?


ЎЗИМИЗНИКИЛАР”

Дадамни соғиндим


Дадам, эккан бодом гуллади.
Боғларида, қушлар сайради.
Қалдирғоч, ҳам уни сўради.
Мен, дадамни жуда соғиндим.

Кўзларида меҳир бор эди.
Кунларимни файзи бор эди.
Ҳар, кун мени дуо қиларди.
Мен, дадамни жуда соғиндим.

Дадам, борида кўнглим тўқ эди.
Розғоримни, ками йўқ эди.
Йўқотишимни,қайдан билибман.
Мен, дадамни жуда соғиндим.

Бандасига, ўлим хақ экан.
Сўнги, манзил охират экан.
Айрилиш,дарди оғир экан.
Мен,дадамни жуда соғиндим.

Бугун, боғда ўзим юрибман.
Боғларига, қараб турибман.
Дадам, рухи кўриб турибди.
Мен, дадамни жуда соғиндим.

Дадам, жойи жаннатда бўлсин.
Жаннатда, ҳам боғларда юрсин.
Аллохим, менга сабирни берсин.
Мен, дадамни жуда соғиндим.

Мир Ҳожи,
2024 йил.


ЎЗИМИЗНИКИЛАР”

Отамнинг ёшига тўлибман бу кун


(1973 йил 2 февралда падари бузрукворимиз оламдан
ўтган эдилар,шу пайтда мен 9 ёшда эдим.)


Дилдирашиб етмиш учнинг қишида
Февраль эди, қор уюми эсимда,
Изғиринда, эрта сахар бемаҳал
Зориллашиб саккиз бола бир маҳал

Норасида етим қолдик, отасиз
Бир тақдиру, бир онамнинг қўлида.
Нелар бўлди, ҳеч ким буни кутмаган
Етти ухлаб тушларимга кирмаган

Ёзилганлар пешонага битмаган,
Отасизлик муҳри билан келиб ғам
Ҳам отаму, ҳам онаму, ҳам опам
Акаларим кўзларида ғилқиб нам.

Қолган эдик изиллашиб, титрашиб
Юраклар бўш, кўнгиллар ҳувиллашиб
Полапондек тиқилишиб, бошлар хам,
Етти яшар укам билан музлашиб.

Эртасига туриб бўрон, шамоли
Совутганди отам ётган тўшаги, қабрин
Бир зумда қорайиб қишлоқ осмони,
Синаганди гўёки, барчанинг сабрин

Ўта ёниб куяй десам ёш эдим,
Ҳам бир бола, тушунмаган бош эдим
Шу ёшингда ким ҳам айтар, ўргатар
Ота ўлса қандай ёниб куйишим,

Ва соғинчлар кейинчалик келишин,
Бир умрга бўш қолдириб қалб нишин,
Юрак бағринг ўйиб ҳамрох бўлишин,
Ҳам жигарлар, ҳам ўзингни эзишин.

Бу гаплардан ўтиб сал кам ним аср
Ўша соғинч, ўша кутиш барибир
Турар экан, кетмас экан ҳеч қачон
Эслаганда кўзинг сотиб қўйган сир !

Бахтиёр Аҳмад,
2022 йил.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.